1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИСЛОМДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

25-04-2020, 12:09 542 Ўқиш режими + -

Исломда  соғлиқни сақлаш 
 
         Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 
         Инсон бошига умри давомида турли синовларга яъни, шодлик, севинч, гоҳида ғам-қайғулар келиб туриши бу айни ҳақиқат. Иймон, Ислом шукуҳи билан яшаган инсонлар шодлик келса шукур қилиб, ғам келса сабр қилиб  яшаб бутун инсониятга гўзал намуна бўлганлар. Мўмин инсоннинг  оёғига кирган биргина тикон ҳам бежизгамас. Балки, гуноҳи ювилишига ва охиратда даражаси кўтарилишига сабаб бўлади.
Динимизда биз йўлиқадиган ҳар бир масалага очиқ-ойдин жавоб берилган. Агар бизга рўбару келган ишда ўзимизни  қоидага биноан тутсак вазиятдан осонлик билан чиқиб кетишимизга  сабабчи бўлади. Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда бутун ер юзини коронавирус эпидемияси таҳлика солмоқда. Бу касаллик бизнинг юртимизга ҳам қайд этилганлиги сабабли, республикамиз бўйлаб карантин жорий қилинди. Энг керакли ва зарурий чоралар кўрилиб, касалликнинг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилаяпди.
Ислом нури оламни мунаввар қилган илк вақтларда тибнома, тиббий маданият нима эканлигини одамлар билишмас эди. Ислом дини ҳаётнинг бошқа соҳалари каби тиб соҳасини ҳам тартибга солди. Динимизда сиҳат-саломатлик, тани-соғлик энг улуғ неъматлардан хисобланади. Бу улуғ неъматларга  синов келганда биз ўзимизни қандай тутишимиз лозим ?
Хадиси муборакда вабо тарқалган жойга кирмаслик ва у жойдан қочиб чиқмаслик тўғрисид очиқ-ойдин айтилган. Эпидемия тарқалган жойга кириш ёки у ердан қочиб чиқиб кетиш таъқиқланади. Демак, илк “карантин” динимиз жорий қилган экан. Шуундан келиб чиқадики, “карантин” қоидаларига оғишмай қатъий амал қилишимиз ўзимиз ҳамда ўзгаларнинг фойдасигадир. 
Хадиси шарифда шундай маънолар келади: Жисмнинг офиятда бўлиши ўз гуруҳида тинч бўлиши ҳузурида егани ризқи бўлишлиги бутун дунёнинг бойлигни қўлга киритишга тенглаштирилади.
Қайси бир жойда дард тушса унинг  ёнига шифоси ҳам туширилади. Тиббиёт мутахассислари  тинимсиз иш олиб боришаяпди. Биз ҳам бу касаллик балосини даф қилишда ўз хиссамизни қўшайлик. Чунки, юртимиздан бу дардни  тезрок бартараф этишида албатта бизнинг ёрдамимиз жуда катта бўлади.
Тинч осуда уйимизни озода қилиб, фарзандларимиз ёнида ўтиришлигимиз, фурсатдан фойдаланиб уларнинг тарбия ва илмларига чуқурроқ эътибор ва кўмак беришимиз ҳаммамиз учун манфаатлидир.

Н.Ботирова
Ғузор туман бош отинойиси