1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"БЕКТЕМИР" МАСЖИДИ

25-04-2020, 13:33 538 Ўқиш режими + -
"БЕКТЕМИР"   МАСЖИДИ
 
“Бектемир” масжиди Китоб тумани Бектемир МФЙ Бектемир қишлоғидадир. Бектемир қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан  12 км масофада жойлашган.  Бектемир қишлоғи  ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Бектемир–Китоб туманидаги шаҳарча (2009). Бектемир, Темирбек-киши исми. Қадимда яйдоқ ерда қўрғон қуриб, қишлоқ ташкил бўлишига асос солган Бектемир/Темирбек деган киши номи қишлоқ номига ўтган. Бу-халқ изоҳи ва шарҳнинг бир намунаси. Маҳаллий аҳолининг бошқа бир тафсирига кўра. Қишлоқ аҳолиси амир Темур замонидаги асрда Тошкентдан кўчиб келишган.   Шунга кўра бу қишлоқни ташканти ҳам деб аташган.  Тошкент шаҳри атрофида ҳам Бектемир қишлоғи бор.  Бектемир-кенагасларнинг уруғи.  Аҳолисининг этник таркиби асосида қишлоқ номланган [1]” дейилади. 
Мустақилликнинг дастлабки йили қишлоқ ўртасида масжид қурилади. Бу масжидга қишлоқнинг номи берилиб, у “Бектемир” масжиди деб аталди.
1998 йилда “Бектемир” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
 “Бектемир” масжидининг тарҳи мурабба шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 11Х11 метрни ташкил қилади. Масжид ичида битта устуни бор.   Масжиднинг икки табақали учта кириш эшиги бор.  Масжид ҳовлисида мевали ва манзарали дарахтлар экилган. 
2014 йилда масжид биноси қайтадан таъмирланди.
2020 йилда масжиднинг янги таҳоратхонаси ишга туширилди. Унда таҳорат олиш учун барча қулайликлар яратилди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  56-бет.