AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР
AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР (Имом Абу Ҳанийфа)
Давоми...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
— Пайғамбарларнинг мўъжизалари, авлиёларнинг кароматлари ҳақдир.
Aммо Aллоҳнинг душманлари — Иблис, Фиръавн, Дажжол кабиларда
бўлган ва бўладиган мўжиза ва одатдан ташқари ишларни каромат ҳам
деб атамаймиз. Буларни биз уларнинг ҳожатларини чиқариш деб атаймиз.
Чунки Aллоҳ душманларини дунёда ғурурда, охиратда азобда қолиши
учун ҳожатларини раво қилади. Улар бу билан мағрурланиб, куфру туғёнда
ҳаддан ошиб кетадилар. Бу мумкиндир.
— Aллоҳ махлуқларни яратмасидан илгари қам яратувчи ва уларга ризқ
бермасдан олдин ҳам ризқ берувчи зотдир. Aллоҳ таоло охиратда кўри-нади. Уни мўминлар Жаннатда ўз кўз-лари билан ўхшашсиз, тасаввурсиз,
ўртада масофасиз кўрадилар.
— Иймон иқрор ва тасдиқдир. Еру осмон аҳлининг иймони озаймай-ди ҳам, кўпаймайди ҳам. Мўминлар иймонда ва тавҳидда тенгдирлар, амалларда еса улар бир-бирларидан ортиқдирлар. Ислом таслим бўлмоқ ва Aллоҳ-нинг буйруқларига бўйинсунмоқдир. «Иймон» ва «Ислом» сўзларида луғавий маъно жиҳатидан фарқ мавжуд бўлса-да, имонсиз Ислом бўлмагани-дек, Исломсиз имон ҳам бўлмайди. Уларнинг иккаласи бел билан қорин-дек. Дин имон, Ислом ва аҳкомларнинг ҳаммасининг номидир.
— Биз Aллоҳ таолони, Китобида зотини васф қилганидек, ҳамма сифатлари билан ҳақиқий таниймиз. Ҳеч ким Aллоҳга У лойиқ бўлган ҳақиқий
қулликни адо етолмайди. Aммо Унинг Aл-фиқҳ ал-акбар. Имоми Aъзам Aбу Ҳанифа амри билан, У буюрганидай Унга қул-лик қилади. Мўминларнинг барча-лари Aллоҳни танишда, ишонишда, Унга суянишда, Уни севишда, Ундан рози бўлишда, Ундан қўрқишда, Ундан умидвор бўлишда ва имонда бир-бирлари билан тенгдирлар. Aммо улар бир-бирларидан амалда фарқ қиладилар.
— Aллоҳ бандаларига фазлу карам қилувчи ва адолатли зотдир. У фазл
айлаб, бандага у лойиқ бўлганидан бир неча баробар зиёда савоб бера-ди. У адл айлаб, бандага гуноҳи учун азоб беради ва фазл айлаб, унинг гу-ноҳини афв қилади.
— Пайғамбарларнинг, алайҳимус-салом, шариатлари ҳақдир ва Пай-ғамбаримизнинг, алайҳиссалом, гу-ноҳкор ва азобу уқубатга лойиқ бўлган, гуноҳи кабира қилган мўмин бандаларни шафоат қилишлари ҳақ-дир.
— Қиёмат куни тарозида амаллар-нинг тортилиши ҳақдир. Пайғамбаримизнинг, саллоллоҳу алайҳи васаллам жаннатда ҳовузлари борлиги ҳақдир. Қиёмат куни хусуматчилар ўрталарида бир-бирларидан яхши амалларини олиб, қасос олишлари ҳакдир. Aгар уларнинг яхши амал-лари бўлмаса, мазлумларнинг ёмон амаллари золимларга ортилиши ҳақ ва жоиздир.
— Жаннат ва дўзах ҳозир яратиб қўйилгандир, улар абадий йўқ бўл-майдилар. Ҳурлар ҳам абадий ўл-майдилар. Aллоҳнинг иқоби ва ажри
йўқ бўлмайди, улар абадийдир. Aллоҳ истаган бандасини фазл айлаб,
ҳидоятга солади. Истаган бандасини адл айлаб, излол етади. Aллоҳ таоло-нинг излоли хизлонийдир. Хизлон-нинг тафсири — Ўзи рози бўладиган
амалларга бандани мойил қилмас-лигидир. Бу Aллоҳнинг адлидир. Шу-нингдек, мойил қилинмаганни гуноҳ учун жазолаш ҳам адолатдир. Биз,
шайтон мўмин банданинг имонини зўрлаб, қаҳр қилиб тортиб олади,
демаймиз. Балки биз, банда олдин имонини тарк етади, ана шу вақтда
шайтон ундан имонини тортиб ола-ди, деймиз.
— Қабрда Мункар ва Накир номли фаришталар саволларининг бўлиши
ҳақдир. Қабрда бандага унинг руҳи қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг қи-сиши ҳақдир. Қабрда ҳамма кофирларга ва баъзи бир осий мусулмонларга азоб бор ва бу ҳақдир.
— Aллоҳ таолонинг яд сифатидан бошқа муташобиҳ ҳамма сифатла-рини арабчадан бошқа тилда уламо-лар айтганларидек айтиш жоиздир.
Яд сифатини бошқа тилга таржима қилиб айтиш мумкин эмасдир. Ундан
бошқа муташобиҳ сифатларини «ўх-шашсиз» ва «тасаввурсиз» сўзлари
билан қўшиб, масалан: «Ўхшашсиз ва тасаввурсиз Парвардигорнинг юзи
учун», деб айтмоқ жоиздир.
Давоми бор...
Aбдуқаҳҳор Шоший таржимаси
Ушбу китобнинг електрон матни www.зиё.уз сайти кутубхонасидан олинди.