1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎКСИК ДИЛЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИЛДИ

28-04-2020, 16:39 475 Ўқиш режими + -
Ўксик дилларга шодлик улашилди

Маълумки, халқимиз азал-азалдан бошига мусибат келганда қўлни қўлга бериб, бир бирига елкадош бўлиб келган. Халқимиз табиатан саховатпеша халқ бўлиб, эзгу амаллар қилишни яхши кўради. Яъни, хайр-саховат, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Буни бугунги кунда амалга оширилаётган  “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мисолида ҳам кўриш мумкин.
Жорий йилнинг 20 апрель куни  Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалалари”га бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга яна бир бор тўхтала туриб, халқимиз бошига тушган оғир кунларда барчамизни янада баҳамжиҳат, аҳил ва бирдам бўлишга чақирди.
Шу боис Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Мазкур ташаббусни амалда қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 апрель куни Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари И. Арзиқулов, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили Р. Усмонов, Қамаши тумани бош имом-хатиби О. Аҳмедов ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган 4-сонли “Меҳрибонлик уйи”даги 104 нафар болаларга 3 500 000 сўмлик хайрия дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди. 
Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига ёрдам қўлини чўзиш, ҳудудлардаги “Саховат ва меҳрибонлик” уйларига моддий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари И. Арзиқулов, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили Р. Усмонов, Китоб тумани бош имом-хатиби Л. Олимов ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида Китоб туманида жойлашган 5-сонли “Меҳрибонлик уйи”даги 83 нафар болаларга 5 млн сўмлик хайрия дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди. 
Кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради. Саховатни бир боққа қиёсласак, ундаги “мевали дарахт”ларни “эҳсон” деб аташимиз мумкин. “Эҳсон” яхшилик қилиш, яхшиликни сочиш маъносини англатади. 
Бирон бир кимсага яхшилик қилинса, шуни билиш жоизки, сизнинг саховатингиздан у одам беҳад шод бўлиши баробаринда ўзингиз ҳам бу ҳимматингиздан шунчалик завқ ола билишингиз керак. Бундай завқ фақат беминнат ва холислик ила яхшилик қилувчиларга насиб этади ҳамда эзгулик йўлидаги саъй-ҳаракат натижасида инсон қалби хотиржам бўлади.
 

 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги матбуот хизмати