Йиғилишда бир киши атрофидагилардан:
- Ким билади, дунёда энг қиммат нарса нима – деб сўраб қолди.
- Энг қиммат турадиган нарсалардан бири машинадир. Ҳозирги кунда дунёда жуда қиммат турадиган машиналар бор- деди бир киши.
Яна бир киши:
- Дунё энг қиммат нарса ҳамиша уй-жой бўлиб келган. Ҳозирги пайтда дунёдаги шаҳарларда уй-жойнинг нархи фалон –фалон сўмдан ошиб кетди-деди.
Бошқа бир киши:
- Дунёда энг қиммат нарса олтин-кумуш, олмос каби қиммат баҳо нарсалардир. Чунки уларнинг нархи доим ошиб бормоқда, ҳеч пасайганини билмадим -деди.
Йиғилишда иштирок этаётган Абдуллоҳ ака эса:
- Ҳамма дунёни ўз қаричи билан ўлчайди. Ҳамманинг ўзи учун қадрли нарсаси бор. Биз мўъмин-мусулмонлар учун дунёда энг қиммат нарса бу Аллоҳ таолонинг китоби “ Қуръони карим”дир. Менимча, “ Қуръони Карим” нинг қадри шунчаликки, сизлар юқоридаги айтган олтин-кумуш, олмос каби нарсалар унинг қадрини ўлчаш учун ўлчов бўлаолмайди. Чунки “ Қуръони Карим ” барчамизни яратган Аллоҳ таолонинг каломидир. У бизни ботил йўлдан ҳақ йўлга, зулматдан нурга олиб чиқади. Биз “ Қуръони карим” туфайли икки дунё бахт-саодатига эришамиз. “ Қуръони Қарим” биз мўъмин-мусулмонлар учун шон-шарафдир.
Аллоҳ таолонинг китобида шундай дейилади:
“ Ва иннаҳу лазикруллака ва лиқовмика ва савфа тусалун”. Ушбу оятнинг таржимаси ҳақида Шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф (р.а) ҳазратлари шундай ёзадилар: “ Бу ерда “шараф” дея таржима қилинган калима ояти каримада “ зикр” деб айтилган. Ушбу оятда Аллоҳ таоло шундай демоқда: “ Эй Муҳаммад , ҳеч шубҳа йўқки, сенга туширилган Қуръон сен учун, шунингдек, қавминг учун ҳам шон-шарафдир[1]” .
Қарши туман “ Акбар халифа эшон ибн Мухтор”
масжиди имом хатиби: Руҳиддин Акбаров