1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АҚОИД МАТНЛАРИ ТЎРТИНЧИ ҚИСМ

30-04-2020, 15:35 492 Ўқиш режими + -
 
Ақоид  матнлари
Тўртинчи қисм
 
 
«АЛ-АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ» РИСОЛАСИ
 
Муаллифи— Абу  Жаъфар  Аҳмад   ибн  Муҳаммад  ат-Таҳовий. 238
ҳижрий/858 милодий йилда Мисрнинг Таҳо номли қишлоғида туғилиб, 321
ҳижрий/933   милодий  йилда  Қоҳирада   вафот  этганлар.  Ҳанафий
мужтаҳидларининг энг йирикларидан. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тарих
ва бошқа фанларда замонасининг пешвоси бўлганлар.
 
«АҚИйДА» РИСОЛАСИ     (Давоми)
 
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Ҳамду сано оламлар Парвардигорига хосдир!
 
Арш, курсий каби улкан мавжудотларнинг борлиги ҳақ. Аллоҳ уларга ва бошқа нарсаларга ҳам муҳтож эмас, балки ҳамма катта-кичик бепоён махлуқот ва мавжудот унинг қўлидадир.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни дўстим деган, Мусо алайҳиссалом билан гаплашган. Буларга тасдиқ ила имон келтирамиз.
Фаришталарга, пайғамбарларга ва уларга туширилган илоҳий китоб ва саҳифаларга имон келтирамиз. 
Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ва ҳақ йўлда бўлганлар. 
Бизнинг  қибламизга   қараб  намоз  ўқигувчиларни   мусулмон  санайверамиз.  Шарт  шуки, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган барча маълумотларни эътироф этадиган бўлсалар. 
Аллоҳнинг зоти тўғрисида чуқур фикр юритмаймиз. Унинг дини ҳақида ҳам баҳсу жадал қилмаймиз.  Қуръони   карим  тўғрисида  ҳам   худди  шундай.  Қуръон   Аллоҳнинг  каломи,  уни Жаброил   алайҳиссалом  олиб  келиб,   Муҳаммад  саллаллоҳу  алайҳи   васалламга  таълим берганлар,  деб   имон  келтирамиз.  Қуръон   сўзига  тенг  келадиган   сўз  йўқ.  Уни   яратилган
демаймиз. Аллоҳнинг каломи махлуқ эмас, балки унинг лафзу ҳарфлари, қоғоз ва қироати махлуқ. 
Мусулмон жамоасига мухолиф бўлмаймиз. Қибла аҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса. 
Имонли  кишига   қилган  гуноҳи  мутлақо   зарар  бермайди  ҳам   демаймиз.  Солиҳ  мўъминларнинг   тавбаларини  қабул  этиб,   гуноҳларидан  ўтиб,  жаннатга   дохил  қилади  деб Аллохдан   умид  қиламиз.  Аммо   улардан  қатъий  хотиржам   бўлиб,  жаннатий  деб   гувоҳлик бермаймиз. 
Мўъминларнинг  гуноҳкорлари   ҳаққига  истиғфор  айтамиз.   Уларга  Аллоҳнинг  азоби бўлишидан хавфсираймиз. Аммо уларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмаймиз. Аллоҳнинг азобидан  хотиржам   бўлиш  ва  раҳматидан   ноумид  бўлиш  исломдан   бегона  қилиб  қўяди. 
Ҳақиқат умид ва қўрқув ўртасидадир. Мўъмин киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. 
Имон— бу Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ томонидан келтирган барча маълумотларни тил билан иқрор қилиб, дил билан тасдиқлашдир. 
Расулуллоҳ(с.а.в.) орқали бизга етказилган барча шариат аҳкомлари ва изоҳларини ҳақ деб биламиз. 
Имон  бир   бутун  яхлит  маънавий   нарсадир.  Имон  аҳли   бу  жиҳатдан  баробардирлар.  Мўъминлар бир-бирларидан Аллоҳдан қўрқувда, тақвода, нафсни тийишда ва бошқа амалларда фарқ қилурлар. 
Мўъминларнинг  ҳаммаси   Раҳмоннинг  дўстларидир.  Унинг   наздида  ким  итоаткорроқ   ва Қуръонга амални зиёда қиладиганроқ бўлса, ўша инсон бошқалардан азиз ва мукаррамроқдир. 
Иймон— бу Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига,  Аллоҳнинг   яхши-ёмон  тақдирига  ва   ўлгандан  кейин  тирилтиришига   ишонмоқликдир.  Биз шуларнинг  ҳаммасини   ҳақ  деб  ишонамиз,   пайғамбарларнинг  ҳеч  бирини   ажратмай, 
китобларини тасдиқ этган ҳолда имон келтирамиз. 
Муҳаммад  саллаллоҳу   алайҳи  васалламнинг  мўъмин   умматларидан  катта  гуноҳларни қилганлари тавбасиз ўтган бўлсалар ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. Аммо иймонли вафот этган бўлишлари шарт. Уларнинг ишлари Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола. Хоҳласа фазлу карами билан  кечиб   юборади.  Хоҳласа  адли   билан  азоблайди.  Сўнг   яна  уларни  ўз   раҳмати  ва
улуғларнинг шафоати билан қутқариб, жаннатга дохил қилади. Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло ўзини таниб, имон келтирганлар билан инкор этганларни баробар қилиб қўймайди. Зеро, у мўъминларни дўст тутган. Бинобарин, уларни гуноҳларидан пок этиб, охири аҳли жаннат қилур. Илоҳо, қадамларимизни исломда собит этгин! 
Ҳар қандай солиҳ ва фожир имом орқасида иқтидо қилиб намоз ўқишни жоиз деб биламиз. 
Яхши-ёмон мусулмонга ҳам жаноза ўқийверамиз. Мўъминман деб юрганларни қатъий жаннатий ёки дўзахий деб айтмаймиз. Уларни то аниқ белгиси зоҳир бўлмагунча кофир, мушрик ёки мунофиқ  деб   гувоҳлик  бермаймиз.  Уларнинг   зоҳирига  қараб  мусулмончилик   муомаласини
қилаверамиз, ботинларини Аллоҳга ҳавола этамиз. 
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан ҳеч кимга нисбатан қилич кўтаришни жоиз кўрмаймиз. Шариат вожиб қилган ҳад жазолари бундан мустасно. 
Подшоларимиз,   раҳбар  амалдорларимизга  қарши,   гарчи  зулм  қилсалар   ҳам  хуруж қилмаймиз, уларни дуои бад ҳам этмаймиз. Итоатдан бош тортмаймиз. Уларга итоат этишни Аллоҳга  итоат   этиш  жумласидан,  яъни   фарз  деб  биламиз.   Гуноҳ-маъсият  ишларга буюрсаларгина итоат этмаймиз. Уларнинг ҳаққига дуои хайр қилиб турамиз. 
Суннат  ва  жамоатга   эргашамиз.  Ғайри  табиий   одатлар,  хилоф,  тафриқадан   қочамиз. Адолатли, омонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз. Бизга равшан бўлмаган шубҳали ишларни Аллоҳнинг илми ва ихтиёрига ҳавола қиламиз. 
Сафарда ва ватанда пойафзалларга масҳ тортишни жоиз деб биламиз. Бу хусусда ҳадислар бор. 
Ҳаж ва жиҳод то қиёматгача мусулмонларнинг солиҳ ёки фожир раҳбарлари бошчилигида давом этади. Уларни ҳеч нарса бекор қилмайди. 
Давоми бор...

Aqoid matnlari 
www.ziyouz.com кутубхонаси