1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ Биринчи қисм

1-05-2020, 14:39 926 Ўқиш режими + -
            

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 

Биринчи қисм
Муқаддима
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
РАҲМАТИ БУ ДУНЁДА ОММАИ МАХЛУҚОТЛАРГА ОХИРАТДА МЎМИНЛАРГА ХОС БЎЛГАН АЛЛОҲНИНГ ИСМИ ИЛА БОШЛАЙМАН Олий мақом шаръиятнинг байроқларини кўкка кўтарувчи, уни асл-асоси собит, шоҳлари осмонга чўзилган дарахт каби қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!                                Расуллар ва Набийларнинг энг афзали ҳазрати Муҳаммадга, у кишининг иқтидо қилиш ва ҳидоятга эришиш юлдузлари бўлган аҳллари ва саҳобаларига салоту салом  бўлсин!  
 (Ҳамду-санодан) Сўнгра: Аллоҳ таолога воситаларнинг энг кучлиси ила боғланувчи банда Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тожуш  шариъа –бобоси саодатли, (Аллоҳ йўлида) ўзининг қилган ғайрати муваффақиятли бўлсин – дедилар: Мавлойим, олими раббоний, омили самадоний, шаръият, ҳақ ва дин бурҳони (ҳужжати), набийлар ва расуллар меросхўри бўлган бобом Маҳмуд ибн Содруш шариъа – Аллоҳ таоло у кишини менинг ва бошқа барча мусулмонлар номидан яхши мукофот ила тақдирласин – ёд олишим учун “Виқоятур ривоя фи масаилил Ҳидоя” (“Ҳидоя” масалалари ривоятини қўриқлаш) номли китоб таълиф қилдилар. Лафзларининг мухтасарлиги билан бирга маъноларининг кўп нарсани ўз ичига олиши жиҳатидан бу китобнинг мисли ила замон кўзига сурма қўймагандир. (Яъни, замон бундай китоб кўрмагандир). Уни ёд олишни ҳосил қилувчиларнинг баъзиларида ҳимматнинг қусурини кўргач ўша китобдан қолдирса бўлмайдиган нарсаларни ўз ичига олган ушбу “Мухтасар”ни олдим. Бас, кимга “Ҳидоя” масалаларини зеҳнида ҳозир қилиш суюкли бўлса, у “Виқоя”ни ёд олсин. Аммо кимни вақт камлиги шоширса, иноят тизгинини ушбу “Мухтасар”ни ёд олишга йўналтирсин. Албатта Аллоҳ ҳидоят эгасидир! 
  ТАҲОРАТ КИТОБИ  
Таҳоратнинг фарзлари
 Таҳоратнинг фарзлари: юзни сочдан қулоқларгача ва иякнинг энг остигача, икки қўл, икки оёқни тирсак ва тўпиқлари ила ювиш, бошнинг тўртдан бири ва терини тўсиб турган соқолга масҳ тортиш.   Таҳоратнинг суннатлари Тасмия ила бошлаш, уйқудан турган киши учун икки қўлини кафтигача уч маротаба ювиш, мисвок қилиш, оғзини ва бурнини ҳар гал янги сув ила ювиш, бармоқлар ва соқолни тахлил қилиш, (ҳар аъзони) ювишни уч маротабадан қилиш, бутун бошга бир маротаба масҳ тортиш, икки қулоқни (бошга масҳ тортишдан) қолган сув ила масҳ қилиш, ният, тартиб, кетма-кетлик. : Мустаҳаби Унинг мустаҳаби: (Икталик аъзоларда ювишни) Ўнгдан бошлаш ва гарданга (бўйин) масҳ тортиш.  
 Таҳоратни бузувчилар  
 Уни бузувчилар: икки йўлдан  чиқувчилар ёки бошқа ердан нажас бўлган ҳолида чиқиб покланадиган жойга оққан нарса, оғиздан тупукни қизартирувчи – у ила тупук сарғайса, таҳорат бузилмайди - тўқ бўлмаган қон келиши ва ундан (қон) бошқа – балғам қайт қилиш қанчалар кўп бўлмасин таҳоратни бузмайди - оғизни тўлдириб қайт қилинган нарса. Таҳоратни бузмаган нарса  нажас эмас. Олиб қўйилса унга суяниб ухлаган инсон йиқилиб кетадиган даражадаги уйқу, ҳушдан кетиш, ақлдан озиш, мутлоқ намозда балоғатга етганнинг кулиши, яланғоч бадани бир-бирига шаҳват ила тегиши. Аёлни ва закарни (шаҳватсиз) ушлаш эмас (таҳоратни бузмайди). 
Ғуслнинг фарзи  
 Оғзини, бурнини ва бутун баданини ювиш. ) 
Ғуслнинг суннатлари
 Суннатлари: икки қўлини ва фаржини ювиш, нажосатни кетказиш, сўнгра оёқларини ювмай таҳорат қилиш, сўнгра баданига уч маротаба сув қуйиш, сўнгра сув тўпланмаган жойда оёқларини ювиш. Сочи ўрилган аёл учун ўрамнинг аслини ҳўллаши кифоя қилади.   )
 Ғуслни вожиб қилувчилар   
Вожиб қилувчилар: чиқишда кескинлик ва шаҳват ила маний нозил қилиш, закар учини олдга ёки орқага ғойиб бўлиши қилувчи ва қилинувчига, уйқудан турган одам маний  ёки мазий кўриши, ҳайз ва нифоснинг тугаши. Ҳайвонга яқинлик қилиб маний нозил қилмаса ғусл вожиб бўлмайди. 
Жумъа, икки ҳайит, эҳром ва ҳажда арафа учун ғусл қилиш суннатдир.   Сув қисмлари 
  Осмон ва ер сувлари ила таҳорат олинади.  Ушбу сувлар узоқ туриш ила ўзгарган бўлса ҳам ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. Аммо у ила покланиш қасд қилинмайдиган нарса бўлиб уни сувлик табиятидан чиқариб юборса ёки сувни пишириш ила ўзгартирса, жоиз эмас. Нажас аралашган сув оқувчи сув бўлса ёки (турган жойи) ўн зироъга ўн зироъ бўлиб (бир зироъ = 61,6) ҳовучлаб сув олинганда ости очилиб қоладиган даражада бўлмаса, сув нажас бўлмайди. Аммо шу ҳолатда таъми ёки ранги ёки ҳиди ўзгарса ёки (турган жойи) ўн зироъга ўн зироъ бўлмаганда нажас аралашса, сув нажас бўлади. Туғилиши сувда бўлган ва оқувчи қони бўлмаганнинг сувда ўлишида ҳеч нарса йўқ. Дарахтдан ёки мевадан сиқиб олинган сувдан таҳорат олмайди. Шунингдек қурбат учун ёки нопокликни кетказиш учун ишлатилган сувдан ҳам таҳорат олмайди.     Ошлаш ҳукмлари   инсон ва тўнғизнинг терисидан бошқа ҳар қандай тери ошлаш ила пок бўлади. Ошлаш ила пок бўлувчи тери шаръий сўйиш ила ҳам пок бўлади. Шунингдек гўшти ейилмаса ҳам шаръий сўйиш ила ўша гўшт пок бўлади. Бўлмагани бўлмайди. Ўлимтикнинг юнги, суяги, (тиши) пайи покдир. Инсонники ҳам.  
ФАСЛ  
(Қудуқларнинг ҳукмлари) Ичига нажас тушганда ёки ичида ҳайвон ўлиб ишганда ёки ёрилганда ёки ичида одамдек ёки қўйдек нарса ўлганда имкони бўлса қудуқнинг барча суви чиқарилади. Бўлмаса, қудуқда қанча сув борлиги ҳақида икки билгувчи кишининг гапига асосланиб ўша миқдор чиқарилади.. Товуқ каби нарсалар ўлганида қирқ пақирдан олтмиш пақиргача чиқарилади. Чумчуқ каби нарсалар ўлганида унинг ярми чиқарилади. Пақирнинг ўртачаси бир пақирга ҳисоб, бошқачаси ўшанга қиёс. Қудуққа тушган вақти маълум бўлса, ўша вақтдан нажас деб эътибор қилинади. Билинмаса, бир  кеча кундуз деб эътибор қилинади. Ишган бўлса уч кеча ва кундуз деб эътибор қилинади. (Имом Муҳаммад ва Имом Абу Юсуф раҳимаҳумаллоҳ) “топилган вақтидан нажас деб эътибор қилинади” деганлар.
Давоми келгуси саҳифаларда...