"СЕВАЗ " МАСЖИДИ
1635
2-05-2020, 12:48
540
Ўқиш режими
+
-
"СЕВАЗ " МАСЖИДИ
“Севаз” масжиди Китоб тумани Севаз МФЙ, Севаз қишлоғидадир. Севаз қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 12 км узоқликда жойлашган. Севаз қишлоғи ҳақида “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати” китобида: “ Севаз–Китоб туманидаги қишлоқ ( Сариосиё).Қадимги туркий-мўғул уруғларидан бир-Севаз. Граматик форма жиҳатидан чиноз, барлос-барулос, сулдуз, некус-нугуз-нукус-нугуз, тўлас-тўлаз, қирғиз, чилкас, кенагас, уяс-уяз, тўполас, тўғиз ўрамас, ўғиз этнонимларига ўхшаш. Туркий тиллар тарихида-с-з аффикси, кўплик ва жамликни билдирган, этнонимларда сақланган. этноойконим[1]” дейилади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ ҳашари билан масжид қурилди. Унга қишлоқнинг номи берилиб, у “Севаз” масжиди деб аталди. 1998 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“ Севаз ” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 10,30х27 метрни ташкил қилади. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор. Масжид олди пешайвон қилинган.
2019 йилда масжид ичи таъмирланди
2008 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун ҳамма қулайликлар яратилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. Т. Ўқитувчи нашриёти. 1988. 168-бет
.