1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"САРОЙ" МАСЖИДИ

2-05-2020, 12:49 494 Ўқиш режими + -
"САРОЙ"   МАСЖИДИ
 
“Сарой” масжиди Китоб тумани , Навбаҳор МФЙ, Сарой қишлоғидадир.  У туман маркази Китоб шаҳридан  25 км масофада жойлашган. Қишлоқнинг “Сарой” деб аталишига сабаб бу ерда Сарой уруғига тааллуқли кишиларнинг яшашидир. Бу ҳақда “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Қадимий туркий қабилаларнинг бири-сарой. Кўпгина туркий халқларга хос этноним. Оссарой, қирғизсарой, қўнғиротсарой, можарсарой, наймансарой, қипчоқсарой, илмжисарой, жомонсарой, чемсарой, жолонғочсарой каби бўлимлари бор. Алдай, бадай, лақай, чувалай, чиғатой\ чағатой каби этнонимлар билан бир хил тузилишга эга. Туркий ва мўғул тилларига хос товуш ва морфем тузилишда. Этимологияси аниқланмаган. Аҳолининг этник мансублиги ассосида қишлоқлар номланган[1]“ дейилади.  Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжидга “Сарой” номи берилган.  
“Сарой” масжиди Мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳашар йўли билан қурилди. 1998 йилда масжид Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“Сарой” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 12Х12 метрни ташкил қилади.  Масжиднинг битта кириш эшиги бўлиб, масжид ичида олтита устун бор.  Масжид олди пешайвон қилинган.
2016-2018 йилларда масжид таъмирланади.
2018 йилда   масжидда янги таҳоратхона қурилди.   Унда таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган. 
“ Сарой” масжидига Маллабош,  Бугажил,   Жилисув, Қайчили ва Чимбой каби қишлоқлар  фуқаролари   ҳам  ўз ибодат амалларини бажариш учун келадилар. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
 
Р. Акбаров. 
 
  
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 227-228-бетлар.