1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

2-05-2020, 14:56 815 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
      Аллоҳ Таолога ҳамду  санолар, Пайҳамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга  дуруд ва солавотлар бўлсин.
Муҳаммад Ғаззолий (1917-1996) ҳазратлари томонидан ёзилган “Хулуқул муслим” (Мусулмоннинг хулқи)  китоби мўъмин-мусулмоннинг хулқи қандай бўлиши кераклиги ҳақида ёзилган таниқли асарлардан бири ҳисобланади. Ушбу асар  Қашқадарё вилояти бош имом – хатиби Раҳматуллоҳ  Усмонов томонидан  ўзбек тилига таржима қилинди. Ушбу китоб таржимасини НасафЗиё уз. сайтида бериб боришни маъқул кўрдик.  
Ўйлаймизки, бу хайрли ишимиз юртдошларимизга манзур бўлади.
Мазкур китобнинг ўзбек тилидаги таржимасини беришни муаллифнинг кириш сўзи билан бошлашга қарор қилдик.                                     
                      БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ.
Биз ушбу дарсликда Қуръон ва ҳадисдан гапирамиз. Умид қиламизки, биз гапирмоқчи бўлган нарса мусулмон кишини дини комил бўладиган ҳамда бу дунёси ва охиратини ислоҳга соладиган фазилатларга йўллар. Ҳозирги асримизда мусулмонлар ахлоқи бузилган. Бунга мусулмонларнинг ҳақиқатдан четлашлари ва тубан кетишлари сабабдир. Шу сабабни муолажа қилар деган максад билан қисқача тафсирларни қўллашни лозим топдим. Ундан ташқари баъзи ўринларда оят ва ҳадисларни келтириш билан кифояландим. Шунинг учун бошқа олимларнинг панд-насихатларини ҳамда ҳикматли гапларини - бошқа китобларда кўп зикр қилингани учун – бу ўринда келтирмадим. Мен шариатимиз асоси бўлган Қуръон ва ҳадисгагина қайтдим-да, улардан инсон тарбиясига оид томонларини олдим. Чунки бу Қуръон ва ҳадис Илохий йўлланмадир. Мусулмон киши уни ўзига лозим тутиши шарт.  Ундан юз ўгирмаса (Ундан юз ўгирса) Аллоҳ хаққига қосирлик қилган бўлади.
     (Умумий хулққа биноан одобни талаб қилиш билан одобни юклашнинг фарқи хулқ ҳам диннинг бошқа ибодатлари сингари дин, деб ҳисобланади.)
Башарият йўлини аниқ билиб ажратиб олиш учун бизнинг маданиятимиз марҳалаларида бошқа файласуфларнинг ахлоқ-одоб борасидаги баъзи бир кўрсатмаларини ҳам ўрганиб чиқдик. У кўрсатмалардаги бизни қизиқтирган ва ажаблантирган нарсалар чуқур-теран фикрлар ва ҳақиқатни излашлар бўлди. Тўғри, инсонларга яхшиликлар қилиб уларга тўғри йулни кўрсатиб ажратиб бериш учун баъзи кимсаларнинг қилган саъйи- ҳаракатларини инобатга олмай ўтмаймиз.
Бироқ биз баъзи китоб ёзувчиларнинг эътиборини сўнгги Пайғамбар алайҳис-салом келтирган гўзал ахлоқлар ва олий тарбия услубларига қаратмокчи эдик. Чунки бу ахлоқлар ва услублар билан барча олам жаҳолатдан тўғри йўлга чиққан эди. Инсон шуни тушунганда Грек ва Рим файласуфлари қолдирган мерос олдида Ислом дини қолдирган қимматбаҳо мерос буюк хазина эканлигини англаб етади.  
Бир мусулмон олимдан, "Сиз Аристотелнинг одобномасини ўқиганмисиз?", деб сўралганда, у олим: "Йўқ мен Муҳаммад алайҳис саломнинг одобномасини ўқиганман", деб жавоб берган экан.
Биз ҳам ўша одобномани ўқиб чиқдик. Бироқ бунда Аристотел ва бошқа файласуфларнинг одобномаларининг ноқислиги, Муҳаммад алайҳис салом одобномалари эса тирик ҳақиқатлиги, у ҳақиқатларда баркамоллик, бир кишининг сийрати, уммати исломийянинг одоби ва буюк улуғ диннинг белгилари намоён бўлиши маълум бўлди.
Бу ўша Муҳаммад алайҳис саломнинг одобномалари эди, Муҳаммад алайҳис саломнинг одоб-ахлоқ борасидаги таълимотларини чуқур ўрганиш ва уни янги кўламда бошқаларга тақдим этишга муваффақ қилган  Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ушбу китобимиз «Ақидатул муслим» (Мусулмон ақидаси), деб номланган китобимиздан кейинги иккинчи гавҳардир. Албатта биз ушбу китобни Исломга оид бўлган ахлоқлар ва уларнинг илм ҳамда бошқа ибодатларга алоқадорлиги, шунингдек, инсон табиати ва у табиатга атроф-муҳитнинг таъсири ҳақида айтиш билан бошладик. Шунинг асносида Исломий фазилатларни ҳам зикр қилиб ўтдик. Лекин у фазилатларни зикр қилиб ўтишимизда уларнинг бир-бирларидан афзал бўлган томонларига эътибор бермадик. Яъни, ушбу китобда биз келтирган ибора ва ҳужжатларнинг олинган ўринларинигина айтиб қўйишни афзал топдик.Ундан ташқари Расулуллоҳ алайҳис салом томонидан айтилган ҳадисларнинг муҳаддис олимлар ажратиб берган «саҳиҳ» ва «ҳасан» ларини далил қилиб келтирдик. У ҳадисларнинг марожеъларини зикр қилсакда, зикр қилмасакда бизнинг тутган йўлимиз шу бўлди.
Ушбу китобда қўлланилган услуб «Тайсирул вусул» ҳамда «Аттарғибу ват тарҳиб» китобимизда қўлланилган услубнинг айнан ўзидир. Келтирилган ҳадис бир неча томонлардан зикр қилинган бўлса, биз у томонларнинг фақат биттасини айтиш билан чегараландик.
Ушбу китобнинг ёзилишида китобхонлар мутолаъа қилиб ўрганишлари осон бўлишига ва иборалари осон–енгил бўлишига жиддий эътибор бердик. Ундан бошқа нарсаларга деярли куч сарф қилмадик.
Энди камина ва китобхон зиммаларига, баробар юкланаётган нарса, у ҳам бўлса яхшиликни севмоқ ва унинг мустаҳкам йўлидан юрмоқдир.


Давоми кейинги саҳифаларда