
Одам, от ва гўшти ейиадиганларнинг сарқити покдир. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир. Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич қушлар ва уй зараркунандаларининг сарқити макруҳдир. Эшак ва ҳачирнинг сарқити шаклидир. Ундан бошқаси топилмаса, у ила таҳорат қилиниб сўнгра таяммум қилинади. Тер сарқит кабидир
ТАЯММУМ ФАСЛИ
Таяммум боби
Таяммум - сувдан у бир мил (1848 метр) узоқликда бўлгани учун ожиз бўлинганда ёки касаллик ёки совуқ ёки душман ёки чанқоқ ёки сув олиш асбоби бўлмаганлиги ёки ҳайит намози ва маййитнинг валийсидан бошқа киши учун жаноза намози каби ўринбосари бўлмаган ибодатнинг ўтиб кетиш хавфи бўлганда - таҳорат ва ғусл ўрнига ўтади. Ҳайит намози ёки жаноза намози кабиларда уларга киришишдан аввал таяммум қилса ҳам жоиз, улар асносида таҳорат кетганида ҳам таяммум қилса, жоиз.
Таяммум сифати
У (икки уриш) - намозни адо қилиш нияти ила - бир уриш юзни масҳ қилиш учун, бир уриш икки қўлни тирсаклари билан масҳ қилиш учун бўлиб ер жинсидан бўлган ҳар қандай нарсага – жанги бўлмаса ҳам – тўғри бўлади. Турпоққа қудрати бўла туриб чангга таяммум қилса жоиз. Ибодат вақти кириши ва ёнидаги шеригидан сув сўрашидан аввал
таяммум қилса, жоиз. Бир таяммум ила ҳоҳлаганича намоз ўқийди.
Таяммумни бузувчилар
Уни таҳоратни бузувчи, покланишга кифоя қилувчи сувга қодир бўлиши бузади. Муртад бўлиши эмас. Сув топишига ишониб турган киши учун намозини охирги вақатигача кечиктириши мандубдир. Сувни яқин деб гумон қилувчига уни бир ғалва (184,80 метр(миқдорида қидириш вожиб бўлади. Агар сувни нарсаларининг ичида эканлиги ёдига тушса, таяммум ила ўқиган намозини қайта ўқимайди.
Масҳ фасли
Ғусл вожиб бўлмаган бетаҳорат киши учун икки махсига масҳ тортиш жоиздир. Унинг фарзи - тўпиқдан пастга (ҳар бир оёққа) уч қўл бармоғи миқдоридаги чизиқлардир тортишдир.
Икки журмуққа ва улар ила сафар қилиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсага масҳ тортса бўлади, Таҳорат кетган вақтида иккала оёққа комил таҳорат ила кийилган ҳолатда бўлиши масҳ тортиш жоизлигининг шартидир. Жабирада бундай шарт йўқ. Жабира тузалиш сабабидан тушмаса, унинг тушишида ҳеч нарса йўқ. Оёқни тўсувчидан бошқа фақатгина жабирага масҳ тортилади. Махсининг муддати таҳорат кетган вақтдан бошлаб муқим учун бир кеча ва кундуз, мусофир учун уч кеча ва кундуз.
Масҳни бузувчилар
Масҳни бузувчилар таҳоратни бузувчилар, махсининг муддати ўтиши ва оёқ кафтининг аксар қисми махсининг тўпиғ баробаридаги ўрнига чиқиши. (Охирги) икки ҳолатда икки оёқни ювишнинг ўзи вожиб бўлади. Оёқ бармоғининг энг кичигининг уч миқдорича бўлган тешик масҳ тортишни манъ қилади. Бунда бир махсининг тешиклари жамълаб
қаралади, икки махсиники эмас. Бир кеча ва кундуз вақт ўтишидан аввал муқим мусофир бўлса ёки мусофир муқим бўлса, охирги ҳолат ҳисобга ўтади. Ўша вақт ўтгач махсиларини ечади.
ҲАЙЗ ФАСЛИ
Ҳайз боби
Ҳайз касали бўлмаган ва ҳайз кўришдан умиди узилмаган болиғанинг раҳми туширувчи қондир. Унинг энг ками уч кеча ва кундуз, энг кўпи ўн кеча ва кундуз. Энг кам поклик муддати ўн беш кун, энг кўпининг чегараси йўқ. Икки қон кўриш орасидаги муддат поклик муддатидир. Ҳайз муддатида кўрган оқ рангдагидан бошқа барчаси ҳайздир.
Намоздан, рўзадан – рўзани қазо қилади, намозни қазо қилмайди – масжидга киришдан, тавоф қилишдан ва изор остидагидан фойдаланишни манъ қилади. Бетаҳоратга хилоф ўлароқ жунуб ва нифос кўрган каби қироъат қилмайди. Уларнинг барчаси (бетаҳорат, жунуб, ҳайз ва нифос кўрганлар) ғилофи ўзига ёпишмаган мусҳафдан бошқа ҳар қандай мусҳафни – енг билан ушлаш макруҳ – ушлаши ва ҳамёни билан ушлаши истисно ҳолатида устига сура ёзилган дирҳамни ушлаши жоиз эмас. Ҳайз ёки нифос муддатининг энг кўпи ўтган аёлга у ғусл қилишидан аввал яқинлик қилиш жоиз. Ҳали ғусл қилмаган ҳолида ҳайз ёки нифоснинг кам муддати ўтган аёлга токи поклик вақти ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш вақтини ўз ичига олмагунича яқинлик қилиш жоиз эмас.
Нифоснинг ҳукмлари
Нифос (туғилган) боланинг кетидан келувчи қондир. Камининг чегараси йўқ, энг узоғи қирқ кун. Эгизак туғадиган учун нифос вақти – Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга хилоф ўлароқ -аввалгисидан бошланади. Идданинг тугаши ижмоъан охиргисидан бўлади. Баъзи аъзолари кўринган чала туғилган чақалоқ бола ҳукмидадир. Унинг онаси нифосли бўлади, уни туғган чўри умму валад бўлади, талоғи бола туғилишига муъаллақ қилинган аёлга талоқ тушади ва туғилиши ила идда тугайди.
Истиҳоза ҳукмлари
Ҳайзнинг энг оз муддатидан камроқ вақтда кўрган қони, энди ҳайз кўраётганнинг ҳайзи ўн кундан ва энди нифос кўраётганнинг нифоси қирқ кундан ўтиб сўнгра кўрган қони, ҳайз ва нифосда маълум одати бўлиб ўша одатдан зиёда бўлиб ҳайз ва нифос муддатларининг энг узоғи (ўн кун ва қирқ кун) тугагач кўрган қони ва ҳомиладор аёл кўрган қони – истиҳозадир.
Истиҳоза намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий алоқани ҳам манъ қилмайди.
Узрлиларнинг ҳукмлари
Бир фарз намоз вақти тўлалигича ўтмай туриб истиҳоза келиб туриши, бурундан қон оқиб кетавериши каби ҳолатлар сабабидан доимо таҳорати синиб қолаверса, ҳар бир фарз намози учун алоҳида таҳорат қилади ва шу таҳорати ила фарз ва нафл бўлган намозларни ҳоҳлаганича ўқийди. Унинг ушбу таҳоратини қуёшнинг чиқиши каби ўша фарз намознинг вақти чиқишигина синдиради. Завол (пешин намозининг кириш вақти) каби намоз вақтининг кириши синдирмайди.
Давоми келгуси саҳифаларда...