"СИРДАРЁЛИКЛАРГА КЎМАК” ХАЙРИЯСИДА ҚАТНАШИНГ!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Эл бошига иш тушганда ёрдам қўлини чўзиш чин мўминлик сифати, халқимизга хос фазилатдир. Шу йил 1 май куни “Сардоба” сув омборида юзага келган воқеа содир бўлганиданоқ маҳаллий аҳолига кўмак бериш тадбирлари бошланиб кетгани маҳзун қалбларга катта далда бўлмоқда.
Зеро, инсон мусибат етган биродарига ҳамдард бўлиш динимиз талаби, инсонийлик вазифадир. Қуръони каримда: “Албатта, мўминлар биродардир”, ҳадиси шарифда эса: “Мўминлар ўзаро меҳр-шафқатларида ҳудди бир тана кабидир. Агар ундан бир аъзо оғриб қолса, тананинг бошқа қисми унга бедорлик ва иситма билан ҳамдард бўлади”, дейилган.
🔸Моддий кўринишдаги маҳсулотлар билан кўмак қилмоқчи бўлган юртдошларимизга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва вилоятлардаги вакилликларга қуйидаги линкдаги телефон рақамлар орқали боғланишни тавсия этамиз.
https://telegra.ph/telefon-05-03