1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (УЧИНЧИ ҚИСМ)

4-05-2020, 11:04 511 Ўқиш режими + -
Мусулмоннинг хулқи
 (Учинчи қисм)
 
ХУЛҚНИНГ ЁМОНЛИГИ ИЙМОН ЗАИФЛИГИДАН
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Иймон инсонни ёмонликлардан қайтарувчи ва яхшиликларга ундовчи бўлган илоҳий бир қувватдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ бандаларини яхшиликка чақиришини ва ёмонликдан қайтаришини уларнинг қалбларида жойлашган иймонларининг тақозосидир, деб Ўзининг китобида уларга “Эй иймон келтирган бандалар...”,  деб мурожаат қилиб, сўнг уларга таклифларини айтади. Масалан: 
“Эй иймон келтирган бандалар,  Аллоҳдан қўрқинглар ва ростгўйлар билан бирга бўлинглар” (Тавба сураси,19-оят).
Пайғамбар алайҳис салом, гўзал хулқ кучли иймонга, ёмон хулқ эса иймон заифлигига далолат қилишини изоҳлаб айтиб ўтганлар. Ҳеч кимни писанд қилмай разил ишларни қилиб юрадиган хулқи бузуқ, уятсиз одамни Расулуллоҳ алайҳис салом шундай сифатлаганлар: “Ҳаё ва иймон бир- бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади”. ( Табароний ривояти).
Қўшниларига зулм қилиб яшаган кишини Расулуллоҳ алайҳис салом, мўмин эмас, деб эълон қилганлар. “Аллоҳга қасамки, у мўмин эмас,  Аллоҳга қасамки,  у мўмин эмас, деганларида”, саҳобалар: “Ким у ё Расулуллоҳ?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом: “Ёмонликлари билан қўшниларига озор берган кимса”, деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ алайҳис салом ўзининг саҳобаларига беҳуда ва лағви гаплардан юз ўгириш кераклигини таълим бериб, уларга шундай дер эдилар: « Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган киши фақат яхшиликни гапирсин, бўлмаса жим бўлсин». (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ алайҳис салом Ислом фазилатларининг натижалари юзага чиққунича чин иймонга суяниб  Аллоҳ рисоласини инсониятга етказиб келдилар. Tўғри, баъзи бир ўзларини диндорлар деб ҳисоб қилганлар фарз ибодатларини амалга оширишларида унга бепарволик билан қарайдилар. Ҳақ иймон ва гўзал хулқка зид ишларни қила туриб, яна жамият орасида ўзларини ҳақиқий диндор қилиб кўрсатишга ўринадилар. Расулуллоҳ алайҳис салом ўз умматларини ўшандай кимсалардан ҳазар қилдирганлар, чунки инсон ибодатларнинг роҳатини ҳис қилмай, унинг шаклларини таклиф қилиб кўрсатиб беришга қодир. Шунингдек ёш-гўдак бола ҳам намознинг амалларини кўрсатиб унинг зикрларини ёддан айтиб бера олади. Артист одам эса инсондаги камтарликни ва диннинг муҳим рукнларини қойилмаком қилиб намойиш қилиб беради. Лекин иккала ҳолатда ҳам чин иймон ва буюк мақсаддан нишона йўқ. Шундай экан инсонлардаги фазилат миқдори ва юраётган йўли қанчалар ёрқинлиги унинг хулқига боғлиқдир.
Бу борода Расулуллоҳ алайҳис саломдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: «Бир киши Расулуллоҳ алайҳис саломга: “Эй Расулуллоҳ алайҳис салом, бир аёл менга ўқиётган (нафл) намози, тутаётган (нафл) рўзаси ва бераётган садақалари кўплигини ва лекин у қўшниларига тили билан озор бериб қўйишини айтди”, деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом: “У аёл дўзахда бўлади”, деб жавоб бердилар. Сўнг ҳалиги киши яна шундай деди: «Эй Расулуллоҳ алайҳис салом, бир аёл ўқиётган (нафл) намози ва тутаётган (нафл) рўзаси озлигини ва бераётган садақаси эса фақат  пишлоқлигини, лекин қўшниларига умуман озор бермаслигини айтди», деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом: “ У аёл жаннатда бўлади”, дедилар. ( Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ алайҳис саломнинг ушбу берган жавобларига эътибор берсак, унда гўзал ахлоқни баҳолаш ҳамда садақа бериш манфаъати бошқаларга ҳам етиши мумкин бўлган умумий ибодат эканлигига ишора бор.
Расулуллоҳ алайҳис салом ўзларининг жавобларида ахлоқнинг иймонга ва ибодатга боғлиқлигини айтиб қўйиш билан бирга, у ахлоқ бу дунё яхшилиги ва охиратда эса дўзах ўтидан қутилишнинг асосий гарови эканлигини белгилаб бердилар. Албатта, инсон ўз ахлоқини ўнглаши бу муҳим ишдир. Бунинг учун эса инсонга қуйидаги нарсалар зарурдир:
  • 1.                  Ахлоқ, иймон ва ислоҳ бўлар учаласи бир – бирларидан ажратилиши мумкин бўлмаган нарсалигини инсон билиши.
  • 2.                  Шуни инсон ўз онги ва қалбига жо қилиши.
  • 3.                  Инсонга шу ҳақда ҳар доим ўзликсиз насиҳат ва кўрсатмалар бериб турилиши.
Бир куни Расулуллоҳ алайҳис салом: “Муфлис ким, уни биласизларми?”, деб саҳобаларига савол бериб қолдилар. “Муфлис бу чўнтагида ҳемири ҳам йўқ одамдир”, деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом айтдилар: “ У муфлис қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб, кимнидир сўккан, молини нохақ еган, урган, хақорат қилган ҳамда қонини тўккан бўлиб боради. Шунда   Аллоҳ ўша муфлис ва мазлумлар ораларида ҳисобот қилганида, уларга муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом  бўлганида, энди мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач уни дўзахга улоқтирилади” (Имом Муслим ривояти).  Ҳа, муфлис шудир. Бу эса ўзи икки минг динор қарздор бўлиб минг динорлик савдо моли бор савдогарга ўхшайди.
Бундай мискинни бой деб айтиш мумкинми?
Баъзан ибодат қилиб, гуноҳ ишларни эса доим қилиб юрган кишини тақводор деб айтиш ҳам мумкинми?
Расулуллоҳ алайҳис салом бу борада шундай деганлар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек,  сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ ҳам амални фосид қилади” ( Имом Байҳақий ривояти).
Инсонда разилликлар кўпайиб, унинг зарарлари ошкор бўлса, инсон динидан чиқиб кетади. Мўминликни даъво қилиши. ҳам ёлғонга айланади. Гўзал хулқ бўлмаса мўминнинг қандай қадр киммати бўлади? Аллоҳнинг бандаси бўла туриб нима учун фосид ишлар қилади?
Иймоннинг кучли ахлоққа боғлиқ эканлигини Расулуллоҳ алайҳис салом қуйидагича тушунтирганлар: «Учта нарса кимда бўлса, у намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам, ҳаж ва умра қилса ҳам, ҳамда мен мусулмонларданман деса ҳам у мунофиқдир. У учта нарса кишининг ёлгон гапириши, ваъдага "хилоф қилиши ва омонатга хиёнат қилишидир».( Имом Муслим ривояти). 
Яна бошқа ривоятда шундай деганлар: «Киши ёлгон гапирса, ваъдага хилоф қилса ва аҳдлашганига хиёнат қилса, бу унинг мунофиқлигига аломатдир, гарчи у намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам ва ўзини мусулмон ҳисобласа ҳам» (Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ бу борада яна шундай деганлар: «Инсонда тўртта хислат бўлса,  у аниқ мунофиқдир. Агар тўрт хислатнинг биттаси бўлса ҳам уни тарк қилмагунча у инсонда мунофиқликнинг бир хислати қолади. У тўрт хислат: инсоннинг омонатга хиёнат қилиши, ёлғон гапириши ва ваъдага хилоф қилиши, хусуматлашса фожирлик қилиши» (Имом Бухорий ривояти).

Давоми кейинги саҳифаларда...

Таржимон: Р. УСМОНОВ

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили