1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ТУЯБОШИ" МАСЖИДИ

4-05-2020, 17:30 405 Ўқиш режими + -
  "ТУЯБОШИ"  МАСЖИДИ

“Туябоши” масжиди Китоб тумани Тевабоши МФЙ, Туябоши қишлоғидадир.  Туябоши қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 33 км масофада жойлашган.  Туябоши қишлоғи ҳақида “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати” китобида: “Туябоши–Китоб туманидаги қишлоқ ( Паландара) Тува –тева сўзининг товуш ўзгариш шакли-туя, туябоши-тепанинг усти, дўнгликнинг юқори томони.Ариқусти, Тегирмонбоши, Сойёқаси, Сойбўйи, Бозорбоши каби номларга ўхшаш[1]” дейилади.  
1989 йилда халқ ҳашари билан Туябоши қишлоғининг ўртасида масжид қурилади. Масжид қишлоқ номи билан “Туябоши” масжиди деб аталди. 1999 йилда “ Туябоши” масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олиниб, ўзининг расмий фаолиятини бошлади.   
“Туябоши”   масжидининг тарҳи мурабба шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи  7,5х 7,5 метрни ташкил қилади. Масжид ичида битта устуни бўлиб, масжиднинг икки табақали учта эшиги  бор. Масжиднинг икки томони айвон қилинган. Масжид ҳовлисида мевали дарахтлар ва ҳовуз бор.
2017 йилда масжид қайта таъмирланди.
2019 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати.  Т. Ўқитувчи нашриёти. 1988. 180-бет