1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ҲАЗРАТИ АЛИ " МАСЖИДИ

4-05-2020, 17:31 549 Ўқиш режими + -
                    "ҲАЗРАТИ АЛИ "  МАСЖИДИ  

“Ҳазрати Али” масжиди Китоб тумани Бештерак қишлоғидадир. Бештерак қишлоғи  туман маркази Китоб шаҳридан 10 км масофада жойлашган. Бештерак қишлоғи  ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Бештерак–Китоб туманидаги шаҳарча (2009). Бешта терак дарахти ёнма-ён ўсган жойдаги қишлоқ деб изоҳ беришади. Бу-халқ изоҳи. Терак сўзининг қадимий шакли –дарак. Маъноси-ариқ, анҳорнинг бир неча ариқчаларга бўлинадиган жойи, банд. Бештерак-Бешдарак-катта ариқнинг бешта ариққа бўлинадиган жойи, беш банд. Ана шундай сув ҳавзаси ёнидаги қишлоқ-Бештерак [1]” дейилади. 
1992 йили “Бештерак” масжиди халқ ҳашари билан қурилди. Масжид Пайғамбаримиз (с.а.в.) амакиваччалари ва куёвлари Али ибн Абу Толиб (р.а.)нинг номлари билан аталди.   “Ислом энциклопедия” китобида: “ Али ибн Абу Толиб (р.а.)  (тах. 603/605--661. 21.1. Куфа )-“Хулафои рошидин” ( “тўғри йўлдан борган халифалар”) ёхуд “чорёрлар” деб аталувчи дастлабки тўрт халифанинг тўртинчиси.   Ашараи  мубашшарадан. Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччалари ва куёвлари ( Фотима (р.а.)нинг эри). Отаси Абу Толиб ибн Абдулмутталиб, онаси-Фотима бинти Асад ибн Ҳошим[2]” дейилади. 
1998 йили масжид Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“Бештерак” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 20х10 метрни ташкил қилади. Масжид томи гумбаз шаклида ёпилган бўлиб, унинг икки табақали учта кириш эшиги бор.  
2014 йилда масжид қайтадан таъмирланди.   
2015 йили масжидда янги таҳоратхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  61-бет.
[2] Ислом энциклопедия.  Ўз. МЭ. Давлат илмий нашриёти. Т. 2017.  50-бет.