
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
(4-ҚИСМ)
Олимнинг фазилати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Маълумки, Ислом инсониятни одоб ва фазилатларга тўла бўлган ёруғ ҳаётга катта қадамлар билан чиқариш учун юборилган диндир. У бу улуғ мақсадга олиб борадиган воситаларни ўз рисоласининг олий мақсади деб эътиборга олади. Шунингдек, ушбу воситаларни бузишни эса динга қарши чиқиш ва ундан узоқлашиш, деб ҳисоблайди.
Ахлоқ у эҳтиёж тушмай қолиши мумкин бўладиган нозик табиатлик манбалардан эмас, балки, у ҳаётнинг аслидир. Дин худди шундай ҳаётдан рози бўлади ва шундай ҳаётда яшаётганларни ҳурмат қилади.
Ислом дини ўз фазилатларининг ҳаммасини бирма-бир эътироф этади ва мусулмонларни ўша фазилатларни маҳкам ушлашга ундайди.Агар Расулуллоҳ алайҳис саломнинг инсон гўзаллиги чиройли ахлоқ билан бўлишини тушунтириб айтган гапларини жамлаб бир китоб ёзмокчи бўлсак, беқиёс китоб бунёдга келар эди.
Биз ўша фазилатларни алоҳида-алоҳида баён қилишимиздан аввал Расулуллоҳ алайҳис саломнинг гўзал ахлоқларни мадҳ этгувчи «қайноқ» гапларига тўхталиб ўтмоқчимиз.
Усома бин Шарик шундай дейди: «Расулуллоҳ ҳузурларида гуё бошимизда қўниб турган қуш бордек ҳеч биримиз гапирмай жим ўтарар эдик. Шунда бир неча кишилар келиб қолишди ва Расулуллоҳ алайҳис саломдан, бандалардан Аллоҳга маҳбуброғи ким?, деб сўраб қолди. Расулуллоҳ алайҳис салом: “Хулқи чиройлилар”, деб жавоб бердилар. (Табароний ривояти).
“Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ: “ Чиройли хулқ”, деб жавоб қайтарганлар (Ибни Ҳиббон ривояти).
Расулуллоҳ алайҳис салом дедилар: «Ахлоқсизлик ва беҳаёлик Исломдан эмас. Исломи гўзал инсон у хулқи гўзал инсондир» (Имом Термизий ривояти). Мўминнинг иймони комиллиги хулқи чиройлисидир.
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади: «Бир куни Расулуллоҳ алайҳис салом дедилар: «Менга маҳбуброғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингизни айтайми?”. Саҳобалар: “ҳа!”, дейишди. Расулуллоҳ: “Хулқи чиройлигингиз”, дедилар. Киёмат кунида мўминнинг амали тортиладиган тарозисида чиройли хулқдан ўзга вазминрок нарса бўлмас. Ахлоқсизлик ва беҳаёликни Аллоҳ ёқтирмас. “Инсон чиройли хулқи билан кундузлари рўза тутиб, тунлари намоз ўқиб чиққан кишининг даражасига етади”, дедилар Расулуллоҳ алайҳис салом. Агар бу гаплар ахлоқларни ислоқ қилиш билан шуғулланадиган одамлар томонидан айтилган бўлганида, унчалар қизиқ бўлмас эди. Қизиги шундаки, бу гаплар буюк Дин асосчиси Расулуллоҳ алайҳис салом томонидан содир бўлган. Дин одатда ибодатга қурилган бўлар эди.
Расулуллоҳ алайҳис салом инсонларни ҳар хил ибддатларга чақирганлар ва дин душманларига қарши узоқ муддат сабр-бардош билан туриб буюк Ислом давлатини қурганлар. Динга бемалолчилик бўлиб, мўминлар дин буйруқларига бемалол, кенг қўламда амал қилишаётган бир вақтда, Расулуллоҳ алайҳис салом қиёмат кунида мўминнинг амали тортиладиган тарозида энг оғир келадиган нарса- чиройли хулқ эканлигини айтдилар. Бу эса чиройли хулқнинг динда қай даражада муҳим нарса эканлигига далолат қилади.
Дин бу инсонлар ораларидаги чиройли хулқ бўлса, демак дин ўзининг самовий табиатида инсон билан Парвардигори орасидаги чиройли боғланишдир. Бу икки хил боғланиш аслида ягона ҳақиқатга қайтади.
Исломдан бошқа динлар, инсоннинг қандайдир бир эътикодда бўлиши гуноҳларни кетказади ва муайян вазифаларни адо этиши эса хатоларига каффорат бўлади, деб инсонни алдаб суюнтириб қўяди. Ислом дини ундай демайди, балки, инсон яхшиликни қилиши ва вазифаларини адо қилиши учун асос у қабул қилган эътиқод бўлсин ва буйруққа итоат қилиши эса инсондан ёмонликни кетказадиган ва камолот сари чорлайдиган бўлсин, дейди. Яъни, инсон амалга оширган яхшиликкина ундан гуноҳларини кетказиб олий даражаларга юксалтириши мумкин.
Расулуллоҳ алайҳис салом ушбу адолатли асосларни Уммати Исломийя яхши билиб олишлари учун уни таъкидлаб айтиб қўйганлар. Чунки шуни Уммати Исломийя яхши англаб билганидагина уларда гўзал ахлоқнинг қиймати қадрсиз ва оддий урф-одатлар қиймати олий бўлмайди.
Расулуллоҳ алайҳис салом айтдилар: «Инсон ибодатларининг энг осони бўлган-чиройли хулқи билан охиратдаги олий даражага муяссар бўлади. Шунингдек, инсон ёмон хулқи билан охиратда жаханнамнинг энг тубига тушади”.
Мўминнинг олийҳимматлиги унинг динидир, олийжаноблиги унинг ақлидир. Фазилати эса унинг хулқидир.
Қалбини иймон учун маскан тутган, тилини ростгўй қилган, ўзини хотиржам тутган ҳамда табиатини тўғри қилган одам нажот топади.
Гўзал хулқни жамиятда ёзиб қолдирилган таълимотлар ёки буйруқ ва наҳйлар билан барпо қилинмайди. Чунки муаллим учун инсонни яхши фазилатларга ундаб, унга бу ишни қилинг, бунисини қилманг, деб айтиб қўйишининг ўзи кифоя қилмайди. Тарбия бериш самарали бўлиши учун муаллимдан узоқ, муддатли тарбия беришини ҳамда давомли назорат қилиб туришини талаб қилинади.
- Инсонни тарбия этишда гўзал намуналаргагина суянилса тўғри бўлади. Масалан, бадхулқ инсон ўзининг атрофидаги кимсаларга яхшигина бир таъассуротни қолдириши мумкин эмас.
Инсон ўзида фазилатлар бўлишини хоҳласа, у кўп фазилатларга эга бўлган кимсага эргашсин.
Расулуллоҳ алайҳис салом ўзлари даъват қилаётган ахлоқда саҳобалар учун буюк намуна эдилар. Расулуллоҳ алайҳис салом гўзал ахлоқни ҳикмат ва насиҳатлар билан тарқатишларидан илгари ўзларининг гўзал сифатлари билан тарқатар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Амр айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳис салом ахлоқсиз ва беҳаё бўлмаганлар. У киши доим сизларнинг яхшиларинггиз хулқи чиройлиларингиздир». «Ўн йил Расулуллоҳнинг хизматларида бўлганман. Шу ўн йил мобайнида, У зот менга ҳеч қачон: “ уф”, демаганлар, шунингдек, “ Нега ундай қилиб қўйдинг?, ёки: “ Фалон ишни қилмадингми?”, деб ҳам айтмаганлар», дейди Анас бин Молик. Анас бин Молик яна шундай дейди: «Расулуллоҳ ҳузурларига бирор чўри қандайдир ҳожат билан келса, Расулуллоҳ алайҳис-салом ўша чўри билан у хоҳлаган жойгача борар эдилар. Расулуллоҳ билан бирор киши қўл бериб кўришиб қолса, у одам қўлини тортмагунча Расулуллоҳ қўлларини тортмас эдилар. Ундан ташқари Расулуллоҳ алайҳис салом суҳбатдошлари орасида оёқларини узатиб ҳам ўтирмаганлар. Яъни, уларни ҳурмат қилар ва ўзлари мутакаббирлик қилмас эдилар”,
Оиша онамиз ҳам шундай деганлар: «Расулуллоҳ алайҳис саломга икки ишда ихтиёр берилса, уларнинг осон-енгилини ва гуноҳкор қилмайдиганини танлар эдилар. Гуноҳ ишлардан йироқ эдилар. Ҳеч қачон ўзлари учун бошқалардан ўч олмаганлар, аммо Аллоҳнинг ҳурмати поймол бўлса, албатта ўч олар эдилар. Шунингдек, У-зот аёл кишини ёки бирор хизматчини ҳам урмаганлар. Лекин Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилганларида ҳеч нарсадан қайтмас эдилар».
Анас бин Молик айтадилар: « Бир куни Расулуллоҳ алайҳис салом билан бирга кетаётган эдим. Расулуллоҳ алайҳис-салом дағал матодан тиқилган чакмон кийиб олган эдилар. Оркамиздан бир аьробий етиб келиб Расулуллоҳ алайҳис-саломнинг чакмонидан қаттиқ тортди. Қарасам чакмоннинг чеккалари (қаттиқ тортилганидан) Расулуллоҳ алайҳис саломнинг елкаларида из қолдирибди. Шунда аъробий, эй Муҳаммад! Аллоҳнинг сендаги молидан менга ҳам беришларини буюргин”, деди. Расулуллоҳ эса унга қараб кулиб қўйдилар ва унга ҳам улуш тақсимлаб беришларини буюрдилар.
Расулуллоҳ алайҳис салом ҳам шундай дейдилар: « Аллоҳ мехрибон зот, меҳрибонликни ёқтиради. Меҳрибонлик хислатидаги фазилатлар бошқа хислатларда йўқдир».
« Аллоҳ меҳрибон кимсаларга берган фазилатларни ахмоқ кимсаларга бермас. Меҳрибонлик хислатини Аллоҳ ўзи ёқтирган бандасига беради. Меҳрибонлик хислати бўлмаган кимсалар ҳар қандай яхшиликлардан маҳрумдир”.
«Расулуллоҳ алайҳис салом хонадонида—оиласида нима қилар эди?, деб берилган саволга Оиша онамиз шундай-жавоб берганлар: «Уй ишларида кўмаклашар эдилар, намоз вақти бўлганда таҳорат олиб намозга чиқадилар”. Абдуллоҳ бин Ҳорис айтади: «Расулуллоҳ алайҳис салом кўп табассум қилар эдилар. Расулуллоҳ алайҳис салом хулқи гўзал инсон бўлганлар. Менинг Абу Умайр исмли кичкина укам бор эди. Унинг Нуғайр исмли касал қуши ҳам бор эди. Расулуллоҳ алайҳис салом укамни шундай эркалатар эдилар: «Абу Умайр! Қандай Нуғайр!?
Расулуллоҳ алайҳис салом ҳеч нарсани қизғанмайдиган- қўли очиқ, ҳакдан ҳаргиз қайтмайдиганг шижоатли, ҳукм қилишликда асло жабр қилмайдиган- адолатли ва ҳаёти давомида рост сўзлагувчи- амин бўлган Зот эдилар.
Аллоҳ мўминларни Расулуллоҳ алайхлс саломга эргашмоқларини буюриб шундай дейди:
(Азҳоб:21).
Қози Иёз шундай дейди: «Пайғамбар алайҳис салом одамлар ичида чиройли саховатпеша ва шижоатли бўлганлар. Бир куни тунда Мадина аҳолиси қандайдир шовқиндан чўчиб кетишди. Ҳамма ўша шовқин чиққан томон кетишди. Улар йўлда аллақачон хабарни билиб қайтиб келаётган Расулуллоҳ алайҳис саломни учратиб қолишди. Расулуллоҳ Абу Талҳанинг отида, қўлларида қилич ҳам бор эди. Шунда Расулуллоҳ : “Қўрқманглар!”, дедилар.
«Агар душманлар билан бўлаётган жанг қаттиқ бўлиб қолса, биз Расулуллоҳ алайхис салом туфайли паноҳ топар эдик. Душманга яқинлашишда эса У киши биринчилардан бўлар эдилар», дейди Алий розияллоҳу анҳу.
Хадича онамиз ҳам Расулуллоҳ алайҳис-саломга шундай деганлар: «Ахир сиз ожизларга ёрдам қиласиз, ҳеч нарсаси йўқ мискинларга ризқ касб қилиб берасиз ва ҳақдорларга ёрдам кўрсатасиз-ку!».
Бир куни Расулуллоҳ алайҳис салом ҳузурларига етмиш минг дирҳам келтирилиб буйра устига қўйилди. Сўнгра Пайғамбар алайҳис салом уни сўраб келганлардан бирортасини қолдирмай тақсимлаб бердилар, кейин яна бир киши келиб у Зотдан улуш сўраб қолди. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом шундай жавоб қилдилар: « Менда ҳеч нарса қолмади, лекин менинг ҳисобимдан сотиб олавер. Бизга яна ўлжалар келтирилганда ўшандан берамиз». Умар розияллоҳу анҳу, Сизга ўзингиз қодир бўлмаган нарсани Аллоҳ буюрмайди-ку, ахир”, деди. Расулуллоҳ алайҳис салом Умарнинг гапларини ёқтирмай турган эдилар, ансорийлардан бир киши, инфоқ қилаверинг эй Расулуллоҳ, Арш сохиби мол-дунёни озайтирибқўйишидан қўрқманг,– деди. Расулуллоҳ алайҳис-салом табассум қилдилар. Суюнганлари юзларидан билинар эди. Ва :“Мен шундай бўлишимга буюрилганман”, дедилар.
Расулуллоҳ алайҳис салом саҳобаларини бир-бирлари билан дўстлаштириб қўяр ва бир-бирларига ўзаро нафрат билан қарашга йўл қўймас эдилар. Ҳар қайси қовмнинг каттасини ўз қовмига раҳбар қилиб сайлаб қўяр эдилар.
Саҳобалар ҳам Расулуллоҳ алайҳис саломнинг кайфиятларини бузиб қўймайлик деб, ҳушёр тортар эдилар. Расулуллоҳ алайҳис салом саҳобаларининг ҳолидан хабар олиб ҳам турар эдилар. Саҳобалари билан гаплашиб ўтирсалар ҳам ҳар қайси суҳбатдошини ҳурмат қилар эдилар. Ҳатто у суҳбатдошлар, бу ерда Расулуллоҳга мендан кўра улуғроқ кимса йўқ бўлса керак, деб фахрланиб ўтирар эдилар.
- Ким Расулуллоҳ алайҳис салом билан бирга ўтирса ёки бирор ҳожат билан келса, ўша одам ўзи қайтгунича сабр билан ўтирар эдилар. Ҳожатмандларни ўз ҳожатлари ёки яхши гаплар билан кузатар эдилар.
Расулуллоҳ алайҳис саломнинг хурсандчилигига ҳамма шсрик бўлар эди. Расулуллоҳ алайҳис салом саҳобаларининг отасига айланиб қолган эдилар. Улар эса Расулуллоҳ алайҳис салом учун баробар эдилар.
Расулуллоҳ алайҳис салом доимо хурсанд, табиати ёқимли инсон бўлганлар. Қўпол ҳамда баланд овоз билан гапирмаганлар. Уят гапларни айтмаганлар. Бошқаларни итоб этмаганлар. Мақтанчоқ ҳам бўлмаганлар. Кўнглиларига тўғри келмаган ишларни қилмаганлар. У Зотнинг олдидан ҳеч ким ноумид бўлиб қайтмаган.
Оиша онамиз Расулуллоҳга шундай сифат берадилар: “Расулуллоҳ алайҳис саломдан хулқи гўзалрок кимса бўлмаган. Саҳобаларидан ёки аҳли байтларидан ким чакирса, « Лаббай!», деб жавоб қилар эдилар».
«Исломни қабул қилганимдан буён Расулуллоҳ мени ўзларидан нари қилмаганлар, мени кўрганларида менга табассум қилар эдилар», дейдилар Жобир бин Абдуллоҳ Расулуллоҳ алайҳис салом саҳобаларига ҳазил ҳам қилар эдилар. Улар билан қўшничилик ҳам қилар эдилар. Кичкина болаларни эркалар ҳам эдилар. Ҳур қул, чўри ва мискинларнинг чақириғига ижобат қилар эдилар. Шаҳар чеккасидаги бемор ҳолидан хабар олар, узр сўраганнинг узрини қабул қилар эдилар.
Анас бин Молик эса шундай дейдилар: “Агар бирор кимса Расулуллоҳга шивирлаб гапирмоқчи бўлса, у одам яқинлашмасданоқ Расулуллоҳ ўзлари яқинлашар эдилар. Расулуллоҳни қўлларини ҳамма табаррукона ушлар эдилар”.
“Расулуллоҳ алайҳис саломга рўбару келган одамга ўзлари биринчи бўлиб салом берар эдилар. Саҳобалари билан ҳам қўл бериб кўришишда қўлларини биринчи бўлиб ўзлари узатар эдилар”, дейди Анас розияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ алайҳис салом саҳобалар орасида – бошқаларга жойни тор қилиб –оёқларини ўзатиб ўтирганлари ҳам кузатилган эмас.
Ҳузурларига келган одамни ҳурмат қилиб чакмонини тўшар, болишини берар эдилар. У келган меҳмон у илтифотга унамаса Расулуллоҳ қистар эдилар.
Расулуллоҳ алайҳис салом саҳобаларига номлар қўяр, уларни чиройли номлар билан чақирар эдилар. Ҳеч кимнинг гапини ҳам бўлмас эдилар. Лекин адолатсизларча бўлган гапларни тўхтатар эдилар ёки бўлмаса ундай гапларни эшитмай кетиб қолар эдилар.
Агар Расулуллоҳ алайҳис саломга бирор ҳадя келтирилса, уни фалончининг хонадонига олиб бориб беринглар, чунки у Хадичанинг дугонаси бўлиб, уни яхши кўрар эди, дер эдилар.
Оиша онамиздан қуйидаги ривоят қилинади: «Ҳеч бир аёлга Хадичага рашк қилганимдек рашк қилмаганман, чунки Расулуллоҳ у хақда кўп гапирар эдилар. Қўй сўйсалар унинг гўштидан Хадичанинг дугоналарига ҳам ҳадя юборар эдилар. Агар Хадичанинг опа-сингиллари Расулуллоҳ ҳузурларига келиб қолса ҳам жуда хурсанд бўлар эдилар. Кунлардан бир кун бир аёл кириб келди. Расулуллоҳ алайҳис салом у аёл билан муомаласини чиройли қилиб ҳол-аҳвол сўрашдилар. У аёл чиқиб кетгандан кейин Расулуллоҳ : “У аёл Хадича бор вақтда ҳам келиб турар эди. Аҳдга чиройли вафода бўлиш иймондандир», дедилар”.
Қариндошларини ҳам барчаларини баробар кўриб қариндошчилик қилар эдилар.
Абу Қатода шундай ҳикоя қилади: «Бир куни Хабашистон подшоси Нажошийнинг одамлари келиб қолди. Шунда уларга хизмат қилиш учун Расулуллоҳ алайҳис салом ўзлари ўринларидан турдилар. Эй, Расулуллоҳ, хизмат қилишга ўзимиз кифоя қиламиз-ку?, деб саҳобалар айтишганида, “Уларга ўзим хизмат қиламан, чунки улар. бизларнинг биродарларимизга ҳам хизмат қилишган», деб Расулуллоҳ жавоб берганлар.
Абу Умома шундай дейди: «Расулуллоҳ алайҳис салом асоларига суяниб чиқиб келдилар. Биз у кишини ҳурмат қилиб дарҳол ўринларимиздан турган эдик. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом: “Бошқаларга ўхшаб ўринларингдан турманглар”, дедилар.
Абу Умома Расулуллоҳ ҳақида яна шундай дейди: «Расулуллоҳ алайҳис салом эшак ҳам минаверар эдилар ва оркаларига одам мингаштирар ҳам эдилар. Мискинлар ҳолидан хабар олар, камбағаллар билан бирга ўтирар эдилар ва доимо мен ҳам Аллоҳнинг қулиман, оддий қул нимани еса, мен ҳам ўшани ейман ва қандай ўтирса мен ҳам ўшандай ўтираман», дер эдилар”.
Расулуллоҳ алайҳис салом туяларида ҳажга борганларида устидаги йиртиқ бахмал бор йўғи тўрт дирҳамга ҳам тенг келмас эди. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом: “ Аллоҳим, ушбу ҳаж ибодатим риё ва сумъаси бўлмаган ҳаж ибодати бўлишини сендан сўрайман”, деб дуо қилганлар.
Расулуллоҳ алайҳис салом Макка фатҳ қилинганида Ислом лашкарлари билан шаҳарга кириб келдилар. Шунда туялари устида туриб бошлари ерга теккудек ҳолда Аллоҳга таъзим қилганлар.
Бехуда гаплардан юз ўгирар ҳамда ўринсиз гап гапирмас эдилар. Гапирган гаплари ортиқча ҳам эмас ва қисқа ҳам эмас эди. Кулишлари эса фақат табассум бўлган. Саҳобалар ҳам Расулуллоҳ алайҳис саломга тобе бўлишиб табассум ила кулар эдилар.
Расулуллоҳ мажлислари ҳалимлилик, яхшилик ва омонатдорлик билан ўтар, овозлар кўтармас ва ҳаром нарсаларга аралашмас эди. Гапларини ҳам жим бўлиб тинглашар эди. Юрганларида одамларга қўшилиб юрар эдилар.
Абу Ҳовала айтади: «Расулуллоҳ ҳалимликда, эҳтиёт бўлишда, тақдир ва фикр юритиш ҳолатларида сукут сақлаб қолар эдилар”.
«Расулуллоҳнинг гапларини одам санашга улгурар эди», дейди Оиша онамиз. Расулуллоҳ алайҳис салом хушбуй нарсаларни ёқтирар эдилар ва уларни кўп истеъмол қилар эдилар.
Расулуллоҳ алайҳис саломга бу дунё неъматлари ҳаммаси такдим этилган эди, лекин Расулуллоҳ бундан юз ўгирдилар. Ҳатто вафот қилганларида ҳам совутлари оиласининг нафақаси эвазига бир яҳудийда гаровда эди.
Давоми келгуси саҳифада...
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили