1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АҚОИД МАТНЛАРИ (7-ҚИСМ)

5-05-2020, 15:55 425 Ўқиш режими + -


АҚОИД МАТНЛАРИ

Насафия ақийдаси


                                                    

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийи

Гуноҳи кабира (ширк ва куфрдан бошқа улкан гуноҳ) мўъмин кишини имондан чиқариб, куфрга киритмас. Аллоҳ таоло ўзига ширк келтиришни кечирмагай. Ундан бошқа катта ва кичик гуноҳларни хоҳлаган бандаси учун кечирур. Кичик гуноҳ учун жазо ва катта гуноҳ учун афв белгиланиши мумкин. Бунда гуноҳни ҳалол, деб эътироф қилмаган бўлиш шартдир. Ҳаром ва гуноҳ деб қайд этилган шаръий ҳукмларни ҳалол демоқ куфр ҳисобланади. 

Гуноҳи кабира қилиб ўтган мўъминларни афв этилишини Аллоҳдан сўраб пайғамбарлар ва солиҳ, аҳли хайр зотларнинг шафоат қилишлари ҳақдир. Бу хусусда оят ва ҳадислар мавжуддир. Мўъмин кишилар гуноҳи азимлари бўлса ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. 

Иймон — бу Аллоҳ томонидан келган барча хабарларни тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ этишдир.

 Амаллар эса кўпайиб-озайиб туради. Иймон эса кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам (балки унинг нури зиёда ва кам бўлиб туради). Иймон билан ислом сўзлари (луғавий жиҳатдан фарқли бўлса-да), бир хил маънода ишлатилаверади. Бандада мазкур тасдиқ билан иқрор топилса, у «Мен ҳақиқатан мўъминман» — дейиши дуруст бўлади. «Мен, иншоаллоҳ, мўъминман» — дейиши мумкин эмас. 

Бахтли одам баъзан бахтсиз, шунингдек, бахтсиз одам баъзан бахтли бўлиб қолиши мумкин. Ўзгариш банданинг сифатлари бўлмиш бахт ва бахтсизликда намоён бўлади. Бахтли қилиш ва бахтсиз қилишда эмас. Зеро, бу иккиси Аллоҳ таолонинг сифатларидан.

 Аллоҳнинг ўзида ҳам, сифатларида ҳам ўзгариш рўй бермайди. Пайғамбарларнинг юборилишида ҳикмат бор. Аллоҳ таоло башардан пайғамбарлар чиқариб, башарга юборади. Улар хушхабар берувчи, огоҳлантирувчи, одамларнинг дунёвий ва диний ишларида муҳтож бўладиган нарсаларни баён қилиб берувчидирлар. Аллоҳ таоло уларни турли мўъжизалар билан қувватлаган.

 Пайғамбарларнинг биринчиси Одам (а.с.), охиргиси Муҳаммад (с.а.в.)дир. Пайғамбарларнинг адади баъзи ҳадисларда ривоят қилинган. Лекин уларни муайян адад билан чегараланмаганлари афзал. Аллоҳ таоло айтган: «Улардан баъзиларининг қиссаларини Сизга айтдик. Баъзиларининг қиссаларини эса, Сизга айтмадик» («Ғофир» сураси, 78- оят). Ададлари зикр этилган тақдирда пайғамбар бўлмаган кишининг уларга қўшилиб қолиши ёки пайғамбар бўлган кишини улар сафидан чиқариб қўйиш хавфи бор. Уларнинг барчаси Аллоҳнинг буйруқларини халққа етказувчи, содиқ ва насиҳатгўй зотлар бўлишган.

 Пайғамбарларнинг афзали — Муҳаммад (с.а.в.). Фаришталар Аллоҳнинг бандаларидир. Унинг барча Буйруқларини тўла бажарадилар. Улар эркаклик ёки аёллик жинси билан сифатланмайдилар. Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига нозил қилган китоблари борким, уларда ўзининг буйруқ ва тақиқларини, ваъдаю танбеҳларини баён этган. 

Расулуллоҳ (с.а.в.) уйғоқлик ҳолларида жисмонан самога кўтарилиб, ундан Аллоҳ хоҳлаган олий маконларга кўтарилиб сайр қилган кечалари (Меърож кечаси) ҳақ ва ростдир. 

Авлиёларнинг кароматлари ҳақдир. Узоқ масофани оз муддатда босиб ўтиш, зарур ҳолларда озиқ-овқат, кийим ва бошқа нарсаларнинг ҳозир бўлиши, сув юзида юриш, ҳавода учиш, жонсиз нарсалар билан сўзлашиш, бало-офатларнинг даф бўлиши, душманларни доғда қолдириш каби ишлар валийлик даражасига етган кишидан зоҳир бўлса каромат, пайғамбарлардан содир бўлса мўъжизадир. Ҳеч бир валий ўз диёнатида содиқ ва пайғамбарининг барҳақ элчи эканлигига иқрор бўлмагунча чин валий бўла олмайди. 

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан кейин Абу Бакр, сўнгра Умар Форуқ, сўнгра Усмон Зуннурайн, сўнгра Али ибн Аби Толиб (р.а.)дурлар. Халифаликлари ҳам шу тартибда кечгандир. Халифалик — ўттиз йилдир. Ундан сўнг эса подшоҳлик ва амирлик даври келур. 

Мусулмонлар учун ҳукмларни жорий қилиш, ҳадларни барпо этиш, ҳожатларини раво қилиш, лашкарларини жиҳозлаш, садақотларини йиғиш, зўравонлик, ўғрилик ва қароқчиликни бостириш, жума ва ҳайит намозларини барпо этиш, фуқаролар ўртасида чиққан низо ва келишмовчиликларни бартараф этиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун берилган гувоҳликларини қабул этиш, эгалари йўқ сағир ва сағираларни (етимларни) турмуш қуришларини таъминлаш, ўлжалар тақсими ва бошқа ишларни амалга ошириш учун имом (подшоҳ) лозимдир. Шунингдек, подшоҳ одамлар кўзидан махфий ва куттириб қўювчи эмас, балки очиқ кўриниб юрувчи бўлиши лозим. Яна у Қурайш қабиласидан бўлиши шарт. Бошқадан бўлиши мумкин эмас. Бани Ҳошим ва Али авлодига ҳам хос эмас. Яна подшоҳ гуноҳлардан пок бўлиши ёки замонасининг энг афзал одами бўлиши ҳам шарт эмас. Лекин у баркамол раҳбарлик эгаси, сиёсатдон, аҳкомларни татбиқ эттирувчи, дорил ислом ҳудудини муҳофаза қилувчи, золимдан мазлум ҳаққини ундириб берувчи бўлиши шарт. 

Намозни ҳар қандай солиҳ ва фосиқ имом ортида унга иқтидо қилиб ўқиш мумкин, шунингдек, ҳар қандай солиҳ ва фосиқ мусулмонга жаноза намози ўқиш жоиздир. Саҳобалар ҳақида фақат яхши гап гапиришга рухсат этилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонларидан жаннатий деб башорат берилган ўн нафар саҳобийларнинг жаннат аҳлидан бўлишларига биз ҳам гувоҳлик берамиз. (Улар — Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талҳа, Зубайр, Саъд, Саъид, Абдураҳмон, Абу Убайда розийаллоҳу анҳум.) 

Ватанда ҳам, сафарда ҳам пойафзал узра масҳ тортишни жоиз деб биламиз. 

Хурмо ширасидан тайёрланган шароб(шарбат)ни ҳаром демаймиз. Авлиёлар пайғамбарларнинг даражаларига ета олмайдилар. 

Ҳеч бир банда Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари зиммасидан соқит бўладиган ҳолатда бўлмайди. 

Оят ва ҳадислар (нусус)дан, модомики, бирор қатъий далил монелик қилмаса, зоҳирий мазмун олинаверади. Зоҳирий маънолари қолиб, «Ботин аҳли» иддао қилган ёт талқинларга ўтиб кетиш динсизликдир. 

Нусусни рад этиш эса куфрдир. 

Гуноҳни ҳалол деб билиш куфрдир. 

Уни енгил деб билиш ҳам куфрдир. 

Шариатни масхара қилиш куфрдир.

 Кимки Аллоҳ таолони Унга лойиқ бўлмаган сифатлар билан сифатласа ёки исмларидан, буйруқларидан бирортасини масхара қилса ёхуд Унинг ваъдаси ёки ваъидини инкор этса, кофир бўлур. 

Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш куфрдир. Шунингдек, Унинг азобидан хотиржам бўлиш ҳам куфрдир. 

Коҳин — фолбиннинг ғайб тўғрисида берган хабарини тасдиқлаш куфрдир. 

Йўқ нарса — нарса эмас. 

Марҳумлар ҳаққига қилинган тирикларнинг дуолари ва садақа-эҳсонларида улар учун фойда бор. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат, ҳожатларни раво қилур. 

       Пайғамбарнинг (с.а.в.) қиёмат аломатларидан деб берган хабарлари — Дажжол, Ер махлуқи, Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқишлари, Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари, Қуёшнинг кун ботар тарафдан чиқиши кабиларнинг барчаси ҳақ ва ростдир. Мужтаҳидлар гоҳида хатога кетиб, гоҳида тўғри ижтиҳод қиладилар. Фаришталарнинг пайғамбарларидан инсонларнинг пайғамбарлари афзалдир. Оддий инсонлардан фаришталарнинг пайғамбарлари афзал. Оддий фаришталардан оддий инсонлар афзалдир. Илоҳо, ақидамизни Ўзингнинг розилигингга мувофиқ равишда ислоҳ эт

Aqoid matnlari 


www.ziyouz.com кутубхонаси