"ШАЙХ АБУ БАКР КИТОБИЙ" МАСЖИДИ
“Шайх Абу Бакр Китобий” масжиди Китоб шаҳар Пахтакор кўчаси 132 ”а” уйдадир. Улуғбек маҳалласида “Шайх Абу Бакр Китобий” номидаги қабристон ва ( Ҳазрати Охунд) зиёратгоҳ жойлашган. Мана шу қабристон ва зиёратгоҳ номидан келиб чиқиб, масжид“Шайх Абу Бакр Китобий” деб аталади.
“Шайх Абу Бакр Китобий” масжиди Мустақилликнинг дастлабки йилида халқ ҳашари билан қурилган. У 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтади ва ўзининг расмий фаолиятини бошлайди.
“Шайх Абу Бакр Китобий” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 9,70 Х 9,70 метрни ташкил қилади. Масжид ичида тўртта устун ва масжиднинг икки табақали тўртта кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон қилинган.
2010 йилда масжид таъмирланади.
2016 йилда масжидда таҳоратхона қурилди.
2020 йилда масжидда янги таъмирлаш ишлари бошланган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.