РЎЗАГА ОИД НОЗИК САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР
(4-ҚИСМ)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
САВОЛ: Аёл кишининг қазо рўзалари жуда ҳам кўпайиб кетса тавба қилиб, истиғфор айтиши кифоя қиладими?
ЖАВОБ: Бепарво ва дангасалиги туфайли қолдирган рўзалари зиммасида вожиб бўлиб тураверади. Уларни адо қилиш фарздир. Тавба, истиғфор билан кечиктирганлик гуноҳи кечирилади. Лекин зиммасидаги барча қазо рўзаларини тутиб бериши зарурдир. Қолдирган рўзаларига умрлари етарли бўлмаса қодир бўлганча қазо рўзаларини тутиб, қолганига фидя тўлашни васият қилишлари лозимдир.
Қодир бўлганларича қолдирган рўзаларининг қазоларини тутиш фарз бўлади. фидя тўламайдилар, қазони кетма-кет бўлиши зарурий эмас. Роддул Муҳтор
(Касал, ҳайз ва нифос кўрган аёллар каби узрли кишилар) узрлари кетгандан кейин вафот этсалар, соғайганидан сўнг ёки ҳайз ва нифоси тўхтаганидан сўнг неча кун яшаган бўлсалар ўшанча кун рўзасининг фидясини васият қилишлари зиммаларига лозим бўлади.
САВОЛ: Каффорот рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоротини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоротни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач давом эттириб кетаверадилар.
Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас. Роддул муҳтор.
САВОЛ: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
ЖАВОБ: Рўза ҳолатида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Шундай экан унга лаб бўёқ суртиш билан рўза очилмайди. Китабул Фатава (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний)
САВОЛ: Аёл киши рўзадор ҳолатида гениколог текширувидан ўтса бўладими?
ЖАВОБ: Аёл кишининг жинсий аъзосига намланган ҳолдаги бирор нарсани кириши билан рўзаси очилади.
Рўзадор аёл олд ёки орт жинсий аъзосига бармоғини киргизиши билан рўзаси очилмайди, ҳўл бармоғини киргизиши билан эса рўзаси очилади. Шунингдек қуруқ бармоғини ҳаммасини ёки баъзи қисмини киргизиб, ташқарига чиқариб сўнг яна қайта киргизиши билан ҳам рўза очилади. Агар олд жинсий аъзосига қуруқ пахта ёки шу каби воситаларни киргизса ва унинг бир учи ташқарида қолса рўзаси очилмайди. Бутунлай ичкарига киргизиб юборса, рўзаси очилади. (Роддул Муҳтор)
САВОЛ: Аёл киши қомати баробарича сувни кечиб ўтиши натижасида рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Одатий йўллардан ичкарига сув киргани аниқ бўлмаса рўзаси очилмайди.
САВОЛ: субҳи содиқдан кейин ҳайз қони тўхташ эҳтимоли бор бўлган аёл саҳарлик қилиб рўзани ният қилса бўладими?
ЖАВОБ: йўқ мумкин бўлмайди. Аёл кишининг рўзаси рўза бўлиши учун субҳи содиқдан аввал ҳайздан пок бўлган бўлиши лозимдир.
Рўзанинг адо бўлишининг шартларидан: ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Зеро улардан пок бўлиш саҳобий киромларнинг ижмоси билан рўзани адоси тўғри бўлиши учун шартдир. Бадойиъус Санойиъ
САВОЛ: Аёл киши рўзадорлигида касаллиги туфайли жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олиши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Ичкарига нарса кирганлиги боис рўзаси очилади. Агар субҳи содиқдан аввал ёки ифторликдан кейин жинсий аъзосига даволаниш мақсадида бирор нарса қўйса ва бу билан рўзадор ҳолатида ҳам юрса рўзаси очилмайди. Орқа жинсий аъзосига киргизилган давонинг ҳам ҳукми шундай. (Имдодул Фатаво)
САВОЛ: Билмаган ҳолда субҳи содиқдан кейин таомланса рўзаси дуруст бўлаверадими?
ЖАВОБ: йўқ, рўзаси рўза бўлмайди.
У (рўза) субҳи содиқдан то қуёш ботгунгача Аллоҳ таолога қурбат яқинлик ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш, жимоъ қилишни тарк қилишдир. Фатавои Ҳиндия.
Ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган ҳаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, у инсон зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади. Каффорот эмас. Бадойиъ.
САВОЛ: Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
ЖАВОБ: Оғиз очилиб бўлгач, шом намози ўқилади. Сўнгра таом ейишликка ўтирилади. Шундай қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
Абу Атийя розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен ва Масруқ Оиша розиаллоҳу анҳо ҳузурига кирдик. Масруқ у зотга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам ифторликни ҳам тезлаштиради бошқаси шомни ҳам ифторликни ҳам кечиктиради”, деди.
Сўнг Оиша розиаллоҳу анҳо “Шом билан ифторни шошилтирадиган ким”, деб сўради. У “Абдуллоҳ”, деб жавоб берди. Шунда у зот “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар”, деди.
Саҳиҳи Муслим.
САВОЛ: Аёл киши қолдирган рўзаларини кетма-кет тутиб бериши зарурийми?
ЖАВОБ: Узри сабабли қолдирилган рўзанинг қазоси фарз, имкон қадар тезроқ тутиши лозим. Лекин кетма-кет бўлиши шарт эмас.
Фуқаҳоларнинг кўпчилиги қазо рўзани орада қолдирмасдан, кетма-кет тутишнинг мустаҳаб эканлигига иттифоқ қилганлар. Лекин бу нарса шарт қилинмайди.
САВОЛ: Аёл киши рўзадорлигида касаллиги туфайли жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олиши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Ичкарига нарса кирганлиги боис рўзаси очилади. Агар субҳи содиқдан аввал ёки ифторликдан кейин жинсий аъзосига даволаниш мақсадида бирор нарса қўйса ва бу билан рўзадор ҳолатида ҳам юрса рўзаси очилмайди. Орқа жинсий аъзосига киргизилган давонинг ҳам ҳукми шундай. (Имдодул Фатаво)
САВОЛ: Аёл кишининг қазо рўзалари жуда ҳам кўпайиб кетса тавба қилиб, истиғфор айтиши кифоя қиладими?
ЖАВОБ: Бепарво ва дангасалиги туфайли қолдирган рўзалари зиммасида вожиб бўлиб тураверади. Уларни адо қилиш фарздир. Тавба, истиғфор билан кечиктирганлик гуноҳи кечирилади. Лекин зиммасидаги барча қазо рўзаларини тутиб бериши зарурдир. Қолдирган рўзаларига умрлари етарли бўлмаса қодир бўлганча қазо рўзаларини тутиб, қолганига фидя тўлашни васият қилишлари лозимдир.
Қодир бўлганларича қолдирган рўзаларининг қазоларини тутиш фарз бўлади. фидя тўламайдилар, қазони кетма-кет бўлиши зарурий эмас. Роддул Муҳтор
(Касал, ҳайз ва нифос кўрган аёллар каби узрли кишилар) узрлари кетгандан кейин вафот этсалар, соғайганидан сўнг ёки ҳайз ва нифоси тўхтаганидан сўнг неча кун яшаган бўлсалар ўшанча кун рўзасининг фидясини васият қилишлари зиммаларига лозим бўлади.
САВОЛ: Аёл киши охирги ўн куннинг эътикофидалигида одат қонини кўрса нима қилади?
ЖАВОБ: Эътикофдан чиқади. Кейинчалик рўзадор ҳолатда бир кун эътикофнинг қазосини ўтиради. Қолган кунларнинг ҳам эътикофини ўтирса афзалдир.
Эътикоф ҳолатида ҳайз қонини кўрган аёлнинг эътикофи бузилади. (Бадойиъус Санойиъ)
САВОЛ: Аёллар эътикофни қандай адо этадилар?
ЖАВОБ: Аёллар ўз уйининг бир жойини намоз ўқиш учун таъйин қилиб, ўша жойда эътикоф ўтиради. Бу билан жамоат масжидида эътикоф ўтирганликнинг савобини олади. Табиий эҳтиёжлари учунгина ташқарига чиқишлари мумкин. Бошқа ҳолатларда эса чиқишлик мумкин эмас.
Аёл киши эътикоф ўтирмоқчи бўлса ўз уйининг намоз учун мўлжалланган жойида эътикоф ўтиради ва бу жой аёл учун эркакларнинг жамоат масжиди кабидир. У ердан фақатгина инсоний ҳожатлар юзасидан ташқарига чиқа олади. Имом Сарахсийнинг “Мабсут” китобларида ҳам шундай зикр қилинган. (Фатавои Ҳиндия)
САВОЛ: Бузилган эътикофнинг қазоси вожибми?
ЖАВОБ: Вожиб эътикофни бузиб қўйса, рўзадор бўлган ҳолда унинг қазоси ҳам вожибдир. Қазосини Рамазон ойидан бошқа ойларда адо қилади.
Вожиб эътикофни бузиб қўйса унинг қазоси ҳам вожибдир. (Фатавои Ҳиндия)
Бизнинг мазҳабда рўзадор бўлиш эътикофнинг шартларидан биридир. (Фатҳул Қодир)
САВОЛ: Бурунга дори томизса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Бурунга томизилган дори билан рўза очилади.
Бурун, қулоқ, орқа каби аслий йўллардан томизиш, клизма туфайли ичкарига ёки мияга бирор нарса етиб борса рўза очилади.