1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ (9-ҚИСМ)

12-05-2020, 13:15 459 Ўқиш режими + -



МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ (9-ҚИСМ)


РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

 

Икки йўлидан бирига жинсий яқинлик қилган ёки яқинлик қилинган,  ғизо ёки даво бўлувчи бирор нарсани қасдан еган ёки ичган киши рўзасини қазосини тутади ва музоҳир (хотинини зиҳор қилувчи) каби каффорат ўтайди. Каффорот Рамазон рўзасини адо қилишни қасдан бузганда бўлади. Бошқаларида каффорат бўлмайди. Хато сабабли (унутиб эмас), мажбурланган ҳолатда, кечаси деб гумон қилиб оғиз очилганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тош ютганда, атайлаб оғиз тўлдириб қусганда -  қайт қилиш ғолиб келиши рўзани бузмайди - қазосини тутади холос.   Унутиб оғзини очса, эҳтилом бўлса,   назар солгач маний нозил қилса, ҳалқумига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди. 

Ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилганида ёки ўпганида, ушлаганида маний нозил қилса, қазосини тутади, бўлмаса тутмайди.  

Тишлари орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб сўнгра уни еса, бузилади. Бир дона седанани чайнаб еса рўза очилмайди. 

Ўзини қусишга зўрламаган ҳолда қайта қусиш, агар кўп бўлса, рўзани бузади.  Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздларида қайта қусишга ўзини зўрласа, рўзаси очилади. 

Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ва чайнаш макруҳдир. Илло, зарурат юзасидан,  гўдакнинг таоми бундан мустасно. Ўпиш ҳам – оқибатидан қўрқилинса - макруҳдир.  Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас. 

Рўза тутишдан ожиз бўлган ўта қари киши, оғзини очади ва ҳар бир куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорича таом беради. Агар рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади. 

Ўзига ёки боласига зарар етишидан қўрққан ҳомиладор ёки эмизикли аёл, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор ва мусофир оғизларини очадилар ва фидя ўташсиз қазо тутадилар. Зарар қилмайдиган сафарда рўза тутиш тутмагандан яхшироқ. 

Бемор тузалса, мусофир муқим бўлса, сўнгра (қазосини тутмай) вафот топса ва у тузалгач ёки муқим бўлгач ўтказиб юборган кунлари миқдорича яшаган бўлса, ўтказиб юборилган кунлар миқдорича унинг меросхўри фидя беради. Агар ўтказиб юборган кунлари миқдоридан оз яшаб ўлса, соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Бунинг учун маййит фидяни васият шартдир ва васият маййит қолдирган мулкнинг учдан бири ила ўталади. 

Ҳар бир қазо қилинган намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидяси миқдоричадир. Бошқанинг унинг ўрнига қилган ибодати ўтмайди. 

Нафл рўза унга киришилгач тутиб берилиши лозим бўлади. Аммо, Рамазон ҳайити, қурбонлик ҳайити ва ундан кейинги тўрт кунлардан иборат бўлган рўза тутиш манъ қилинган кунлар бундан мустасно. Рўза тутиш манъ қилинган кунларда рўза тутишга назр қилиш ва тутиш дуруст бўлади. Лекин рўзани тутади сўнгра очиб юборади ва  кейин қазосини тутиб беради. Агар тутаверса рўзаси рўза бўлади (лекин гуноҳкор бўлади). 

 Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса бўлади. Сўнгра қазосини тутиб қўяди.

Муқимга айланган мусофир, ҳайздан покланган аёл, балоғатга етган ёш бола ва Исломни қабул қилган кофир куннинг қолган вақтида ўзини (рўзани бузувчи нарсалардан) тияди. Охирги иккиси (балоғатга етган ёш бола ва Исломни қабул қилган кофир) қазо тутмайди.

Сафарга чиққан муқим ўша куннинг рўзасини охирига етказади. Агар очиб юборса, каффорот лозим бўлмайди.   

Бутун ой мажнун ҳолида бўлса – ойнинг бир қисмида мажнун ҳолидан бўлишдан фарқли  ўлароқ - рўза соқит бўлади Бир неча кун ҳушидан кетиб ётган киши ўша кунларнинг қазосини тутади. Аммо, ниятини қилиб сўнгра ҳушидан кетган кунни тутмайди.

 

ЭЪТИКОФ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ


Эътикоф суннати муаккададир. У, рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила туришидир. Эътикофнинг энг оз муддати бир кундир. 

Ўша бир кун ичида эътикофни тўхтатган киши уни қазо қилади. Эътикофдаги киши масжиддан фақатгина инсон ҳожатлари учун ёки заволдан кейин жумъа намози учун чиқади. 

Манзили узоқ бўлган киши суннатларни ўқиб, жумъа учун унга етиша оладиган вақтда чиқади. Суннатларни ўқийди. Жомеъ масжидида зикр қилинган муддатдан кўпроқ қолиши ила эътикофи бузилмайди. 

Узрсиз ҳолда бирор вақтга (эътикоф ўтирган масжидидан) чиқса, эътикофи бузилади. (Эътикофда ўтирган масжидида) ейди, ичади, ухлайди, савдо молини масжидда ҳозир қилмаган ҳолда олдади ва сотади. Ундан бошқаси буларни   қилмайди. Жим ўтирмайди, яхшиликдан бошқани гапирмайди. 

Эътикофнитунда ёки ёдидан чиқариб қилинган жинсий яқинлик ва кетидан маний нозил бўлган ҳолида фарждан бошқа ерга яқинлик қилиш, ўпиш, ушлаш кабилар ботил қилади. Юқоридаги ишлар эътикоф ўтирган киши учун ҳаром бўлган ҳолида кетидан маний нозил бўлмаган ҳолида фарждан бошқа ерга яқинлик қилиш, ўпиш ва ушлашлар эътикофни бузмайди.

 

Аёл киши уйида эътикоф ўтиради.

Бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган киши – кечалари ўтиришни шарт қилмаган бўлса ҳам, кетма-кет ҳолда - ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириши лозим бўлади. Икки кунни назр қилганида, икки кечаси ила икки кундуз ўтиради. Фақат кундузида ўтиришни ният қилиш дурустдир. (Аммо, юқорида айтилганидек, кечалари ҳам ўтириши лозим бўлади).

 

ҲАЖ КИТОБИ

 

Ҳаж - ҳар бир ҳур, мусулмон, мукаллаф, кўзи соғлом, ўзи учун зарур нарсалар ва қайтгунича бўлган муддатда оиласининг нафақасидан ортиқча “зоди” ва “роҳила”си бор киши учун йўлнинг омонлиги шарти ила - фарз бўлади.  (“Зод” - ҳажга бориб келгунча етарли ейишичиш ва шу каби сарф-харажатлардир. “Роҳила” - ҳажга бориб келгунча етадиган йўл харажатларидир).  

Аёл киши учун – у ва Макка орасида сафар масофаси бўлса – (юқоридаги шартлардан ташқари) эри ёки маҳрами билан чиқиш шарт бўлади.  Ҳажни умр бўйи бир маротаба - қодир бўлган заҳоти – қилиш фарздир. 

Балоғатга етмаган бола ёки қул эҳром боғлаганларидан кейин бола балоғатга етиб қолса, қул озод қилинса, фарзларини адо қилмаган бўладилар. Агар ёш бола фарз учун эҳромини қайта янгиласа ҳажи саҳиҳ бўлади, қулники учун эмас. (Қул эҳром боғлаган ҳажини тугатиши лозим). 

Ҳажнинг фарзлари: эҳром, Арафотда туриш ва Зиёрат тавофи. 

Унинг вожиблари: Муздалифада туриш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, тошлар отиш, четдан келганлар учун Видо тавофини қилиш ва соч олдириш. 


Бошқалари суннат ва одоблардир. 

Ҳаж ойлари: Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжанинг ўн куни. Ул ойлардан олдин ҳаж учун эҳром боғлаш макруҳдир. 

 

 Давоми келгуси саҳифаларда..