1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ЭСКИ ҚЎРҒОН” МАСЖИДИ

12-05-2020, 13:53 579 Ўқиш режими + -
               
“ЭСКИ ҚЎРҒОН” МАСЖИДИ
 
        “Эски қўрғон” масжиди Яккабоғ тумани Гулиcтон МФЙ, Эскиқўрғон маҳалласи  30 уйда жойлашган. “Эски қўрғон” масжиди Якка боғ туман марказидан 17 км масофададир. Масжид жойлашган  Эски қўрғон қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Эскиқўрғон –Яккабоғ туманидаги қишлоқ. 1926 йилги қишлоқлар рўйхaтида берилган. Таркиби эски-қўрғон. Яккабоғ беклиги мансуб бўлган ва 20-асрнинг бошларида шўро тузуми ўрнатилиши арафасида ташландиқ, вайрона ҳолига келиб қолган қўрғонни Эскиқўрғон деб аташган. Эскиқўрғон-ўтмишда қурилиб 20-аср бошида харобага айланган қўрғон атрофидаги қишлоқ[1]“ дейилади. 

          Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Эскиқўрғон”  деб аталган.  
         2001-2002 йилларда қурилган  “ Эски қўрғон” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклидадир. Унинг бўйи ва эни   14х14 метрни ташкил қилади. Mасжид томи гумбаз шаклида ёпилган. Масжид ичида масжид гумбази суяниб турган тўртта устун бор. Масжиднинг икки табақали 3 та кириш эшиги бўлиб, масжид атрофи айвон қилинган. Масжид боғида мевали ва манзарали дарахтлар экилган. 
       2007 йилда масжиднинг таҳоратхонаси қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча шароитлар яратилган. 2020 йилда масжид таъмирланди. 
        Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда.
 
Р. Акбаров. 
 
 

[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 334-бет.