1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ (11-ҚИСМ)

15-05-2020, 10:06 420 Ўқиш режими + -



МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 

(11-ҚИСМ)


ҲАЖНИНГ АЁЛЛАРГА ХОС ҲУКМЛАРИ

 

Аёлнинг ҳажи эркакники кабидир. Илло, у бошини очмайди, балки юзини очади. Юзи билан юзига тушириб олган нарсасининг ораси очиқ бўлса, жоиз.  

 

Талбияни жаҳрий айтмайди, икки яшил устун орасида саъй қилмайди, сочини олдирмайди, балки қисқартиради, тикилган нарса кияди ва тиқилинчда “Ҳажар”га яқинлашмайди. Ҳайзи кўриб қолиши тавофдан бошқа нарсани манъ қилмайди.  

  

АРАФОТГА ЭРИША ОЛМАСЛИК

  Ҳажи ўтиб кетган киши тавоф ва саъй қилади. Сўнгра эҳромдан чиқиб келаси йили қазосини қилади. 

 

ҚИРОН ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

         Қирон мутлоқ афзалдир. 

 Қиpoнда мийқотдан ҳаж ва умрага бирдан эҳром боғлайди ва “Aллoҳyммa инний ypийдyл ҳaжжа вaл yмpaтa”ни охиригача айтади. 

Умpa yчyн етти марта айланиб - аввалги учтасида рамл қилган ҳолда - тaвoф қилaди. Сўнгра саъй қилади. Кейин юқорида айтилгандек ҳаж қилади. Ва қирон учун қурбонлик кунининг тош отишидан сўнг жонлиқ сўяди.  

Қирон ҳаж қилувчи жонлиқ сўйишдан ожиз бўлса, охири арафа куни бўлган ҳолда уч кун кетма-кет рўза тутади. Ҳаждан сўнг ҳоҳлаган жойида етти кун рўза тутади. 

Уч кунлик рўзани тута олмай қолса, қон чиқариш вожиб бўлади.

 


 

 

ТАМАТТУЪ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

 Таматтуъ ифроддан афзалроқдир. 

 Таматтуъда ҳаж ойларида мийқотдан эҳром боғланади, тавоф, саъй қилгач сочни олдирилади ёки қисқартирилади. Тавофининг аввалида талбия айтишни тўхтатади.  

Сўнгра тарвия куни ҳажга эҳром боғлайди. Ундан олдин боғласа, афзалроқдир. Кейин ифрод қилувчига ўхшаб ҳаж қилади ва жонлиқ сўяди. Қурбонлик қилишдан ожиз бўлса, қирон ҳаж қилувчига ўхшаб рўза тутади. Агар таматтуъ ҳаж қилувчи ўзи билан “ҳадйи” етаклаб олган бўлса – ҳадй етаклаб олиш афзалроқдир - эҳромдан чиқмайди. Сўнгра, аввал айтиб ўтилганидек, ҳажга эҳром боғлайди. 

  

МАККАЛИК ВА УНИНГ ҲУКМИДАГИЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ  

Маккалик фақат ифрод ҳаж қилади холос. 

 

ЖИНОЯТЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Эҳромдаги киши бирор аъзосига комил суратда хушбўй ёки мой суртса ёки тикилган нарса кийса ёки бошини комил бир кун ёпиб юрса ёки бошининг тўртдан биридаги сочини ёки тўлиқ бир аъзосидаги тукини олса ёки бир қўли ёки оёғидаги тирноғини ёки ҳаммасини бир ўтиришда олса ёки тоҳаратсиз ҳолда фарз тавоф қилса ёки фарздан бошқа тавофни жунуб ҳолда қилса ёки имомдан олдин Арафотдан ифоза қилса ёки вожиб амални ёки унинг кўп қисмини тарк қилса ёки ҳаж амалларидан бирор амални бошқасидан олдинга ўтказиб юборса ёки фарз тавофни қурбонлик кунларидан кейинга сурса ёки ўша тавофнинг озини тарк қилса, унга қон чиқариш вожиб бўлади. 

Фарз тавофнинг кўпини тарк қилиш ила тавоф қилгунча эҳромдалик ҳолида қолади. Фарз тавофни жунуб ҳолида бажарса, туя ёки сигир сўйиш лозим бўлади. 

Зикр қилинганлардан озроғини қилса ёки фарз бўлмаган тавофни тоҳаратсиз қилса ёки вожиб амалнинг ярмидан озини тарк этса ёки бошқанинг сочини олса, ярим соъ миқдорида садақа қилади. 

 Агар бир аъзосига хушбўй сурса ёки узр ила сочини олдирса, ҳарамда бир қўй сўяди ёки олти мискинга уч соъ таом садақа қилади ёхуд уч кун рўза тутади. Арафотдаги вуқуфдан олдин жинсий яқинлик қилиши ҳажни фосид қилади. Арафотда вуқуфдан олдин жинсий яқинлик қилиб қўйса ҳам ҳажини давом эттиради, қурбонлик қилади ва кейинги йил ҳажини қазо қилади. Қазо ҳажда ўша эр-хотинни оралари ажратилмайди. Арафотдаги вуқуфдан кейин яқинлик қилса, туя ёки сигир сўяди.  Соч олдиришдан кейин яқинлик қилса, қўй сўяди. Эҳромдаги киши ов ҳайвонини ўлдирса ёки уни ўлдиришда ўлдирувчига далолат қилса, жазосини ўташ вожиб бўлади. Яъни, икки одил киши ов ўлдирилган ерга ёки унга энг яқин ерга нисбатан баҳолаган қийматларини ўтайди. 

         Бас, Маккада сўйилинувчи ҳадйи сотиб олади ёки садақаи фитрдагидек таом садақа қилади ёки ҳар бир мискин ҳисобидан бир кундан рўза тутади. Таомдан ортиб қолганини садақа қилади ёки бир кун рўза тутади. Таомдан кам бўлганини тўлдириш вожиб бўлади.  

Агар ов  ҳайвонини ўзини ўзи эплай олмайдиган қилиб қўйса ёки тухумни синдирса, унинг қиймати вожиб бўлади.  Ким Ҳарамга овланган ҳайвон ила кирса, уни қўйиб юборади. Ов ҳайвони сотиб олувчининг қўлида қолган бўлса, савдо қайтарилади. Бўлмаса, у эҳромли киши ов ҳайвонини сотиб юборгани каби жазо ўтайди. Эҳромга кираётганида ўзи билан бирга бўлган ов ҳайвонини сотганда эҳромли киши жазо ўтамайди.  

Бирорта одам эҳромли кишининг ов ҳайвонини қўйиб юборганида унинг эгаси уни эҳромдамас ҳолида овлаган бўлса, тўлаб беради. 

Бир эҳромдаги киши бошқа бир эҳромдаги кишининг эҳромда овлаган овини ўлдирса, иккови жазо ўтайди ва овлаган ўлдиргандан тўлатиб олади. 

Муфридга бир жонлиқни вожиб қилувчи ҳолат қоринга икки жонлиқни вожиб қилади. Аммо, мийқотдан ҳаж ва умрага эҳром боғламай ўтишнинг жазоси қорин учун икки жонлиқ бўлмайди.  

Бир ов ҳайвонини икки эҳромли ўлдирса, жазо икки баробар бўлади. Агар ов ҳайвонини икки эҳромсиз ўлдирса, жазо битта бўлади. Эҳромдаги киши ов ҳайвонини сўйса, унинг гўштини ейиш ҳаром бўлади. Агар ундан ўзи еса, еганининг қийматини тўлайди. Бошқа киши сўйган ов ҳайвонининг гўштини эҳромли киши еса, тўламайди. Ҳарамдан чиқарилган кийик туғгач у ҳам, боласи ҳам ўлса, чиқарувчи икковининг ҳам тўловини тўлайди. Агар кийикнинг жазосини адо қилганидан кейин туғса, боласининг жазосини тўламайди.

 

 Давоми келгуси саҳифаларда..