1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“МУРОДИЛЛА ҲОЖИХОН” МАСЖИДИ

16-05-2020, 11:11 507 Ўқиш режими + -

 

“МУРОДИЛЛА ҲОЖИХОН” МАСЖИДИ

 

 

    “Муродулла ҳожихон” масжиди Яккабоғ тумани Маданият МФЙ, Қўтанбой қишлоғидадир.  Қўтанбой қишлоғи Яккабоғ туман марказидан 8 км жойлашган. Қўтанбой қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Қўтанбой – Яккабоғ туманидаги қишлоқ.Таркиби: қўтон+бой.Қўтанбой исмли киши қишлоқнинг ташкил бўлишига асос солган, дастлабки ҳовли, қўрғон қуриб кўчиб чиққан дейишади. Ўзбек исмларига оид китобларда Қўтон,Қўтонбой,Қўтонбек исмлари қайд қилинмаган. Қўтонбой(бек) исми халқ орасида бор. Қўтон-қуш тури. Баъзан оқўтон дейишади. Оққўтон-оқ патли, тумшуғи узун ўлаксахўр йиртқич қуш. Қуш-тотем. Тотемдан уруғ номи яралган. Уруғ номидан киши исми ва жой номи юзага келиши лисоний ҳақиқат. Уруғ ва жой номига бой сўзининг қўшилиши нотабиий. Исмга бой сўзининг қўшилиши ўзбек исмлари мажмуига хос. Қўтанбой-тотем ва уруғ номидан юзага келган киши исми, шу исмли киши қишлоқнинг ташкил бўлишига асос солган. Мол, қўй қамаладиган қўра ва ёзда ётадиган вақтинчалик жой маъносидаги қўтон сўзига бой сўзи қўшилиб киши исми ясалган. Шу исмли киши қишлоқни асослаган-халқ изоҳи[1]“ дейилади. 


“Муродулла ҳожихон” масжиди Мустақиллик йилларида қурилган. 1877 йилда Яккабоғ туманида туғилган Муродилла ҳожихоннинг номи билан аталади. Маълумотларга кўра, Муродилла ҳожихон Шўролар даври (1937 йил)даги қатағон қурбонларидан бири ҳисобланади.   

“Мурадилла ҳожихон” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклидадир.Унинг бўйи ва эни 13,60х5,60 метрни ташкил қилади. Масжиднинг атрофи айвон қилинган. Масжид боғида мевали ва манзарали дарахтлар бор.

2018 йилда масжидда таҳоратхона қурилди.Унда таҳорат қилиш учун барча шароитлар яратилган. 

Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд.Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

 

Р. Акбаров. 

 

 

[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 400-бет.