1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (10-ҚИСМ)

16-05-2020, 12:55 656 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ 
(10-ҚИСМ)


ВАФОДОРЛИК

(2-қисм)

Ислом таълимотлари бутун-комил таълимотлар. Уни қисм-қисмларга ажратиб бўлмайди. У таълимотларга ҳар қачон ва ҳар доим амал қилиш вожибдир.

Ансорийлар ҳам Расулуллоҳ алайҳис-саломга байъат қилганлар. Улар ўз байъатларига амал қилиш йўлида Расулуллоҳ даъватларини ва рисолаларини ҳимоя қилиш учун мол ва жонлари билан ҳаракат қилдилар. Ва ниҳоят бу даъват арабларга ва бошқа ажамларга етиб борди.

Ансорийларнинг ’байъатлари ақида тарихида  Аллоҳга боғлайдиган Унинг розилиги йўлида жонни ҳам фидо қилишга чорлайдиган ҳужжатларнинг энг ёрқини бўлиб ёзилгандир. Бу байъат ҳаж мавсуми кунларида қоронғи кечада амалга ошган эди. Байъат фидойилари аввало ўзларини ўнгладилар. Буларга бошқалар Ислом чақириқларига итоат этганлари ҳолида эргаша бошладилар.

Ансорийлар «Бадр» жангида ва ундан кейинги Ислом билан будпарастлик ўртасида бўлиб ўтган жангларда ўзларининг жонларини фидо этганлар. Кийин ҳолларда ҳам Расулуллоҳ алайхис-салом  Аллоҳ калимаси олий бўлиши ва дин ғолиб келиши учун ўша ансорийлар билан бўлган байъатга суянар эдилар. «Ҳунайн» жангида Хавтоин, Ғатафон ва бошқа кабиларлардан одамлар аҳли аёллари, бола-чақалари ва чорва моллари билан келишган эди. Расулуллоҳ алайхис-салом атрофида ўн мингдан зиёд одам тўпланган эди. Лекин кўпчилик кетиб қолди. Расулуллоҳ алайхлс салом танҳо эдилар. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом ўнг ва чап томонларига қараб, эй ансорийлар, деб чакирганларида, улар: «Лаббай Расулуллоҳ, биз сиз билан биргамиз, хотиржам бўлинг», дейишди. Расулуллоҳ оқ рангли хачирдан тушиб: «Мен  Аллоҳ бандаси ва росулиман», дедилар.

Мушриклар мағлубиятга учрадилар. Мусулмонлар қўлга киритган ўлжаларни Расулуллоҳ алайхис-салом муҳожирлар ва бу ғалабадан хурсанд бўлган мусулмонларга тақсимлаб бердилар. Ансорийларга эса ҳеч нарса бермадилар. Кейин ансорийлар: «Қийин ҳолатларда чақириладиган бизлар, ўлжаларни оладиганлар бошқалар эканда-а?!”, дейишди. Бу гап Расулуллоҳ алайҳис-салом қулоқларига етиб қолади. Уларни тўплаб Расулуллоҳ: «Эй ансорийлар, бу сизлардан чиққан қандай гап?», деганларида улар жим бўлиб қолишди. «Одамлар мол-дунё билан, сизлар эса Муҳаммад билан кетишга рози бўлмайсизларми?», деб сўраганларида, ансорийлар: «Албатта розимиз эй Расулуллоҳ», дейишди. Расулуллоҳнинг уларга айтган гапи шу бўлди: «Агар одамлар водийга юриб, ансорийлар дарага юрсалар, мен ҳам ансорийлар юрган дарага юрган бўлар эдим» ( Имом Бухорий ривояти).

 Хақ гапни айтганда, ҳар қандай буюк вазифаларни амалга оширишда арзимас орзулар чалғитмайдиган ҳамда дунё мафтун этмай, жонлари ва молларини фидо қиладиган ансорийларга ўхшаган одамларга албатта муҳтож бўлинади.

Мақтовга лойиқ бўлган вафодорликлардан яна бири, инсон ҳозирги ва кейинги ҳаётида фойдаланиб қолиши учун ўтмиш ҳаётини эслаб қўйишдир. Чунки инсон аввал камбагал ёки касал бўлса, Аллоҳ унга мол-дунёни бериб бой-бадавлат қилгандир ёки шифо ато этиб соғ-саломат қилиб қўйгандир.

Инсон: «Мен ҳеч қачон камбағал ҳам касал ҳам бўлган эмасман», деб ўз ғурурларига ҳозирги фаровон ҳаётини маслак килиб олиши дуруст эмас. Чунки бу нонкурликдир. Ва охир оқибат инсонни мунофиқликка олиб борадиган ва  Аллоҳ раҳматидан маҳрум  бўлишига сабаб бўладиган хиёнатларнинг бир тури.

Мадиналик Саълаба хақида шундай ҳикоя килинади: «У бир куни: «Агар  Аллоҳ менга ҳам Ўз фазлидан мол-дунё берганида, мен ҳам хақдорлар ҳаққини бериб, садақалар бериш билан қариндош уруғликни боғлар эдим», деди. Ҳеч қанча вақт ўтмай амакиси ўлиб, унинг кўп моли Саълабага мерос бўлиб қолади. Лекин берган ваъдасини бажармайди, Шунда  Аллоҳнинг қуйидаги оятлари нозил бўлган: 

Улардан: «Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақа қиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз», деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор.   

(Тавба: 75)

Улар Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин гапларини ҳам албатта билишини ва Аллоҳ, албатта, ғайбларни билгувчи зот эканини билмасмидилар?

(Тавба: 78).

Ислом молиявий ва бошқа нарсалар хусусидаги шартномалар ёзилган битимларнинг шартлари ўз вақтида бажарилишини буюради.

Ҳадисда шундай дейилган: «Мусулмонлар ўз вазифаларини бажарадилар».

Савдо ва бошқа иқтисодий тармоқларда ҳамда ишончнинг кенг тарқалиши-ўзаро тузилган

шартномаларни бажаришда вафо қилишга боғлиқдир. Ёзилган шартномалар қонун доирасида  бўлиши лозим.  Қонун доирасида ёзилмаган шартноманинг ҳеч қандай қадр-қиммати бўлмайди. Ундай шартномаларни бажариш шарт эмас.

Ислом мусулмонларни   ўз оиласининг жонкуяри бўлиб яшашини буюради. Бунга эса Ислом никоҳни жорий килган. Расулуллоҳ алайҳис салом шундай деганлар: «Сизлар вафо қилишингизга лойиқ бўлган нарса бу сизларга ҳалол бўлган фаржлардир».

Шундай экан оила қурган одам аёли хаққига хиёнат килмасин. Оила аркони узилиб кетишига йўл қўймасин.

Расулуллоҳ алайхис салом шундай деганлар: «Уйланган киши озми кўпми маҳрини берсин. Ваъда қилинган маҳрни бермаслик ниятида аёлини алдаб яшаб, маҳрини бермай ўлиб кетган одам қиёмат куни у  Аллоҳ ҳузурида зонийлар қаторида туради. Шунингдек қайтиб бермаслик ниятида бировдан қарз олиб, у қарзни бермай ўлиб кетса, у  Аллоҳ даргоҳида ўғрилар қаторида туради”.

Вафо қилишга ундайдиган ва хиёнатнинг оқибатидан қўрқитадиган оятларнинг Қуръонда келиши ажабланарли иш эмас: 

Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масғул бўлган ишдир.     (Ал-Исро: 34).

 

Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни тағкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.     (Haxл: 91).

Хиёнат қилиш бу жуда ёмон хислат. У бебошликни қўзғайди. Инсонлар орасидаги ўзаро алоқаларни узади. «Ботир» кимсаларни ночор ҳолга тушириб қўяди. Буни  Аллоҳ шундай баён қилади: 

Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берур.   (Нахл: 92).

Баъзан киши бир шартнома тузса, кейин бошқа шартномада кўпрок фойдани билиб қолса, аввалги шартномаии бемалол бузаверади. Шунингдек баъзи бир миллатлар ўзаро тузган шартномаларини бошқа моддий манфаъат кетидан тарк қилаверадилар. Лекин Ислом тездан ўлжа бўлиб келаётган манфаъатлар учун «фазилат» оёқ ости бўлишини хоҳламайди. Ундан ташқари инсонларнинг сир-асрорлари қора ниятларга ўралиб қолишига ҳам рози бўлмайди. Балки, ҳар бир шахсга ва жамоатга-факирлик, бойлик, ғолиблик сақланиб қолиши учун-олижанобликни лозим кўради.

Аҳд-паймонлар ҳурматини сақланиб қолиши учун  Аллоҳ шундай дейди: 

Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманг. Бас, қадам собит бўлганидан сўнг тоймасин ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учун ёмонликни татиб юрманг. Сизга улкан азоб бўлмасин.  (Haxл: 94)

Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.

 (Haxл:95).

Вафодорлик қилишда мўмин ва кофир ажратилмайди. Чунки фазилат ҳаммага баробар. Буни англаб етмаганлар бировлар билан пасткашликда ва бировлар билан эса олижанобликда бўлиб муомала киладилар.

Аҳд-паймон ҳақида модомики яхши сўзлар айтилар экан, у ҳар бир кишида ҳар замонда қарор топмоги даркор.

Расулуллоҳ шундай деганлар: «Кофирнинг жонига омонлик бериб, кейин уни ўлдириб қўйган котилдан безорман». (Ибни Ҳиббон ривояти). 

Расулуллоҳнинг ушбу гаплари бошқа диндагилар билан қилинадиган муомалалардаги «Ислом руҳи»ни кашф қилиб беради.

Яҳудийлар ўзларидан бошқаларга вафо қилмайдилар ва улар билан инсонийларча муомалада бўлишларини дариғ тутадилар. «Бизлар  Аллоҳнинг суюкли ўғилларимиз.  Аллоҳ Ўзининг раҳматини фақат Исроил қавмигагина бергай”, деб даъво киладилар. Исломда эса ундай эмас. Ислом мусулмонларни ва булар билан сулҳ шартнома тузганларни қаттиқ ҳимоя килади. Ислом ҳимоясида бўлган кимсалар ҳам шулар жумласидандир.

Қуръон мусулмонларга кофир кимсаларнинг башарасини шундай фош қилади: 

 Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг. Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлсангиз, ов қилсангиз, майли. Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.    (Моида: 2).

Энди сиз ушбу оятга эътибор беринг. Бу оят бизларга кофирларга нисбатан қандай дунё қарашда бўлишни тасвирлаб берди. Уларни  Аллоҳдан фазл ва ризолик излаётган одамлардан ҳисобламоқда. Ундан ташқари мусулмонлардан-қанчалар кучли бўлишларига қарамай уларга фақат яхшилик ва тақво хусусида ёрдам беришларини талаб қилмоқда. 

Дин яна қаттиқ эътибор берган ва унга вафо килишнинг қадр-қимматини билдириб ўтган ҳолатлардан яна бири бу қарз олиш масаласидир. Чунки олинган қарзни вақтида бериш  Аллоҳ даргохида белгиланган хақлардандир. Дин карз олиш кайфиятини, олинган карзни қайтариб беришни эса ўзоқка суришни ва хақдор кечиб юборишини умид килишга олиб борадиган «тамаъ» васвасаларини қаттиқ қоралайди.

Бу борада Исломнинг қўллаган қонуни шундай: «Жуда катта эҳтиёж бўлмагунча қарз олиш ҳаромдир». Қарз сўрамасдан ишни битказишнинг иложи бўлса, қарз сўраш дуруст эмас. Бундай ҳолат қасос лозим бўладиган гуноҳ ишлардан ҳисобланади. Бу борада Расулуллоҳ алайхис салом шундай деганлар: «Киёмат куни Аллоҳ қарз олган одамни ҳузурига чақириб айтади: «Эй одам фарзанди, қарз олдинг! Одамларнинг хаққини нима учун зоеъ қилдинг?". Шунда одам боласи: «Эй Парвардигорим, қиймадим ҳамда зоеъ ҳам килмадим. Лекин мени гоҳ гаровга қўйиш, гох оч қолиш ва гоҳ зарар кўриш ҳалок қилган эди». деб жавоб беради. «Бандам рост айтди, унинг қарзларини адо этишга мен хақлиман», деб  Аллоҳ ўша одамнинг амаллари тортилаётган тарози палласига бир нарсани қўйишни буюради. Шунда унинг яхши амаллари оғир келади. Ва уни  Аллоҳ Ўз фазли билан жаннатга киритади.(Имом Аҳмад ривояти).

Бундан маълум бўладики, Аллоҳ ноиложликдан қарз олишга мажбур бўлиб, кейин у қарзни ҳақиқатдан имконини қила олмай беролмаган одамии афв қилар экан.

Ўз молига қаноат қилмай, ўз хоҳиш-истаги чангалида қолган кимса оқибатини уйламай, қарздан қутулиш йўлини қилмай дарҳол бошқалардан қарз олишга шошилади. Бундай одам ўғри кабидир. Расулуллоҳ алайҳис салом шундай дедилар:«Қайтариб бериш ниятида—одамлардан қарз олган кишининг қарзи узилиши учун  Аллоҳ у кишига имконият беради. Ким бировнинг молини йўқ қилиш ниятида молини олса,  Аллоҳ, у одамнинг ўзини йўқ қилади». (Имом Бухорий ривояти). 

 Ислом дини олинадиган қарзлар учун кафолатлар тўла бўлишини истайди ҳамда унга вафо қилишни зарур, деб ҳисоблайди. Шунда, ҳеч ким зиммасидаги қарзни адо этишдан ҳатто бошқа ибодатларни адо этиш билан бўлса ҳам, қочиб кета олмайди.

Бошқа бир ривоятда шундай дейилади: “Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади».(Имом Муслим ривояти)

Қарзни охиратдаги хатарини билган ақлли кишилар, ўша хатар келмасдан қарздан тезроқ қутулишни маслаҳат берадилар.

Абу Дардо жиҳодга кетилаётганда йўлда туриб олиб, шундай деб қичқирар эди: «Эй. одамлар, ким мана шу урушда менга бирор нарса етса, у олган қарзимга кафолат бўлади», деб уйласа қайтиб кетаверсин. Менга эргашиб урушга бормай қўяқолсин

Баъзи мусулмонлар қарзни енгил санашиб, қорин ва фаржлар ишқида қарз олаверганлар. Ҳатто  Аллоҳ ҳаром килган «рибо» тариқасида ҳам яҳудий ва насоролардан олаверганлар. Мусулмонларнинг ўз диёрлари ва мол- дунёларида мусибат тортиб қолишлари ҳам ўша олинган қарзларнинг салбий таъсирларидир.

Агар “қонун қамчиси” бўлмаганида эди, кўп ҳақлар поймол бўлар эди. Албатта  Аллоҳ аҳдларига вафодор бўлган бандаларнигина ёқтиради. Ўзларига зулм қилган аввалги умматларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам  Аллоҳ ўзи зикр қилган қуйидаги нарсадир: 

 

Бошқалар эса, гуноҳларини эғтироф қилдилар; улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

  (Анфол: 102).

 

Давоми келгуси саҳифада...
 

Таржимон:
Р. УСМОНОВ
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили