1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қарши тумани “Имомайн” масжиди

24-12-2019, 18:28 735 Ўқиш режими + -

Қарши тумани “Имомайн” масжиди

         “Имомайн” масжиди Қарши тумани “ Қовчин” қишлоғида жойлашган.   “Имомайн” масжиди Қарши туманидаги қадимий ёдгорлик ҳисобланади. Унинг тузилиши мажмуа тарзида бўлиб масжид зиёратгоҳ, айвон ва бир неча ҳужраларни ўз ичига олади. Мақбарадаги қабр ҳазрат Имом Абу Муин Насафийга тегишлидир. Абул Муин Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган , айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқиҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл ан-Насафийдан н-насафийлар сулоласининг сардори–бошлаб, унинг оиладагилар фиқиҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқиҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди.Унинг ан-Насафий нисбаси билан аталиш хусусида барча тарихнавислар якдиллик билан бир хил ёзганлар. Шу билан бирга  баъзи манбаларда ан-Насафийни бир қанча муддат Самарқанда яшаганлиги ,сўнгра узоқ йиллар Бухорода истиқомат қилганлиги ҳақида ҳам хабарлар келтирганлар.Абул Муъийн ан-Насафий таваллуд этган сана 418       ( милодий 1027) йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганган. Унинг вафоти ҳақида аксар манбаларда ҳижрий 508 (милодий 1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома Абул Муъийн ан-Насафий узоқ умр    кўриб 87 ёшда вафот этган.  Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абу Муин Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди. натижада 2017-йил июлъ ойлари ушбу меъморий иншоатнинг барпо этилиши  ва қурилиш даврлари  бир қадар ойдинлаштирилди. Мазкур жараёнда бир неча  вазифалар бажарилди. Мажмуада кўплаб янги маданий мерос объектлари қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан катта масжид, кутубхона, музей, маъмурий бино, таҳоратхона, чойхона қушхуна билан бирга, 3 та ёзги дам олиш айвони 1 та ҳовуз шулар жумласидандир. Маъзкур объектларда концервация, таъмирлаш, тиклаш, ободонлаштириш ва замонавий шойдаланиш учун мослаштириш ишлари тўлиқ якунланди. Ташриф буюраётган ватандошларимиз ва хорижий меҳмонлар учун мақбара, замонавий зиёратгоҳ сайёҳлик масканига айлантирилмоқда.