1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ МАСЖИДЛАРИДА ЯНГИ ҚОИДАЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

28-05-2020, 09:50 437 Ўқиш режими + -
Саудия Арабистони ҳукумати масжидлар очилгандан қандай қоидаларга амал этиш зарурлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Gulf News нашри.  
Маккадан бошқа жойлардаги масжидларда беш вақт намозлар ва жума намозини ўқиш бошланиши кутилмоқда. Масжидга киришга намоздан 15 дақиқа олдин рухсат этилади, намоз тугагандан 10 дақиқа кейин ҳамма чиқиб кетган бўлиши керак.
Жума намозида эса масжидга кириш 20 дақиқа олдин бошланади ва намоздан 20 дақиқа кейин масжид бўшаган бўлиши зарур. Намоз пайтида одамларнинг орасида 2 метр масофа бўлади. Таҳоратни эса уйда олиб келишга тўғри келади. 
Коронавирус эпидемияси пайтида 15 ёшдан кичикларнинг масжидга киришига изн берилмайди, бундан ташқари, Қуръон дарслари ҳам бўлмайди. 

Манба: Азон.уз