1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ФИЛ ЭГАЛАРИ ҲАҚИДА ЗИКР ҚИЛИНГАН ОЯТЛАР ВА УЛАРДАГИ БАЪЗИ СЎЗЛАРГА ИБН ҲИШОМНИНГ ШАРҲИ

28-05-2020, 15:22 389 Ўқиш режими + -

Қуръони каримда фил эгалари ҳақида зикр қилинган оятлар ва улардаги баъзи сўзларга Ибн Ҳишомнинг шарҳи

 
Ибн Исҳоқ: Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилганидан сўнг Қурайш қабиласига берган неъмат ва фазилатларини санаб, улар жумласидан, уларни тирик қолдириш учун бошларидан ҳабашларни қандай даф этганини зикр қилиб, деди: «(Эй, Муҳaммaд,) рaббингиз фил эгaлaрини нe қилгaнини кўрмaдингизми? (У)улaрнинг мaкрлaрини чaлғитиб қўймaдими?! Улaрнинг устигa тўдa-тўдa қушлaрни юбoрди. (Улaр) сoпoл тoшлaр билaн улaрни oтaр эди. (Шундaй қилиб,) улaрни еб (чaйнaб) тaшлaнгaн сoмoндeк қилиб тaшлaди»1. Яна марҳамат қилиб деди:«Қурaйш (aҳoлиси)гa қулaй қилиб қўйгaни учун, яъни улaргa қишдa (Ямaнгa) вa ёздa(Шoмгa) сaфaр қилишни қулaй қилиб қўйгaни учун мaнa шу уй (Кaъбa)нинг Пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! Зeрo, (у) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди»2.Ибн Ҳишом: «Абобийл» сўзи гуруҳ-гуруҳ деганидир. Араблар бу сўзни бирлик шаклида ишлатганларини кўрмадик. «Сижжил» сўзига келсак, менга наҳв олимлари Юнус ва Абу Убайдаларнинг айтишларича, сижжил бу – қаттиқ, пухта деган маъноларни беради. Баъзи муфассирлар эса, сижжил форсча икки сўз, яъни «санж» – тош ва «жил» – лой сўзлари йиғиндиси бўлиб, араблар уларни бир сўзга айлантириб юборганлар. Яъни «сижжил» – шу икки жинсдан иборат бўлган тошдир. Сурадаги «асф» сўзи эса, атайлаб экилмасдан, ўзи униб чиқадиган ўсимликлар баргидир. Унинг бирлиги «асфа» бўлади. Менга Абу Убайданинг хабар беришича, у «усофа» ва «асифа» ҳам дейилади.
Сурадаги «ийлоф» сўзига келсак, бу Қурайшнинг тижорат мақсадида Шом мамлакатига сафар қилишларидир. Улар қиш фаслида бир марта, ёз фаслида бир марта сафар қилишарди.

1- Фил: 1–5.
2- Қурайш: 1–4.

Манба: Сийрат.уз