ҚУРЪОН ҲУҚУҚШУНОСЛАРНИ ОЖИЗ ҚОЛДИРДИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳар бир ояти олий ҳақиқатларни ўзида жамлаган Қуръон 21 асрда ҳам инсоният тамаддунини ожиз қолдиришда давом этмоқда.
Дунёда энг нуфузли университет ҳисобланган АҚШ даги Гарвард (Harvard University) университетининг ҳуқуқшунослик факултетининг остонаси пештоқида адолат борасида Қуръоннинг бир ояти битиб қўйилди.
Хўш жаҳон ҳуқуқшунослар олий мактабининг остонаси пештоқида ёзилган оят қайси экан?
Марҳамат у оят билан танишинг:
“Эй имон келтирганлар, адолатли бўлинглар, ўзингиз, ота-онангиз, қариндошларингиз зарарига бўлса ҳам Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик беринглар. Бой бўлсин, камбағал бўлсин, Аллоҳ уларга ҳайрихоҳдир.Хавойи нафсга эргашиб адолатсизлик қилманглар. Гувоҳликни нотўғри берсанглар ёки ундан бош тортсанглар, Аллоҳ қилмишларингиздан хабардордир.” (Нисо сураси, 135 оят)
(“Яъни, эй мўмин-мусулмонлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қўлдан берманглар, гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Ҳақиқатни ва ростни баён қилишда ҳатто яқинларингиз зиддига бўлса ҳам тўғри гувоҳлик беринглар. Бойларга хушомад, камбағалларга раҳм қилиб ўтирманглар, чунки Аллоҳ таоло уларга сиздан зиёда яқин, ҳайрихохдир. Нафс сўзига кириб, адолатнинг зиддига иш қилманглар. Агар гувохлик бераётганингизда ҳақиқатни хаспўшлаб ё нотўғри сўз қилсанглар, айни воқеани тўла гапирмай мужмал қолдирсанглар, Аллоҳ таоло барча қилмишларингиздан хабардордир. (Тафсири Ирфон)
Хўш, қайси ҳуқуқий манба Қуръон каби адолатни бу даражада ёрита олган?!
Интернет манбалари асосида
NASAFZIYO.UZ жамоаси тайёрлади.