1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҚАДДАС ОИЛА (20-ҚИСМ) ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ

2-06-2020, 10:08 435 Ўқиш режими + -


МУҚАДДАС ОИЛА (20-ҚИСМ)

 

ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ 

(5-қисм)

 

Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўринлари­дан туриб, олдиларига ўтир­ғиздилар” (Абу Довуд ривояти). Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилиш­ган ҳадиси шарифда бундай дейилади: Саъд ибн Муоз масжидга яқинлашганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорларга: “Улуғлар ёки солиҳ кишилар келганида ўринларингиздан туринглар,” дедилар. Каъб ибн Молик бундай ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи ва саллам излаб масжидга бордим. Одамлар олдимга тўда-тўда бўлиб келиб: “Аллоҳ тавбангни қабул қилгани билан табриклаймиз,” дедилар. Масжидга кирдим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофларида одамлар ўтирганди. Талҳа ибн Убайдуллоҳ ўрнидан туриб келиб, мени қучоқлади ва табриклади». Уламолар ушбу ҳадисни аҳли илм ва аҳли фазл киши келса, маросимларда ўриндан туриш жоизлигига далил қилдилар. Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам  ўзини улуғ санайдиган, ўз шахсияти учун одамлар туришларини қасд қилган, хос сифатга тақлид қилган кимсалар келганда туришдан қайтарганлар. Бу сифат, яъни баъзи кишилар йўл тутгани каби айримларни улуғлаш ва у кишининг фахрланиб ўтириши ҳамда одамлар унинг атрофида тик туришлари кибрдандир. Фарзанд кексаларни ҳурмат қилиш ва мўйсафидларни эъзозлаш орқали маънан юксалади . Ёшлигидан катталарни ҳурматлашга ўрганган одам илм, фазилат ва мақом жиҳатидан ўзидан юқори бўлганларни эъзозлайди. Мураббий фарзандга бошқаларни ҳурматлаш ва уларга яхшилик қилишни ўргатса, фарзанд ҳаёти да-вомида фазилатли кишиларни улуғлашга ва мўйсафидларни ҳур-матлашга интилади. Кексаликка етганлар бор, етмаганлар бор. Қарияларнинг кўнглини чоғ этиб, уларнинг дуосини олганлар асло кам бўлмайди, ниятига етади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон фарзанди яратилганида ёнида ўлимнинг тўқсон тўққиз сабаби ҳам бирга бўлади. Агар у ушбу сабаблардан халос топиб яшаса, унга кексалик насиб этади,” дея марҳамат қилганлар. Бу ҳадис ҳам инсонни фикрлаш, тафаккур қилишга чорлайди. Чунки ёнимизда, маҳалламизда хоки­сор­ бў­либ юрган қариялар мана шу сабаблардан халос топиб яшаган кишилардир. Шунинг учун ҳам Пай­ғамбар (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Катта ёшдагилар билан суҳбатда бўлинглар, уламолардан масалалар сўранглар ва ҳукамолар билан аралашиб туринглар”, деб айтганлар. Унутмайлик, имон-эътиқодли қариялар бўлган жой­да ёшлар яхши, чиройли тарбия топадилар. Бу фикрни халқимиздаги бир урф-одат билан да­лил­лашимиз мум­кин. Диёримизнинг кўп ҳудудларида сов­чилар ёки куёвнинг ота-оналари қиз, яъни келин бўл­мишнинг оила­сида ёши улуғ кишилар борлигини су­риштиришади. Агар оилада кексалар бўлса, қиз яхши тарбия топган, деб ҳисоблашади. Албатта, бу ҳаёт­да кўп синалган ҳолатдир. Бу дунёда инсонни қилган яхшиликларию эккан да­рахтлари, вояга етказган фарзандлари, тарбиялаган шо­гирдлари улуғлайди. Саҳобаи киромларнинг бир-бирларига нисбатан юксак ҳурмат ва гўзал ахлоқлари қалбни тўлқин­лантириб, кўзларни ёшлантиради. Бу қадар тавозеъ, бу қадар қадрқиммат, аҳли илмлар ва аҳли фазлларнинг мақомларини бу қадар олий ўринга қўйиш муборак ва соф динимизнинг муҳим кўрсатмаларидан экан. Бу фазилат кишиларнинг одоб-аҳлоқларини назокат ила сайқаллайди, камолот сари етаклаб, сурату сийратини зебу зийнатга тўлдиради. Бир киши ўзини лол қолдириб, таажжубга солган бундай воқеани сўзлаб берган эди: «Шариату тариқат илмларида пешво устозимиз билан бир жойда меҳмон бўлдик. Хонадон дар­возасидан қадам қўйишимиз биланоқ ҳовлидаги ажиб орасталик эътиборимизни тортди. Хушманзара ҳов­ли­га сувлар сепилган, анвойи райҳону турлитуман гул­лар очилган, покизалик ва озодалик барқ уриб турар­ди. Хонадон соҳиби нурюзли чеҳраси ва табассум ила пешвоз чиқиб: “Хуш келибсиз, азиз меҳмонлар, қадам­ла­рига ҳасанот”, дея илиқ кутиб олиши эса хуш кай­фия­тимизга янада кўтаринкилик бахш этди. 

Давоми бор...

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Шайх Усмонхон Алимов нинг
 “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан