Мусулмон мамлакатлари университетлари федерацияси – FUIWнинг мусулмон дунёсида фан-таълим соҳасида тутган ўрни
Ҳижрий 1408 йил робиул охир ойининг 8-9 кунлари/милодий 1987 йил 30 ноябр – 1 декабр кунлари Марокаш Қироллигининг пойтахти Работ шаҳрида Ислом олами университетлари федерацияси – FUIWнинг таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Бу федерацияни ташкил этиш фикри дастлаб ҳижрий 1405 йил зулҳижжа ойида/милодий 1985 йил сентябр ойида Покистон Ислом Республикасининг пойтахти Исломободда бўлиб ўтган таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКО нинг иккинчи умумий кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган эди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти – ИҲТ илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича доимий қўмитасининг тавсияномаси асосида, Ислом олами университетлари федерациясини АЙСЕСКО ислом ташкилоти қошида ташкил этиш долзарб этиб белгиланди. Шунга мувофиқ бу масала АЙСЕСКО ислом ташкилотининг 1405-1408/1985-1988[1] йиллар ҳаракатлар дастури режасига киритилди.
Федерация ўз фаолиятини 1987 йил сентябр ойидан, ўзининг дастлабки таъсис конференциясини ўтказиш билан бошлади. Таъсис конференциясида 22 та[2] аъзо давлатдан 30 та[3] университет, UNESCO, ALECSO ташкилотлари, шунингдек бир қанча халқаро ислом ташкилотлари ва илмий тадқиқот марказларининг вакиллари иштирок этишди.
Федерацияга Бош котиб этиб амалдаги АЙСЕСКО умумий кенгаш раиси профессор Абдулҳади Боуталеб[4] (1987-1990) тайинланди. У 1982[5]-1990 йиллар мобайнида АЙСЕСКО ташкилотига раислик қилган.
Таъсис мажлисида Федерациянинг низоми, 1405-1408/1985-1988 йиллар ҳаракатлар дастури, йиллик аъзолик бадали[6], аъзо университетлар сонини ошириш режалари ишлаб чиқилди.
Ҳижрий 1418 йил 26-28 шаввал/милодий 1998 йил 24-26 февралда Марокаш пойтахти Работ шаҳрда Муҳаммад V университетида Ислом олами университетлари федерациясининг биринчи[7] умумий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 1998-2000 йил[8]ларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилди. Унда асосий урғу федерациясига аъзо университетлар ўртасида ўзаро ёш илмий тадқиқотчилар ва профессор ўқитувчиларнинг малака оширишини ташкил этиш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, турли грантлар эълон қилиш, аъзо университетлар нашриётларидан чоп этиладиган газета жўрналларда талабаларнинг илмий мақолалари билан иштирок этишини таъминлаш, китоблар, қўлланмалар алмашинувини йўлга қўйиш сингари масалаларга қаратилди.
Федерациянинг иккинчи умумий кенгаш йиғилиши 2001 йил 17-19 апрель[9] кунлари Куала Лампурдаги Малайзия халқаро ислом университетида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда доктор Осмон Аттувайжирий федерацияни ташкил этишдан асосий кўзланган мақсад ислом оламидаги университетлар нуфузини ошириш ва фаолиятини янада такомиллаштириш, шу билан бирга аъзо университетларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш мақсадида қўллаб-қувватлаш ва мусулмон дунёсига ислом цивилизациясини, соф ислом ғояларини етказишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди. Натижада федерацияга аъзо университетлар ўртасида ҳамкорлик ва бирдамликка эришилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ислом олами университетлари федерациясига дунёнинг барча нуфузли университетлари қатори машҳур илмий тадқиқот институтлари ҳам аъзо бўлиш имкониятига эга. Чунки, нафақат аъзо университетлардаги таълим тизимини ривожлантириш, балки барча соҳаларда илмий тадқиқотлар даражасини ошириш, натижаларини алмашиш ва уларни ислом олами илм-фан ривожига тадбиқ этиш Федерациясининг асосий мақсадларидандир.
Федерация фаолиятида Умумий кенгаш йиғилиши ва Ижроия кенгаши муҳим аҳамиятга эгадир. Умумий кенгаш йиғилиши ҳар 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Унда барча аъзо университет вакиллари иштирок этиб, мавжуд муаммоларни муҳокама қилади ва келгуси фаолият учун истиқболли режалар тузилади. Ҳозирга қадар умумий кенгаш йиғилиши 7 маротаба, ижроия кенгаши йиғилиши 22 маротаба ўтказилди[10].
Бугунга келиб 57 та мусулмон мамлакатидан 322 та университет Федерацияга аъзо[11].
Федерацияга аъзо бўлиш учун ариза берган университет ёки шунга ўхшаш олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари қуйидаги шартларни бажариши керак:
а) улар танлаган даражалар билан бирга, улар фаолият юритаётган мамлакат олий таълим органлари томонидан тан олиниши.
б) ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий таълим тўғрисидаги гувоҳнома ёки унга тенглаштирилган бўлиши керак ва у ерда олий маълумотга қабул қилиш учун мурожаат этувчилар биринчи университет даражасини ёки унинг эквивалентини сақлашлари керак. У ерда ўқиш муддати маҳаллий ёки халқаро миқёсда қўлланиладиган таълим тизимига мос келиши керак.
Федерациянинг умумий кенгаш йиғилишларида маърузалар асосан уч тилда араб, инглиз ва француз тилларида амалга оширилади.
Тадбирлар давомида аъзо университетлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, илм-фан, технология, маданият ва коммуникация соҳаларида тажриба алмашиш, тадқиқотлар, дастурлар ва ташрифлар ўтказиш режалари ишлаб чиқилади. Тинчлик ва маърифат йўлида бирдамликка чақиради. Юзага келган муаммоларни биргаликда, ўзаро ҳамфикирликда ҳал этилади.
Аъзо университетларда сифатли, замон стандартларига жавоб берадиган, энг муҳими ислом цивилизацияси ривожига ҳисса қўшадиган илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш мўлжалланган. Шу билан бирга ислом уламоларидан қолган бебаҳо илмий меросни асраб-авайлаш, таржима қилиш ва кенг оммага тадбиқ этиш масаласи ҳам долзарблигича қолмоқда.
Аъзо университетларини ривожлантириш учун тадқиқотлар, илмий изланишлар ва қўлланмалар тайёрланади. Университетлар ёки махсус ихтисослашган олий ўқув юртларини ташкил этишга қаратилган ишлар, университетларнинг сифатини, янгиликларини ва аккредитация стандартларини ошириш учун ишлашини баҳолаб, назорат қилиш, аъзо университетларнинг талабалари, тадқиқотчилари, ўқитувчилари ва стажёрларига стипендия бериш учун амалий воситаларни ва қўшма дастурларни ишлаб чиқмоқда. Аъзо университетларда узлуксиз таълим олиш учун конференциялар, сессиялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказилади[12].
Федерацияга аъзо бўлиш ҳуқуқи нафақат ислом илмлари билан шуғилланадиган олий ўқув юртлари, балки табиий ва гуманитар фанлар билан шуғилланадиган илм даргоҳлари ва илмий тадқиқот иниститутлари учун берилган. Ижроия кенгаши аъзолик аризаларини кўриб чиқади, ушбу аризаларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади ва уларни қабул қилиш учун бош конференцияга топширади. Барча аъзо университетлар бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хил мажбуриятларга эга бўлади[13]. Аъзо университетлар федерация мақсадларига эришишга кўмаклашиш, аъзолик бадалларини тўлаш ва йиллик обуна бўлиш орқали федерация фаолиятига ўз ҳиссаларини қўшади.
Бош котибиятнинг таклифи бўйича Ижроия кенгаши аъзодан аъзоликни тўхтатиб туриш тўғрисида вақтинчалик ёки қатъий қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга, агар камида бир аъзолик шарти бажарилмаса ёки аъзо уч аъзолик бадалини тўламаса кетма-кет йиллар кенгашнинг қарори Умумий кенгаш йиғилиши томонидан маъқулланиши керак.
Федерация, унинг мансабдор шахслари, ходимлар, бинолар, офислар, ҳужжатлар ва почта орқали исломшунослик ташкилоти томонидан қўлланиладиган ҳимоя ва имтиёзлар марокаш қироллиги ҳукумати ёки федерация ва аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида тузилган ўзаро шартномаларнинг бузулмаслиги аъзоликнинг мувофиқлигини таъминлайди[14].
Умумий кенгаш йиғилиши вице-ректорларни, ректорларни ва олий ўқув юртларининг раҳбарларини ва шунга ўхшаш олий ўқув юртларидан ёки унинг ўрнини босувчи вакилларидан иборат бўлади.
Умумий кенгаш йиғилиши ҳар бир сессияда ўз раисини, уч вице-президентини[15], битта кузатувчи ва конференция қўмиталари раисини сайлайди, Ижроия кенгаши раисидан ташқари, Умумий кенгаш йиғилиши бюросини ташкил қилади.
Ушбу Ислом олами университетлари федерациясига дунёнинг барча нуфузли университетлари қатори машҳур илмий тадқиқот институтлари ҳам аъзо бўлиш имкониятига эга.
Ислом олами университетлари федерацияси ўз олдига қуйидагиларни мақсад қилиб олган:
Барча соҳаларда илмий тадқиқотлар даражасини ошириш, уларнинг натижаларини алмашиш ва ислом олами илм-фан ривожига тадбиқ этиш;
Мусулмон жамиятларининг эҳтиёжларини қондириш учун олий таълимни янгилаш, ривожлантириш ва ислом оламининг цивилизацион[16] илмий ва технологик жиҳатдан янги поғоналарга кўтариш;
Таълим, илм-фан, маданият ва техника соҳаларида тажриба алмашиш, тадқиқотлар, дастурлар ва ташрифлар ўтказиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантириш;
Федерацияга аъзо университетларидаги Қуръон ва Ислом маданиятининг таълимини рағбатлантириш;
Олий таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш орқали мусулмон оламидаги машҳур университетлар билан ҳамкорлик муносабатини янада мустаҳкамлаш;
Тинчлик ва хотиржамлик[17] йўлида халқаро муносабатларга киришиш;
Аъзо университетларнинг илмий ва кадрлар салоҳиятини ошириш;
Ўтмишда ўтган алломаларнинг қолдирган бой илмий меросини тарқатиш, таржима қилиш ва тадқиқ қилиш орқали исломий меросга ғамҳўрлик қилиш ва олимларнинг инсоният цивилизациясига муносиб қўшган ҳиссасини ёритиб бериш;
Умумий кенгаш йиғилиши канцлер ва олий ўқув юртларининг раҳбарлари ва шунга ўхшаш олий ўқув юртларидан ёки уларнинг ўрнини босувчи вакилларидан иборат бўлади. Умумий кенгаш йиғилиши ҳар уч йилда бир маротаба мунтазам мажлисда йиғилади ва махсус сессияда учрашиши мумкин.
Ижро этувчи кенгаш ўзларининг олий ўқув юртлари томонидан таклиф этилган ўн беш аъзодан ташкил топади ва уч йил давомида умумий кенгаш йиғилиши томонидан танлаб олинади ва улар ўзларининг олий ўқув юртларининг сайлов кампаниясига қадар охирги уч йил мобайнида уларнинг географик тақсимоти ва мунтазам тўловларини ҳисобга олган ҳолда уч йил муддатга сайланади.
Бош котиб томонидан таклиф этилган ва Ижроия кенгаши томонидан қабул қилинган ташкилот шартига мувофиқ маъмурий ва техник жиҳатдан ташкил этилган ёрдамчи Бош котибдан иборат бўлади. Бош Котибиятга бош котиб раҳбарлик қилади, унинг танлови Умумий кенгаш йиғилиши томонидан янгиланадиган уч йиллик муддатга тасдиқланади[18]. Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКО Бош директори бир вақтнинг ўзида Ислом олами университетлари федерациясининг Бош Котиби вазифасини ҳам бажаради. Бош котиб Федерация маъмурий тузулмасининг бошлиғи бўлиб, Ижроия кенгаш ва Бош конференцияга ҳисобот беради.
Федерация фаолиятида Бош котиб котибиятнинг барча ходимлари устидан бевосита назоратни ўрнатиш ваколатига эга.
Ислом олами университетлари федерацияси аъзо университетлар ўртасида истиқболли[19] ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида турли халқаро конфренциялар ва умумий кенгаш йиғилишларини амалга ошириб келмоқда.
Ана шундай йиғилишлардан ҳар йили ўтказиладиган ижроия кенгаши ва ҳар уч йилда чақириладиган умумий кенгаш йиғилиши алоҳида аҳамиятга эга. Ҳатто федерация қароргоҳини ўзгартириш ёки минтақавий филиалларни ташкил этиш масаласи ҳам Умумий кенгаш йиғилиши ва ижроия кенгаши қарори ва таклифига биноан амалга оширилади.
Ҳар бир аъзо фақат битта овоз бериш ҳуқуқига эга. Қарорлар қабул қилувчи ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аъзоларнинг оддий кўпчилиги томонидан қабул қилиниб, уставнинг 18-моддаси қоидалари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Умумий кенгаш йиғилиши ҳар уч йилда бир маротаба мунтазам мажлисда йиғилади ва қуйидагиларга мувофиқ махсус сессияда учрашиши мумкин:
- Умумий кенгаш йиғилиши қарори;
- Ижро этувчи кенгаш томонидан сўров;
- Аъзо университетларнинг учдан бир қисми талаби;
- Федерация бош котиби томонидан камида 30[20] аъзо тасдиқлаш билан сўралади.
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби ёки унинг вакили бош конференцияда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ислом конференцияси ташкилоти, параллел федерациялари ва муассасалардан келиб чиқадиган ташкилотлар Умумий кенгаш йиғилиши йиғилишларида кузатувчилар сифатида иштирок этишлари мумкин.
Федерациянинг ҳаракат режаларини, дастурларини, вақтинчалик бюджетини ва уларни амалга ошириш лойиҳаларини қабул қилиш ташкилотнинг Бош котиби томонидан амалга оширилади[21].
Аъзо университетлар тақдим этган маърузалар ва таклифларни, шунингдек Ижроия кенгаши томонидан чиқарилган тавсияларни муҳокама қилиш ва улар бўйича тегишли чоралар кўриш, шу билан бирга, Федерациянинг тадбирлар режаси ва бюджети лойиҳасини муҳокама қилиш ва қабул қилиш ва йиллик молиявий ҳисоботларни қабул қилиш, Конференция ички қоидаларини, шунингдек федерациянинг молиявий қоидаларини ва унинг кадрлари тўғрисидаги низомни ўзгартириш ва қабул қилиш сингари вазифалар АЙСЕСКО маъмурияти томонидан назорат қилиб борилади.
Умумий кенгаш йиғилиши қоидаларини қабул қилиш мақсадида махсус тадқиқотларни ўтказиш учун вақтинчалик қўмиталарни ташкил этади.
Ижроия кенгаши конференция бюросининг таклифига биноан, умумий конференция томонидан уч йиллик муддатга сайланадиган 15 олий ўқув юртидан иборат[22] бўлиб, унда географик тақсимот ва аъзолик бадалларини мунтазам тўлаш ҳисобга олинади. Сайловлар олдидан сўнгги уч йил ҳаракатлар дастури тақдим этилади.
Ижроия кенгашининг ҳар бир аъзо-штатлари ўз ваколатхонасини вакилнинг вакили билан бирга Бош котибга имзолаган расмий мактубни юборади.
Умумий кенгаш йиғилиши раҳбари ижрочи кенгашнинг сессияларида қатнашиши мумкин.
Федерация бош котиби ёки унинг вакили кенгаш мажлисларида иштирок этади. Бош котиб ўз ваколат доиралари билан боғлиқ ҳолда тушунтиришлар бериш мақсадида ўз ёрдамчилари ва федерациянинг ташқи органлари вакилларини ушбу йиғилишларда иштирок этишга таклиф қилади[23].
Ижроия кенгаши мунтазам мажлисда йилига бир марта[24] аввалги учрашувда қарор қилинган жой ва вақт бўйича йиғилади.
Бош котибнинг таклифига биноан Умумий кенгаш йиғилиши мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини қабул қилиш, Академик ва молиявий ҳисоботларни ва федерация томонидан иш режалари ва бюджетини кўриб чиқади ва тегишли тавсияларни бош конференцияга тақдим этади.
Федерация фавқулодда тадбирлар режаси ва бюджети лойиҳасини, шунингдек, университетлар ёки Бош котиб томонидан тавсия этилган ихтисослашган лойиҳаларни қабул қилади[25].
Федерация аъзолигига ариза беришни кўриб чиқамиз ва бу ҳақда тегишли қарор қабул қилиш учун Умумий кенгаш йиғилишига тавсия этилади. Кенгаш йиғилишидан икки ой[26] олдин таклифлар тақдим этилиши шарти билан федерация уставига ўзгартиришлар киритиш бўйича аъзо университетларнинг таклифларини кўриб чиқилади.
Умумий кенгаш йиғилиши қарорларига биноан федерация дастурларининг бош котиб томонидан самарали амалга оширилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрилади.
Ижро этувчи кенгашнинг иш тартиби қоидаларини ва унинг вазифаларини белгиланади, Умумий кенгаш йиғилиши ваколатига кирадиганлардан ташқари федерация ички қоидалари билан танишиш.
Бош котибият бош котиб томонидан тавсия этилган ва ижроия кенгаши ва Умумий кенгаш йиғилиши томонидан қабул қилинган ташкилий жадвалга мувофиқ Бош котиб бошчилигидаги маъмурий ва техник тузилмадан иборат.
Бош котибга Умумий кенгаш йиғилиши томонидан уч йиллик янгиланадиган муддат учун танлов эълон қилинган бош котиб раҳбарлик қилади. ислом таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти АЙСЕСКО бош директори федерация бош котибининг вазифаларини ўз зиммасига олади.
Бош котиб федерация маъмурий тузумининг бошлиғи бўлиб, Ижроия кенгаши ва Умумий кенгаш йиғилишига ҳисобот беради. Бош котибиятнинг барча ходимлари устидан бевосита ваколатига эга бўлиши керак.
Бош котибнинг лавозимидан бўшатилганлиги, ногиронлиги ёки бошқа сабаблари туфайли Бош котибиятнинг нормал фаолият юритиши ва дастурларни амалга оширишни давом эттириш натижасида ваколатли давлат органининг юқори лавозимдаги ходимига топширилади. Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКО нинг янги Бош директори этиб сайлангунга қадар котибият томонидан танланади[27].
Умумий кенгаш йиғилиши ва Ижроия кенгашининг мажлисларига ҳужжатларни тайёрлаш ва ушбу йиғилишларни ташкил этишни назорат қилиш. Федерацияни тайёрлаш режасини ва бюджетини, шунингдек йиллик илмий, молиявий ва маъмурий ҳисоботларни тайёрлайди ва уларни Ижроия кенгаши ва Умумий кенгаш йиғилишига топширади.
Федерация фаолиятини амалга ошириш ва Ижроия кенгаши ва Умумий кенгаш йиғилиши қарорларининг бажарилишини назорат қилади.
Бюджет уч йил[28] давомида тайёрланади ва ҳар йили шу йилнинг 1 январидан декабр ойи охиригача амалга оширилади. У Бош конфренция томонидан қабул қилинганидан кейин Федерация молия қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Бош котиб йиллик ҳисоботни бюджет ва якунловчи ҳисоб-варақни тайёрлайди, у молиявий кенгаш ёпилгандан кейин келадиган Кенгаш мажлисидан сўнг Ижроия кенгаши мажлисига тақдим этилади. Молиявий йилга оид ҳисоботда Бош котибнинг бюджетни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари ва унинг якунловчи ҳисоб-варағи бўйича унинг кузатувлари мавжуд.
Федерацион нашрлардан олинган даромадлардан ташқари, абонент тўлови ва Европа Иттифоқи[29] университетлари ҳиссаси. Умумий кенгаш йиғилиши абонент тўлови ва бадаллар миқдорини белгилайди.
Федерация ва бошқа партиялар ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари билан таъминланган ресурслар исломий таълим, фан ва маданият ташкилоти (АЙСЕСКО ), аъзо университетлар, аъзо бўлмаган университетлар, муассасалар, жисмоний шахслар ёки бошқа ҳар қандай ресурслар томонидан тақдим этилган жамғармалар асосида шакллантирилади.
Бош котиб Ижроия кенгаши назорати остида якунловчи ҳисобни тайёрлайди ва уни Бош конференциянинг навбатдаги сессиясига тақдим этади.
Исломий таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (АЙСЕСКО ) нинг молиявий хизматлари FUIW қоидаларига зид бўлмаса, Федерация молиясини АЙСЕСКО қоидаларига мувофиқ бошқаради.
Бош котиб Кенгаш котибиятининг фаолиятини олиб боради. Унинг ваколати остидаги ходимлар бу масалада ёрдам беришади.
Кенгаш Раиси заруратга қараб Кенгаш мажлисларида иштирок этиш учун Бош котиб, мансабдор шахслар, экспертлар ва мутахассислар билан келишилган ҳолда таклиф этишга ҳақлидир. Аъзо давлатлар ўзларининг вазирликлари ва тегишли муассасалар билан АЙСЕСКО ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун таълм, фан ва маданият бўйича миллий комиссиялар тузадилар.
Таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар АЙСЕСКО доирасида фаолият юритиши мумкин. АЙСЕСКО бу ташкилотларнинг йиғилишлари, мажлислари ва турли тадбирларида иштирок этиши мумкин.
Ҳар бир аъзо давлатларнинг маблағлари бўйича АЙСЕСКО бош қароргоҳида доимий вакиллар тайинланади ва улар ўзларининг ишончномаларини Бош директорга расман тақдим этадилар.
АЙСЕСКО нодавлат ташкилотлар ва маҳаллий жамоат ташкилотларини таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида иш олиб боришга рағбатлантиради ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Аъзо давлатларнинг Ислом конференцияси ташкелоти бюджетига қўшган ҳиссаси бўйича белгиланади. АЙСЕСКО ва бошқа партиялар ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида таъминланган ресурслар. АЙСЕСКО бюджети аъзо давлатлар ва аъзо бўлмаган давлатлар, муассасалар томонидан тақдим этилган субсидия ва хайриялар ва АЙСЕСКО ўз ваколати доирасида наширларини, махсулотларини ва хизматларини сотишдан олинган даромадлар ҳисобига тўлдирилади.
АЙСЕСКО харажатлари қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилади:
- Олдинги шартномалар, қарорлар ёки АЙСЕСКО учун мажбурий бўлган дастурлардан келиб чиққан мажбуриятлар;
- АЙСЕСКО назорати остидаги муассасалар ва ташкилотларга субсидиялар ва ёрдам;
- Давлат ёки нодавлат шериклар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида олинган мажбуриятлар;
- Ходимларга ойлик маош бўйича мажбуриятлар.
Бош директор Ижроия кенгаши назорати остида якуний ҳисоботни тайёрлайди ва уни Бош конференцияга тақдим этади. Кенгаш АЙСЕСКО доимий Бош қароргоҳини ишончли бошқарилишини таъминлаш учун 3[30] йиллик дастур ишлаб чиқади. Молиявий назорат қўмитаси тегишли барча китобларни ва ёзувларни текширишга, шунингдек, Ижроия кенгашини, Бош директор ёки АЙСЕСКО вакилларининг ўз вазифаларини бажариш учун зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай маълумотни беришини талаб қилишга ҳақлидир. Молиявий назорат қўмитаси томонидан ҳар йили буджет ва ҳисоб рақамлар тўғрилиги текшириб борилади. Молиявий назорат қўмитаси ўз ҳисоботини Бош директорга тақдим этади, Бош директор бу ҳақда Ижроия кенгашига мурожаат қилади. Ижроия кенгаши эса ҳисоботни Бош конференцияга тақдим этади.
2017 йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳам ушбу Федерацияга аъзо бўлди. Келгусида Ислом олами университетлари федерацияси билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасида таълим, илм-фан, маданият ва техника соҳаларида тажриба алмашиш, тадқиқотлар, дастурлар ва ташрифлар ўтказиш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилинмоқда.
НОРҚЎЧҚОРОВ РЕЖАБОЛИ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари
[1] Founding conference of FUIW. Final report. Rabat. 8-9 Rabii II, 1408h./ 30.11-01.12.1987 й
[2] Founding conference of FUIW. Final report. Rabat. 8-9 Rabii II, 1408h./ 30.11-01.12.1987 й
[3] Founding conference of FUIW. Final report. Rabat. 8-9 Rabii II, 1408h./ 30.11-01.12.1987 й.
[4] Final report of the second general conference of the Islamic educational, scientific and cultural organization. Islamabad, Pakistan: 3-5 September, 1985.
[5] Guide to ISESCO – Rabat – Kingdom of Morocco, 2017/.
[6] Аъзо университетларнинг Федерацияга ҳар йили тўланадиган тўлов, ҳисса.
[7] First General Conference Session Mohamed V University – Rabat, Morocco 24-26 February 1998 A.D. Б:.1
[8] First General Conference Session Mohamed V University – Rabat, Morocco 24-26 February 1998 A.D. Б:.5
[9] Second General Conference Session International Islamic University in Malaysia Kuala Lumpur 17-19 April 2001 A.D.
[10] Founding conference of FUIW. Final report. Rabat. 8-9 Rabii II, 1408h./ 30.11-01.12.1987й.
[11] 7th Session of the General Conference of FUIW. ISESCO Headquarters, Rabat-Kingdom of Morocco 15-16 Jumada I 1438/13-14 February 2017.
[12] 3rd Executive Council Session Mohamed V University – Rabat, Morocco 24 February 1998 A.D
[13] 4th Executive Council Session Tishreen University - Lattakia, Syria 21-23 February 1999
[14] 7th Executive Council Session vAl-Imam Muhammad Ibn Saud Islamic University Riyadh, Kingdom of Saudi Arabia 5-6 March 2002.
[15] 4th General Conference Session University of Kuwait – State of Kuwait 4-5 April 2007.
[16] 6th General Conference Session Imam Muhammad ibn Saud Islamic University - Riyadh, Kingdom of Saudi Arabia 23-25 Muharram 1435 A.H. / 26-28 November 2013.
[17] Science and Technology Policies for Third World Countries Publications of the Islamic Educational, Scientific and Cultural Organization - ISESCO - 1431H /2010A.D
[18] Al jamia Yearly academic, cultural and educational journal Journal of the Federation of the Universities of the Islamic World
[19] 6th General Conference Session Imam Muhammad ibn Saud Islamic University - Riyadh, Kingdom of Saudi Arabia 23-25 Muharram 1435 A.H. / 26-28 November 2013
[20] Al jamia Yearly academic, cultural and educational journal Journal of the Federation of the Universities of the Islamic World
[21] Second General Conference Session International Islamic University in Malaysia Kuala Lumpur 17-19 April 2001 A.D.
[22]17th Session of the Executive Council Naïf Arab University for Security Sciences Kingdom of Saudi Arabia 26-27 May 2012.
[23] 18th Session of the Executive Council Universiti Teknologi Malaysia (UTM) Johor, Malaysia 12‐13 March 2013.
[24] 19th Session of the Executive Council ISESCO Permanent Headquarters, Rabat – Kingdom of Morokko 20-21 October 2014.
[25] 20th Session of the Executive Council Riyadh, Kingdom of Saudi Arabia 15-16 December 2015 A.D.
[26] 20th Session of the Executive Council Riyadh, Kingdom of Saudi Arabia 15-16 December 2015 A.D.
[27] Third General Conference Session University of Sharjah - State ofthe United Arab Emirates 18-20 Muharram 1425H/9-11 March 2004.
[28] 5th General Conference Session Azerbaijan State Economic University Baku – Republic of Azerbaijan 12-14 May 2010.
[29] 6th General Conference Session Imam Muhammad ibn Saud Islamic University - Riyadh, Kingdom of Saudi Arabia 23-25 Muharram 1435 A.H. / 26-28 November 2013.
[30] Third General Conference Session University of Sharjah - State ofthe United Arab Emirates 18-20 Muharram 1425H/9-11 March 2004