
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
(26-ҚИСМ)
ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ (6-ҚИСМ)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ислом мусулмонлар ҳасад қилишларини ҳам ҳаром қилган. Ҳасад қилиш бу инсон қалбидаги бир чўғ бўлиб, у ўша инсоннинг ўзига ва бошқаларга озор беради. Шунинг учун Аллоҳ ўз Расулини ҳасадчиларнинг ёмонлигидан сақланишлари учун Аллоҳдан паноҳ сўрашларини буюрган.
Бошқалардаги Аллоҳ берган неъматларни заволга учрашини орзу қилиш бу бир балодир. Бундай балонинг ёмонлигидан барчани Аллоҳ сақласин.
Расулуллоҳ алайҳис-салом бу борада шундай деганлар: «Бошқаларга ҳасад қилманглар! Чунки ҳасад қилиш, олов ўтинни йўқ қилиб юборгани каби, яхши амалларни йўқ қилиб юборади» ( Имом Байҳақий).
«Одамлардаги неъматларни ёмон курган ва у одамлар ўша неъматлардан маҳрум бўлишларини хоҳлаган кимса ҳаётда адашган кимсадир» ( Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳа! Бундай кимса дунё матоларига «гадой» бўлгандир. У дунё ортидан йиғлаб юради. Дунё матоларидан насибадор бўлган одамларга ғазаб билан қарайди. Бу эса икки дунё тақдирида хато қилишдир.
Балки бу кимса охират ҳаётидан ва унга астойдил тайёргарлик кўришдан ғафлатдадир. Ҳолбуки, у охират ҳаёти учун астойдил ҳозирлик кўриши ва бу дунё ҳаёти зое кетиб қолаётганига афсусланиши зарур эди.
Аллоҳ шундай дейди:
57. Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавғиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди.
58. Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт.
(Юнус: 57-58).
Бундан кейин ҳам инсон ҳасад килса, демак у Парвардигоридан ва Унинг суннатидан бехабар қолган инсондир.
Йигитга одамлар қилдилар ҳасад, боиси йигитча қилган ҳаракат,
Оқибат одамлар йигитга душман. Душманчиликка сабаб бўлди хусумат.
Инсон ҳасад қилиш ўрнига Парвардигорига юзлансин. Унинг фазлидан сўрасин. Чунки Аллоҳ хазиналари фақат битта инсонгагина тегишли эмас. Шундай экан ҳаётда ҳаракатни янгидан бошласин. Шояд аввал эриша олмаган нарсасига кейинги ҳаракати сабабли муяссар бўлиб қолар. Бошқаларга гина қилиб яшайдиган киши шундай қилиши
мақсадга мувофикроқдир.
Ҳасад қилиш билан самимийлик қойил қолиб тан бериш билан ночорлик ҳолатларда қинғир йўл тутмасликнинг орасидаги фарқ жуда катта.