1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“МОМА ОШИ” НИМА ДЕГАНИ?

15-06-2020, 13:34 3 445 Ўқиш режими + -

“Мома оши” нима дегани?


     Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
     Аллоҳ таолога ҳамд ва санолар, Пайғамбаримиз алайҳис саломга саловатлар бўлсин!
     Аммо баъд:
            Диёримизда, айниқса Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида халқ орасида гоҳ-гоҳида “мома оши” деган ибора  қулоққа чалиниб туради. Баъзи аёллар бирор касалликка гирифтор бўлиб, тиббий даволангандан сўнг ҳам шифо топишлари чўзилиб қолса “қўл” олишим керак, “мома” оши қилиб беришим керак, деб қоладилар. Юзаки қараганда “мома” оши деганда  онанинг онасини ёки отанинг онасини чақириб, уларга ош қилиб бериш маъноси тушиниладиганга ўхшайди. 
            Аслида ундай эмас. Олиб борилган таҳлилга кўра  “Мома оши”дегани “Шайтон оши” “Жин оши” деган маъноларни англатар экан.   Бу маросимнинг асл муаллифлари фолбинлар ҳисобланади. Фолбинлар эса жин-шайтонларнинг йўриғига юришлари ҳаммамизга ойдек равшан. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фолбинлар ҳақида: “Кимки фолбинга бориб унинг гапини тасдиқласа Муҳаммадга нозил қилинган (Қуръон)га кофир бўлибди” деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Фолбинлар  ўзларига мурожаат қилиб келган айрим беморларга “мома”ларга ош беринг” дейишади. Тушунмаган, дин-у диёнатдан билими саёз аёл киши ўзининг бувисиги атаб ош қилишни тушинади. Аслида бу ош Аллоҳ йўлига эмас, шайтонлар йўлига қилинган ош ҳисобланар экан. Энг ачинарлиси, фолбинлар шайтоннинг номини инсон ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган “момо” ибораси билан ниқоблаганлар. Борди-ю, фолбинлар шайтоннинг номини “момо” ибораси билан  ниқобламасдан, ўз асли ҳолича “шайтон” йўлига ош қилинг” дейишса, табиийки бирорта мусулмон аёл бу ишга қўл уриши амри маҳолдир. Чунки, Исломда ҳар қандай саховат Аллоҳ йўлидан ўзгаларга атаб қилинса у энг катта гуноҳ ҳисобланади.
            Демак, “мома оши” дегани “шайтон оши” деганидир. Аллоҳ таоло халқимизни бундай ширк ва хурофотлардан Ўзи асрасин!
                   
NASAFZIYO.UZ  жамоаси тайёрлади.