Никоҳ ҳақида қирқ ҳадис (3-ҚИСМ)
26-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «إذا تزوج العبد فقد إستكمل نصف الدين، فليتق الله في النصف الباقي». رواه البيهقي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар банда оила қурса, бас, динининг ярмини тўлдирибди. Қолган ярмини тўлдириш учун Аллоҳга тақво қилсин”. Байҳақий ривоят қилган.
27-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «إن اعظم النكاح براكة ايسره مؤنة». رواه البيهقي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Никоҳнинг энг баракалиси чиқими енгилроғидир”. Байҳақий ривоят қилган.
28-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من وقي شر لقلبه و قبقبه و ذبذبه وجبت له الجنة». رواه البيهقي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким агар тили, қорни, фаржининг ёмонлигидан тийила олса, унга жаннат вожиб бўлади”. Байҳақий ривоят қилган.
29-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من تزوج لإمرأة لعزها لم يزده الله الإ ذلا، و من تزوجها لمالها لم يزده الله الإ فقرا، و من تزوجها لحسبها لم يزده الله الأ دناءة، و من تزوج إمرأة لم يرد بها إلأ ان يغض بصره، و يحصن فرجه، او يصل رحمه، براك الله له فيها و بارك لها فيه». رواه الطبراني
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки бирор аёлга унинг азизлиги, обрў ва шарафи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни кўпайтириб қўяди. Кимки аёлнинг мол-дунёси учун уйланса, Аллоҳ унга қашшоқликни кўпайтириб қўяди. Кимки аёлнинг ота-боболаридаги шон-шараф туфайли уйланса, Аллоҳ унга пасткашликни кўпайтириб беради. Кимки кўзини ҳаромдан тийиш учун, зинодан сақланиш учун, қариндош-уруғликни тиклаш учун уйланса, Аллоҳ аёлни эрига, эрни аёлига баракали қилиб қўяди”. Тобароний ривоят қилган.
30-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: » تزوجوا و لا تطلقوا فان الله لا يحب الذواقين و لا الذواقات». رواه الطبراني
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Уйланинглар, талоқ қилмангалар. Чунки, Аллоҳ таоло мазахўрак эр ва мазахўрак аёлларни яхши кўрмайди”. Тобароний ривоят қилган.
Изоҳ: Ҳадис матнидаги “заввоқин” сўзини “мазахўрак” деб таржима қилинди. Бундан шаҳвоний истак ила уйланиб, ҳирси қонгач ажрашиб кетадиганлар кўзда тутилган.
31-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «اربع من اعطيهن فقد اعطي خير الدنيا و الأخرة: قلبا شاكرا و لسانا ذاكرا و بدنا علي البلاء صابرا و زوجة لا تبغيه حوبا في نفسه و ماله». رواه الطبراني
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тўрт нарса борки, улар кимга берилган бўлса, бас, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди: шукр қилувчи қалб; зикр қилувчи тил; балога сабр қилувчи бадан; эрининг жони ва молида (хиёнат билан) ножўя иш қилишни истамайдиган хотин”. Тобароний ривоят қилган.
32-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من كان موسرا لان ينكح، فلم ينكح، فليس مني». رواه الطبراني
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Уйланишга қодир бўла туриб уйланмаганлар мендан эмасдир”. Тобароний ривоят қилган.
33-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من براكة المرأة تبكيرها بالانثي». رواه ابن عساكر
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Биринчи фарзанднинг қиз бўлиши хотиннинг баракасидандир”. Ибн Асокир ривоят қилган.
34-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «تخيروا لنطفكم فان النساء يلدن اشباه إخوانهن و اخاواتهن». رواه ابن عدي و ابن عساكر
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Нутфа (уруғ)ларинг учун (аёлларни) танланглар. Чунки аёллар ўз ака-ука ва опа-сингилларига ўхшаш (фарзанд) туғадилар”. Ибн Адий ва ибн Асокир ривоят қилган.
35-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «تزوجوا النساء فانهن يأتين بالمال».رواه البزار و الخطيب
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Хотин олинглар, чунки улар бойлик келтиради”. Баззор ва Хатиб Бағдодий ривоят қилганлар.
36-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «خيركم بعد المئتين خفيف الحاذ». رواه الخطيب
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Икки асрдан кейин сизларнинг энг яхшингиз хотинини ҳайдаб солишга шошмайдиганларингиздир”. Хатиб Бағдодий ривоят қилган.
37-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من رزقه الله إمرأة صالحة فقد اعانه علي شطر دينه، فليتق الله في الشطر الباقي». رواه الحاكم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимгаки Аллоҳ солиҳа аёл берган бўлса, бас, унинг ярим динини ислоҳ қилишга Аллоҳ кўмаклашибди. Энди, кейинги ярмини ислоҳи учун Аллоҳга тақво қилсин”. Ҳоким ривоят қилган.
38-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «اربع من السعادة: المرأة الصالحة و المسكن الواسع، الجار الصالح و المركب الهنيء. و اربع من الشقاء: الجار السوء و المرأة السوء و المركب السوء و المسكن الضيق». رواه ابن حبان
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тўртта нарса саодатдандир: солиҳа аёл; кенг маскан; яхши қўшни; ёқимли улов. Тўртта нарса бахтсизликдандир: ёмон қўшни; ёмон хотин; ёқимсиз улов; тор маскан”. Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
39-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من إجتنب اربعا دخل الجنة: الدماء و الاموال و الفروج و الاشربة». رواه البزار
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким тўрт нарсадан сақлана олса жаннатга киради: қон (тўкиш); мол(ни ноҳақ ейиш); фарж (зино); (ҳаром) ичимликлар;”. Баззор ривоят қилган.
40-ҲАДИС.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: » تزوجوا و لا تطلقوا فان الطلاق يهتز له العرش». رواه ابن عدي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Оила қуринглар, талоқ қилманглар. Чунки талоқ туфайли Арш ларзага келади”.
Ибн Адий ривоят қилган.
Манба: Аҳлисунна.уз