МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (29-ҚИСМ)
ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ
(9-ҚИСМ)
Ҳар куни бўладиган назорат қандай?
Ислом очиқ-аниқ қилиб айтган: «Мусулмон беш вақт адо этиладиган фарз намозларининг савобидан ҳузур қилиши мумкин, қачонки, у намозга гина ва хусуматлардан покиза бўлган қалб билан яқин бўлсагина».
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Уч хил кимсанинг адо этган намози бошидан бир қарич ҳам юқори кўтарилмас. Улар: Одамлар ёқтирмаган имом, эрини ранжитиб тунаган аёл, жудо бўлган ака-укалар”( Ибн можа ривояти)
Ҳар ҳафтадаги назорат эса қуйидагича. Мусулмоннинг қилган амалларини ҳисоблаш бўлиб, Аллоҳ мусулмоннинг ҳар бир қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларини кўриб чиқади. Агар мусулмон' қалби тоза ҳолида амал қилган бўлса у солиҳ ишдан нажот топади. Агар мусулмон қалбида бошқаларга нисбатан ҳасад ва ғазабни яшириб амал қилган • бўлса. у ҳаётий фаолиятида барчадан ортда қолади.
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Ҳар душанба ва пайшанба кунлари мусулмоннинг амаллари Аллоҳга кўрсатилади. Ўшанда Аллоҳга биронта кимса ёки нарсани шерик қилмаган кишининг қилган гуноҳларини Аллоҳ мағфират қилади. Лекин мусулмон биродарига нисбатан қалбида адоват сақлаганнинг гуноҳини мағфират қилмайди. Ундай одамлар ҳақида Аллоҳ: «Уларни ярашиб олмагунларича ўз ҳолида қолдиринглар»,( Имом Муслим ривояти) дейди .
Ҳар йили бўладиган назорат-чи! Мусулмон узоқ муддат бошқаларга адоват қилиш зиндонида ва ғазаб қилиш кишанларида қолмаслиги керак. Чунки мана шу ҳаёти дунёда покиза қалбли саховатпеша инсонлар учун Аллоҳ буюк совғасини ҳозирлаб қўйган.
Расулуллоҳ айтадилар: «Шаъбон ойида кечаси тунда гуноҳларига истигфор айтган бандаларнинг гуноҳларини Аллоҳ ўтиб, уларга раҳм қилади. Лекин гина сақлаганларни ўз холида қолдиради» (Имом Байҳақий ривояти).
Шундай назар-текширувлардан кейин ҳам инсон ўз қалбида бошқаларга нисбатан адоват ва ғазабни яшириб юрса, шу зайлда кўз юмса, шубхасиз, у дўзах утига мустахикдир. Ислом шариати уни поклашдан ожиз бўлмагани каби дўзах оташи ҳам уни куйдиришдан ожиз бўлмайди.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили