1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ЎЗИМ УЧУН ЯШАШ” НИМА ДЕГАНИ?

17-06-2020, 16:39 723 Ўқиш режими + -


“ЎЗИМ УЧУН ЯШАШ” НИМА ДЕГАНИ?

         

           Барчамизга  маьлумки,    инсонларнинг кўпчилиги “мен ака-укаларимдан кўпроқ ота-онамнинг хизматида  қоим бўлдим. Ва ака-укаларимни, опа-сингилларимни, фарзандларимни, жиянларимни, қўни-қўшниларимни,  бева-бечораларни ва барча ёрдамга муҳтож бўлган қариндош ва таниган танимаганларимни ташвешлари бўлса, уларни ишини осон қилишга, уларни уйли-жойли бўлишига, иш билан таминланишига, моддий ва манавий ёрдамларни қўлимдан келанича бажардим”,  деб ўйлайди.

        Энди эса ўзим учун ҳам яшашим керак дея ислом динига зид бўлган шайтоний хаёлларга берилиб,  айшу-ишрат, кўнгил очар ўйинлр ва бегона аёллар билан  ҳаётини тасаввур қилади. Бу амалларни қилиш ўз нафси учун яшаш эмас, балки шайтоний нафсни хурсанд  қилиш эканлигини билмайди. 

        Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:  

“Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир” (Бақара сураси 268-оят).  Шайтон бандаларни молингдан садақа қилсанг, фақир-камбағал бўлиб қоласан, деб қўрқитади. Ва  кишиларни фаҳшга–ёмон гуноҳ ишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинг гапига кирганлар фақирликдан қўрқиб, бахил бўлиб, Аллоҳнинг йўлида садақа қилмай юраверадилар.

       Шайтоннинг гапига кирмасдан фақат эзгу амал қилишимиз керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло  шундай марҳамат қилади:    “Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин”!   (Каҳф сураси, 110-оят).

      Ҳар биримиз динимиз бўлган,  исломдаги гўзал ахлоқ ила, бошқа дин вакилига яхшилик қилиб уни ҳидоят топишига сабабчи бўлсак, бу улкан бахтдир.  Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам, шундай деганлар. “Аллоҳга қасамки, сиз туфайли  бир кишининг ҳидоят  топиши   қизил туяларга эга бўлишингиздан   яхшироқдир”,  дедилар.  (Имом Бухорий ривоятлари).

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам, шундай деганлар “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса,  қўшнисига яхшилик қилсин”,  дедилар.   (Имом Бухорий ривоятлари).

        Хулоса қилиб айтганда банда  ота-онасидан тортиб қариндош ва қариндош бўлмаган ҳаттоки бошқа дин вакили бўлса ҳам,   уларга яхшилик қилиши Аллоҳ таолонинг наздида ва Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг наздида дунё ва охират ҳаётида ҳам ўзи учун яшаган  инсон ҳисобланади.  

       Ўзи учун яшашлик ўзгаларга яхшилик қилиш ва эзгу амалларни холис Аллоҳ учун қилиш билан бўлади.

       Аллоҳ таоло  шундай марҳамат қилади: “Ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир”.            ( Бақара сураси 110-оят).

 

              

                     М. Жалолов

Чироқчи тумани  Абу-Бурхониддин жоме 

 масжиди имом-ноиби