ЙЎЛДОШ ЖИН (2-Қисм)
1976
18-06-2020, 17:15
1 175
Ўқиш режими
+
-
ЙЎЛДОШ ЖИН
(2-Қисм)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймДавоми...Йўлдош жин инсон тушида ит, илон, қора одам, қора мушук, қора мол ва шунга ўхшаш шаклларда кириши кузатилади. Йўлдош жин инсонга ҳужум қилганида Аллоҳнинг изни билан унинг ақлига, хотирасига ва ҳаттоки руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Йўлдош жин киши бошига эр-хотинни ажратиш, қариндош уруғлар ва ёр-дўстлар орасида совуқлик тушириш каби кўплаб мушкилотларни солиши мумкин. Йўлдош жиннинг инсонга азият етказиши қуйидаги белгиларда намоён бўлади:- Сабабсиз терлайдиган бўлиб қолиш, ухлашга қийналиш, қўрқинчли тушлар кўриш.
- Фикрни бир жойга жамлай олмаслик, қаттиқ дангасалик, умидсизлик, баракасизлик, яшашга ҳафсала қолмай ўлимни истаб қолишлик.
- Сурункали бош оғриш, юрак санчиш ёки сиқилиш ёки юрак осилгандек бўлиб қолиш ва иштаҳа сўниш.
- Доим хафа, диққи нафас бўлиб қолиш, арзимаган нарсаларга асаби тез чиқадиган бўлиб қолиш. Аёлларда бесабаб йиғлайдиган одат чиқариш ва ҳокозо..
Йўлдош жиндан сақланиш йўллариМўмин инсон иймони нурга тўлиб самара бергани сари йўлдош жиннинг қуввати, инсонга таъсири ва унга султонлик қилиши сўниб бораверади.Йўлдош жинни шаръий руқя билан куйдириб бўлмайди. Лекин, мўмин киши томонидан Қуръон оятлари дам уриш мақсадида ўқилса йўлдош жин азоб чекади. Инсон йўлдош жиннинг васвасаларидан жуда енгиллик билан ҳам халос бўлиши мумкин. Бу эса Қуръони каримга ва Пайғамбар алаҳис саломнинг суннатларига риоя қилиш, Аллоҳнинг қудратига қаттиқ ишониш, шайтонннинг ёмонлигидан давомий ривишда Аллоҳдан паноҳ сўраш, беш вақт намозни адо қилиш, тунларида таҳажжуд ўқиш, кўпроқ Қуръон тиловат қилиш, айниқса, Бақара сурасини ўқиш(ўқишни билмаса эшитиш), тонгги ва кечки дуоларни давомли ўқиб одатга айлантириш, ҳалол ва ҳаромга эътиборли бўлиш билан бўлади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни жин-у шайтонларнинг ёмонлигидан Ўзи асрасин!
Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими