
ҚУВВАТ (2-ҚИСМ)
Авф бин Молик ривоят қилади: “Расулуллоҳ икки киши ўртасида ҳукм чиқардилар. Шунда зарарига ҳукм қилинган одам: “Ҳимоя қилишда менга Аллоҳ кифоя қилади. У қандай яхши ҳимоячи”, деб қолди. Шунда Расулуллоҳ:“Эй, ақлингни ишлат! Аллоҳ ожиз одамларни койиб, уларга танбеҳ беради. Агар сен бирор ишда ғолиб келсанг: “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил”, деб айтгин”, дедилар”( Абу Довуд ривояти).
Мусулмон ҳар кандай муаммоларидан ғолиб келиши учун кераклича куч қувватни ўзида жамлаши керак. Шундагина унинг йўлида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмайди. Бор кучини сарф қилганидан кейин баьзи ишларида мағлуб бўлиб қолса ғам Аллоҳга суянади ва тушкунликка тушмайди. Лекин нима бўлганида ҳам мусулсон матонатли бўлиб, ўз ишини амалга оширади ва Аллоҳга таваккл килади.
Мусулмон бирор ишни қилмоқчи бўлиб турганида иккиланиб тўхтаб қолишини Ислом ёқтирмайди. Бундай ҳолатларда мусулмон тўғри ишларда ҳам ҳайрон бўлиб туриб қолади. Шунда мусулмон фойдали нарсани қўлидан бой бериб кўяди ва барча ҳаракатлари зое кетади. Мусулмоннинг бундай холатларга дуч келиши дуруст эмас.
Расулуллоҳ шундай деганлар: “Аллоҳга заиф мўминдан қувватли мўмин маҳбуброқдир. Фойдали нарсаларга муяссар бўлишингда ҳеч ҳам бўшашма! Аллоҳдан нажот тила! Сенга бирор мусибат етса: “Ундоқ қилсам бундоқ бўлар эди деб ҳаргиз гапирма. Аксинча бундай ҳолатда: “Бу Аллоҳ такдири, У хоҳлаган нарса бўлади”, деб айтгин”( Имом Муслим ривояти).
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили