МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (34-ҚИСМ)
ҚУВВАТ (3-ҚИСМ)
Шайтон ўзининг аввалги ҳаётини афсусланиб, қон-қон йиғлаб эслайди. Бу эса мусулмон қалбига умрини зое кетказгани учун ўкинчни солиши керак. Инсон аввалги ҳаётини ҳозирги ва кейинги ҳаёти билан ўлчайди. Аммо кечаги мағлубиятига қайғуриб : “Эҳ аттанг! Ундай Қилсам бўлар экан . Бундай Қилсам бўлар экан”, деб такрор-такрор айтиши мумкин эмас. Бундай ахлоқ мусулмонга умуман ётдир. Бундай ахлоқни Қуръон кофирларнинг ҳасрат ва надоматлари қаторида ҳисоблаб шундай дейди:
Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиьфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (Оли Имрон:156).
Расулуллоҳ алайҳис салом айтдилар: “Энг кучли инсон бўлишни хоҳлаган одам Аллоҳгагина суянсин!”.
Инсонга куч қувват бўладиган “таваккул” Аллоҳга бўлган иймоннинг бир қисмидир. Инсон чор атрофидан қамраб олган муаммоларидан Аллоҳга суяниши билангина чиқиб кетади.
Тиш тирноқларигача қуролланган душманга қарши ёрдамсиз, ночор ҳолида жанг қилувчи киши Аллоҳга суянганида мустаҳкам асосга ёндашаётганини, Аллоҳга суянишида жуда буюк саботга муяссар бўлаётганини сезиб, қора тутунлар орасида галабадан дарак бўлгунича жанг қилаверади. Аллоҳ айнан шундай таваккул қилишни пайгамбарлар ва уларга тобе бўлганлар ўзоқ муддат қилишган жангларнинг “озукаси”, деб қуйидагича баён килади;
Нима учун биз Аллоҳга таваккал қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, у бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Бизга берган озорларингизга, албатта, сабр қиламиз. Таваккал қилувчилар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», дедилар. (Иброҳим:12).
Мўминлар бор имкониятларини маҳкам. ушлар эдилар. Келажакдаги яхшиликлардан умидвор бўлишар ва ҳозирги ночор ҳоллари. устивор ҳолатга айланиб кетишидан хотиржам бўлар эдилар. Фожирлар мўминларнинг ушбу хотиржамликларини : “Улар мағрурланишмоқда”, дейишар эди.
Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлганлар: «Анавиларни дини мағрур қилиб юборди», дедилар. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Анфол:49).
Ҳақиқиий таваккул қилиш катта куч ва самимий ирода, деган маъноларни билдиради.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили