1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИТОАТНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ

24-06-2020, 16:49 514 Ўқиш режими + -

ИТОАТНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм            
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортганларигина кирмайди»- дедилар.
Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?!» - дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, батаҳқиқ бош тортган бўлади» - дедилар.
(Бухорий ривояти)
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга киришини Ўзларига итоат қилишга боғлик эканини таькид қилмоқдалар.
«Умматимнинг барчаси жаннатга киради, бош тортганигина кирмас». Яъни, «Умматимнинг менга итоат қилишдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта жаннатга киради», - демоқдалар.
Бундан ажабланган Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» - дедилар.
Яъни, «Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими?» - дедилар. Бу саволга жавобан У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга итоат қилса жаннатга киради, ким менга осий бўлса бош тортган бўлади» - дедилар.
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш, жаннатга киришдан бош тортишга тенглаштирилмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш, У кишининг суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилмаган одам эса, у кишига осий (яъни итоатсиз бош тортган) бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни бутун пайғамбарлар хусусан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига итоат қилиб, эргашиб унга амал қилиб, Аллоҳнинг розилигини топиб яшашга ва охирги мукофоти жаннат бўлган улкан ажрга эришишни барчаларимизга насиб айласин.

Қ. Хўжаёров
Қарши шаҳар “Наво” жомеъ масжиди имом ноиби