1441 йил 15 Зулқаъда | 2020 йил 05 июль, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:36
Sunrise
05:18
Dhuhr
12:42
Asr
17:51
Maghrib
20:05
Isha
21:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (36-ҚИСМ) КУЧ-ҚУВВАТ (5-ҚИСМ)

25-06-2020, 12:34 17 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (36-ҚИСМ)

КУЧ-ҚУВВАТ (5-ҚИСМ)
 
Мусулмоннинг очиқ кўнгил бўлиши ҳам унинг қувватли эканлигидан далолатдир. Шундай бўлса, мусулмон барча инсонларга очиқ қалб билан рўбарў бўлади. Ўзи ҳамда биродарларининг саховати билан талтайиб ҳам кетмайди. Балки, ақидавий қувватини аниқ бир ҳақиқатни амалга ошириш учун тикиб қўяди.
Расулуллоҳ (с.а.в)нинг фарзандлари Иброим вафот этди. Шу куни  ой тутилди. Ўшанда одамлар: “Расулуллоҳнинг ўғли Иброҳим вафоти туфайли ой тутилди-да!”, дейишди. Буларга жавобан Расулуллоҳ шундай дедилар: “Ой ҳамда куёш бировнинг туғилгани ёки ўлгани учун тутилмайди. Бу  Аллоҳнинг ўз бандаларига кўрсатаётган муъжизасидир. Агар сизлар ой ёки қуёшнинг тутилганини кўрсанглар, дарҳол намоз ўқишга шошилинглар” ( Имом бухорий ривояти).
Хақ йўлда яшайдиган кимса, ўз ҳаётини ботил нарсага-у керакмаслиги учун -алмаштирмайди. Очиқ кўнгиллиги унинг улуғ инсон эканлигига далолат қилиб туради. Бундай одам лўттибоз бўлмайди. Балки, унинг барча ахлоқида камолот ва фазилат бўлади. Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш қоидалари шундай нафсий юксакликдан келиб чиққади.
Биз бошқа китобимизда Ислом белгилаб берган ижтимоий ва сиёсий ғояларни “Амри маъруф ва наҳи мункар” қоидасига асосан изоҳлаб ўтганмиз.
Бу ерда биз таъкидлаб айтиб ўтмоқчи бўлган нарса шуки, мусулмон киши ошкора бўлаётган айб-нуқсонларни кузатсин. Унга қарши чиқишда астойдил журъатли бўлсин. Катталардан ҳайиқмасин. Яқинларидан уялмасин.  Аллоҳ йўлидаги ҳаракатидан ҳар қандай маломат тўхтатиб қолмасин.
Гуноҳ ишларни қиладиган раҳбар олдида мусулмон ўзини хокисор тутиши ва ундай раҳбарларни ҳурмат билан чақириши мумкин эмас. Зеро Расулуллоҳ шундай деганлар:“Кимики мунофиқни : “Эй ҳазрат”, деб чақирса, У  Аллоҳнинг ғазабини келтирибди” (Ал-ҳоким ривояти). Бу албатта икки баробар жиноятдир.
 

Таржимон:
 
 Р. УСМОНОВ
 
  
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили