1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА РАИСИНИНГ ҚИРҒИЗИСТОНГА САФАРИ

25-06-2020, 13:40 23 Ўқиш режими + -



Бугун, 25 июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафари бошланди. Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Ўзбекистон делегациясини кутиб олдилар.
Ҳозирги кунда мамлакатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда кенг қулоч ёймоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари диний идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этиш керак. Ўтган Рамазон ойи ва ҳайит байрамлари кунини белгилаш ва намоз вақтларини аниқлашда олиб борилган уламолар ҳамкорлиги сўзимизга яққол мисол бўла олади.
Бугун бўлиб ўтаётган мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларининг узвий давоми сифатида майдонга келди. Мулоқотларда қардош халқлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, ҳозирги кундаги турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида урғу қаратилди.
Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон Республикасига сафари давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати