1441 йил 15 Зулқаъда | 2020 йил 05 июль, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:36
Sunrise
05:18
Dhuhr
12:42
Asr
17:51
Maghrib
20:05
Isha
21:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҲАДИС ШАРҲИ (8-ҲАДИС) МУСУЛМОННИНГ ҚОНИ ВА МОЛИНИНГ ҲАРОМЛИГИ

25-06-2020, 13:55 14 Ўқиш режими + -

Бир ҳадис шарҳи (8-ҳадис)
 
МУСУЛМОННИНГ ҚОНИ ВА молининг ҲАРОМЛИГИ

     Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳу нақл қилишига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Мен инсонлар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқли- гига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг найғамбари эканига шаҳодат келтириб, (беш вақт) намозни адо этиб, закотни берганларига қадар, уларга қарши жанг қилишга буюрилдим. Агар бу амалларни бажарсалар, моллари ва жонларини мендан сақлаган бўладилар. Лекин Исломҳақлари (яъни ҳад ва қасослар) бундан мустасно. Бунинг ҳисоби Аллоҳ таолога ҳаволадир» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад ривоятлари).
«...Агар бу амалларни бажарсалар, моллари ва жонларини мендан сақлаган бўладилар...» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарк қилинган тақдирда, эгаси ўлдирилиши керак бўлган бу учта амални таъкидлаганлар. Айни сабабга кўра Муоз ибн Жабални Яманга юбораётганларида рўза ва ҳажни зикр қилмасдан, юқоридаги учта амални таъкидлаганлар.
«...Лекин Ислом ҳақлари бундан мустасно...» Исломнинг ҳаққи кишининг вожиб бўлган амалларни (фарз амалларни) қилипшдир». Осийлар, йўлтўсарлар, закот бермаганлар, имкони бўла туриб қийин аҳволда қолган кишиларга ёрдам бермаганлар, зарарсиз ҳайвонларга сув бермаганлар, қотиллар, имконияти бўла туриб қарзини бермаганлар, зинокорлар, жума намозини ва таҳоратни тарк қилган ва шу каби фарз амалларни қилмаганлар ва ҳаром қилинган ишларни қилганлар жазога мустаҳиқцир.
«...Бунинг ҳисоби Аллоҳ таолога ҳаволадир». Яъни, ким иймон келтирса, намоз ўқиса, закотини берса, жонини ва молини сақлаб қолади. Бу амалларни чин дилдан қилган бўлса, у кинш мўмин ҳисобланади. Агар сохталик билан ёки ўлимдан қўрққани учун қилган бўлса, унинг ҳисобига Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади. Зеро, У барча сирлардан хабардор бўлган зотдир. Таҳоратсиз ёки жанобатдан покланмаган ҳолда намоз ўқиган кишининг ва уйида еб-ичиб, кўчада эса рўза ҳолатда юрадиган кишининг ҳам сўзлари қабул қилинади. Аммо буларнинг ҳисобини кўриш ёлғиз Аллоҳга ҳавола. Аллоҳ билувчироқ...
 

Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан.