1441 йил 15 Зулқаъда | 2020 йил 05 июль, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:36
Sunrise
05:18
Dhuhr
12:42
Asr
17:51
Maghrib
20:05
Isha
21:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (37-ҚИСМ) КУЧ-ҚУВВАТ (6-ҚИСМ)

26-06-2020, 10:53 19 Ўқиш режими + -

 
     Ислом ғийбатни ҳаром қилишида мусулмоннинг ботирлиги ва довюраклигини ҳимоя килиш бор. Гина ва адовати туфайли бошқаларнинг маълум ва номаълум айбларини гапириб ҳузур қилувчи кимса энг пасткаш кимсадир.
Ўз қуввати билан бошқаларга жавоб бера оладиган киши, уларга хоҳлагандай рўбарў кела олади. Бу эса хоҳлаганимизча одамларга ёмонлик қилаверамиз, дегани эмас, албатта. Балки, бу ўринда бизлар қуйидагича ҳаракат киламиз: “Агар бировнинг баданидаги касаллик туфайли бўлган айбни ёки обрўсидаги камситилишни топсак уни бизлар ҳеч қачон ошкор қилмайлик”. Ёки умрида қилмаган бир гуноҳни - от қоқилгани каби- қилиб қўйса , уни одамлар орасида фош қилмайлик. Лекин гуноҳ ишни бемалол қилса, унда ҳақ сўзлар билан -озор бермаган ҳолатда-унинг қулоғини қоматга келтириб юборайлик.
Ундай одамларнинг қулоқларини қоматга келтириш холис   Аллоҳ учун бўлса, қуйидагиларга риоя килиш лозим: “Сўкмаслик, ҳақорат килмаслик. Уларга озор беришни хоҳламаган ҳолатда гапириш, инсонлардаги кабоҳатни ўзгартириш ва уни ўнглашда астойдил рағбат килиш, бир гуноҳ ишни қилган одамнинг ёмон хислатларини унинг душманларига-уларга яқин ва ҳамтовоқ бўлиш мақсадида -ёмонламаслик Бошқалардаги айб ва нуқсонларни, ўзимда йуқ деб гапирмаслик.
Расулуллоҳ алайҳис салом айтганлар:“Кимики бир мусулмон кишини қийнаб таом еса, қиёмат куни   Аллоҳ унга жаҳаннам ўтидан едиради. Мусулмон кишини қийнаб либос кийган кимсага қиёмат кунида  Аллоҳ, жаҳаннам ўтидан кийдиради. Шунингдек кимики бир мусулмонни қийнаб риё ва сумъа-мақтов гапларни эшитишни хохлаш- мақомига эришса, қиёмат куни  Аллоҳ уни жаҳаннамдан ўша мақомни беради”( Абу Довуд ривояти).
Албатта ғийбат қилиш пасткаш одамларга хос ахлоқдир.
“Ғийбат қилиш лаёқатсиз одамнинг уринишидир”.
Бу дунёда гуноҳ амалларни қилиб яшаган инсонларни Ислом ёқтирмайди. Чунки ундай одамлар яхши амалларга қараганда одамларнинг хушомадини ёқтирадилар ва шерлардан ортиб қолган таом билан озуқаланадиган тулкилар каби яшашни афзал кўрадилар.
Ҳақиқий мусулмон эса бундай ҳолатда яшашни ўзига ор, деб билади. У ер куррасининг қайси бурчагида бўлмасин ҳурмат  ва эҳтиромни қозониб юради.
 
Таржимон:
 
 Р. УСМОНОВ
 
   
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили