1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ “ИРОДА” СИФАТИ ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ

26-06-2020, 12:15 23 Ўқиш режими + -

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ “ИРОДА” СИФАТИ ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ
 
          Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
    Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири “ирода” сифатидир. “Ирода” луғатда “ҳоҳлаш”, “қасд қилиш” маъноларини англатади. Истилоҳда эса “барча бўлиши жоиз нарсаларни улар учун мумкин бўлган кўплаб нарсалардан бирига хослайдиган Аллоҳ таолонинг азалий сифати – ирода сифати дейилади”. Яъни, ирода сифати бўлиши ножоиз нарсаларга тааллуқли бўлмайди.
         Ирода сифатининг борлигига Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўплаб далиллар келган:
         “Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир” (Моида сураси, 1-оят)
         Бошқа бир оятда эса шундай хабар берган:
         “Аллоҳ силарга енгилликни ҳоҳлайди ва енгилликни ҳоҳлайди” (Бақара сураси, 185-оят)
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
         “Аллоҳ ҳоҳлаган нарса бўлган, ҳоҳламагани бўлмаган”.
         Булардан бошқа яна кўплаб оят ва ҳадисларда Аллоҳ таолонинг ирода сифати ҳақида шундай эътиқод қилинади: “Дунё ва охиратдаги барча иймон-куфр, тоъат-маъсият, фойда-зарар,оз-кўп, катта-кичик –ҳама-ҳаммаси Аллоҳ таолонинг иродасига кўра ҳикматига мувофиқ қазо ва қадари билан юзага келган. Аллоҳ ҳоҳлаган нарса бўлган, ҳоҳламагани бўлмаган. Аллоҳ ирода қилган нарсани рад этувчи йўқдир”.
   

Абдулқодир Абдур Раҳим домла
“Эътиқод   дурдоналари” китобидан