1441 йил 15 Зулқаъда | 2020 йил 05 июль, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:36
Sunrise
05:18
Dhuhr
12:42
Asr
17:51
Maghrib
20:05
Isha
21:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҲАДИС ШАРҲИ (9-ҲАДИС) ТОҚАТГА КЎРА ЖАВОБГАРЛИК

27-06-2020, 10:19 10 Ўқиш режими + -


БИР ҲАДИС ШАРҲИ (9-ҲАДИС)

ТОҚАТГА КЎРА ЖАВОБГАРЛИК

Абу Хурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мен таъқиқлаган ишлардан мутлақо сақланинглар. Мен буюрган ишларни ҳам кучингиз етганича адо этинглар. Шубҳасиз, сиздан аевалги умматлар кўп савол берган- лари ва пайғамбарлари тўғрисида шубҳага тушганлари сабабли ҳалок бўлдилар» (Бухорий, Муслим, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад ривоятлари).
«Мен таъқиқлаган ишлардан мутлақо сақланинглар». Яъни, уларни қилишдан тамоман сақланинглар, ҳеч бирини қилманглар. Ҳадисдаги бу ифода ҳаромни ифода этувчи қайтариқдир. Макруҳлиги ифода этилган қайтариқни қилиш кўпинча жоиз. «Наҳий» сўзи луғатда таъқиқдаш, қайтариш деган маънони билдиради.
«Мен буюрган ишдарни ҳам кучингнз етганича адо этинглар». Бундан баъзи натижаларни чиқаришимиз мумкин. Масалан, бир киши таҳорат учун озгина сув топса, қилиши лозим бўлган энг тўғри иш сувдан ҳожати учун фойдаланиш ва қолгани билан таяммум қилишдир. Фитр учун озгина нарса топса ҳам, бериши лозимдир. Яқинлари, хотини, бола-чақасини ёки уйидаги асраётган ҳайвонларини боқиш учун озгина егулик топса ҳам, ўшани сарфлаши вожибдир. Агар бир қулнинг озгина ҳиссаси унга ўтса каффоратнинг бир бадали бор, у ҳам бўлса рўзадир.
«Шубҳасиз, сиздан аввалги умматлар (миллатдар) кўп савол бергаиларн ва пайгамбарлари тўғрисида шубҳага тушганлари сабабли ҳалок бўлдилар». Шуни билиш керакки, савол бериш турлича бўлади:
Биринчи қисм: Жоҳил кишининг таҳорат, намоз, рўза ва динга тегишли бўлган бошқа нарсалар тўғрисида савол бериши. Бу нарсаларни сўраб-билиш вожиб. Ушбу ҳадис шунга ишора қилади: «Илм талаб қилиш барча мусулмон эркак ва аёлларга фарздир» (Ибн Можа ривояти).
Аллоҳ таоло нгундай дейди:
«Агар билмайдигаи бўлсангизлар, аҳлн зикрлардан (биладиганлардан) сўрангизлар!» (Наҳл, 43)
Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: «Менга кўп савол берадиган тил, теран англайдиган қалб берилди», деб ўзининг ҳолатини баён қилган.
Иккинчи қисм: Диний хусусларда сўраш. Бу кишининг фақат ўзи амал қилиши учун эмас. Ҳукм ва фатво беришга ўхшаш бошқаларни қизиқгирган масалалар Аллоҳ таолонинг сўзига биноан фарзи кифоядир: «Ахир улардаи ҳар бир гуруҳдаи бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари олдиларига қайтган вақтларида,  уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?!» (Тавба, 122)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Сизлардан кўрганларингиз кўрмаганларга билдирсин» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоятлари).
Учинчи қисм: Аллоҳ таоло ва унга, ва бошқага вожиб қилмаган бир таклиф сабабли машаққат туғдириши мумкин. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизга мараҳмат қилгани учун баъзи нарсаларни фарз қилмади. (Шунинг учун) сизлар улар ҳақида суриштирманглар» деганлар (Ҳайсамий, Табароний ривоятлари).
Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Йўлга қодир бўлган одамлар знммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир» (Оли Имрон, 97) ояти нозил бўлганида, бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдларига келиб: «Ҳар йилими ё Расулуллоҳ?» деб сўра- ди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга эътибор бермадилар. У одам икки ёки уч марта саволни такрорлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиддилар: «Сал қолса «ҳа», деб айтардим. Аллоҳга қасамки, агар «ҳа» десам, фарз бўларди-да, уни ҳар йили адо этолмасдингиз. Сизга бир киши бирор ишни буюрсам, уни кучингиз етганича бажаринг. Агар сизни бирор нарсадан қайтарсам, ундан узоқ бўлинглар». Ана шу пайтда Моида сурасининг қуйидаги ояти нозил бўлди: «Эй мўминлар, (Аллоҳ сизлардан кечиб юборган), очилганда сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар!» (Моида, 101) Бу қайтариқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларига хосдир. Салаф олимларидан бир қисми муташобиҳ оятларнинг маъноларини сўрашни таъқиқлашган.
Имом Молик «(У Зот) Аршнга ўрнашган Раҳмонднр» (Тоҳа, 5) ояти каримасининг маъноси сўралганида шундай жавоб берганди: «Истиво» билиняпти, аммо кайфияти билинмаяпти. Унга иймон келтириш вожибдир. Кайфиятини сўраш эса бидъатдир». Сўнгра: «Сени ёмон киши деб биламан, бу одамни ташқарига ҳайдаб чиқаринг!» деб у одамни узоқлаштирди. Шунинг учун салафларнинг йўллари энг тўғридир. Уларнинг ворисларининг йўллари эса, кўпроқ илм олиш бўлиб, бу сўраб-суриштириш, ўрганиш билан амалга ошади.
 
Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан.