1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҒАРБ ОЛИМЛАРИНИНГ ИСЛОМ ЮРИШЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ШАҲОДАТЛАРИ

27-06-2020, 11:07 17 Ўқиш режими + -
  

Ғарб олимларининг Ислом юришлари
 тўғрисидаги шаҳодатлари
 
Гарб олимлари Ислом динининг Ер юзига тарқалиши, бир сўз билан айтганда, Ислом юришлари ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этганлар. Қуйида Ислом билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, фақат ижтимоий илмлар билан машғул бўлган олимларнинг сўзларидан намуналар келтирмоқчимиз.

Профессор Гюстав Лебон ўзининг «Араблар тамад- цуни» номли китобида яна шундай ёзади:
«Арабларнинг юришлари ва ғалабалари ҳақида баҳс юритар эканмиз, ҳар қандай ўқувчи Қуръони Каримнинг тарқалишида куч ишлатиш омил бўлмаганлигини англаб олади. Араблар енгилган халқларни ўз динларида эркин кўйганлар. Баъзи бир масиҳий халқлар Исломни ўзларига дин қилиб, араб тилини ўзларига тил қилиб олган бўлсалар, бунинг сабаби ғолиб арабларнинг адолати, Исломнинг бошқа динлардан кўра енгилроқ эканидир».
Бошқа бир жойда профессор шундай зикр қилади:
«Дастлабки ғалабалар натижасида арабларниш кўзига парда тортилиб, одатда ғолиблар мағлубларга нисбатан қиладиган зулм, ёмон муомала ва динга куч билан киритиш каби ишларни қилишлари мумкин эди. Агар улар шундай қилганларида, худди салибчиларга қарши бирлашгандек, барча халқлар арабларга ҳам қарши бирлашган бўлар эдилар. Лекин нодир даҳога эга бўлган аввалги халифалар турли тузум ва динлар қўполлик билан мажбур қилинадиган нарса эмаслиги- ни тушуниб етганлар. Сурия, Миср, Испания ва бошқа жойларда аҳолига ажойиб лутф-марҳамат билан муо- мала қилдилар. Уларнинг ақийдаларига, тузумларига, қонунларига тегмадилар. Озгинагина жизя солиғи со- лишдан нарига ўтмадилар. У ерларда доимо тинчлик ҳукм сурди.
Ҳақиқатни айтганда, дунё халқлари араблар каби шафқатли, меҳрибон фотиҳларни кўрмаган. Уларнинг меҳрибончилиги ва очиқ кўнгиллилиги кўплаб диёрларнинг очилишига, кўплаб халқларнинг араб- ларнинг дини, тузуми, тилини хурсандчилик билан қабул қилишига олиб келди. Бу нарсалар ҳатто араблар ўзлари чиқиб кетганларидан сўнг ҳам йўқолмади. Бунга Миср яққол мисол бўла олади. Мисрликлар араблар олиб келган барча нарсаларни қабул қилдилар ва маҳкам тутиб қолдилар. Араблардан олдин келган Форс, Рим, Юнон ва бошқа фатҳлардан эса ҳеч нарса қолган эмас».
Профессор яна ёзади:
«Оз сонли, инсофли Европа олимлари араблар тарихини ўрганиб чиққанларидан сўнг бундай яхши фазилатларни эътироф қилганлар».
Робертсон бундай ёзади:
«Фақат мусулмонларгина жиҳод билан раҳмдилликни  ўзларида жамлай олганлар. Улар ўзлари ғолиб келган халқларни тўла диний эркинликда қолдирганлар».
Мишуд эса ўзининг «Салиб юришлари тарихи» номли китобида шундай дейди:
«Жиҳодга буюрган Ислом бошқа дин вакилларига нисбатан жуда ҳам меҳрибонлик қилган. Патриарх, роҳиб ва уларнинг хизматкорлари солиқдан озод бўлганлар. Хусусан, ибодат билан машғул бўлганликлари учун роҳибларни ўлдириш ман этилган. Умар Ибн Хаттоб Қуддусни фатҳ қилганида, христианларга ҳеч қандай ёмонликни раво кўрмаган. Салибчилар Қуддусга кирганларида эса мусулмонларни сўйганлар,  яҳудийларни ўтда куйдирганлар».
Каунт де Кастри ўзининг «Ислом: хотиралар ва ёдномалар» номли китобида қуйидагиларни ёзади:
«Араблар динни қабул қилиб, Қуръонга иймон келтириб, қалблари иймон нури билан нурланганидан сўнг ер юзидаги халқлар рўпарасига янги бир суратда, мусулмон бўлиб чиқдилар. Бу ўзаро келишув ва муомалаларидаги ҳурфикрлиликда намоён бўлган эди. Қуръон оятлари бирин-кетин яхшиликларга даъват қи- либ туша бошлади. Араблар мусулмон бўлганларидан сўнг Пайғамбарнинг уларга берган таълимоти шундан иборат эди.
Шундан сўнг халифалар ҳам унинг изидан бордилар. Бу нарса бизни Робертсоннинг фикрига қўшилиб, «Муҳаммаднинг одамлари - фақат уларгина яхши муомала билан ўз динларини тарқатишни қўшиб олиб борган кишилардир», дейишга ундайди. Мана шу муҳаббат фатҳга чорлади. Бунинг ҳеч айби йўқ. Қуръон музаффар армия ортидан қанотини ёзиб борди. Шомга кирганларидан сўнг яшин тезлигида шимолий Африкага, Қизил денгиздан тортиб Атлантика океанигача етиб бордилар. Ўз йўлларида афсус қиладиган ҳеч нарса қолдирмадилар. Агар баъзи бир ҳодисалар бўлган бўлса, улар ҳамма жойда ҳам бўлиб туради. Улар Исломдан бош тортган бирор халқни ўлдирганлари йўқ».
«Осиё ва Африка қитъасида Исломнинг кенг тарқалиб, мустаҳкам ўрнашишига бошқа яна бир сабаб бор. У ҳам бўлса, Константинополнинг жабр-зулмидир. Бу ерда зулм ҳаддан ошган, ҳокимлар жаврининг чегараси йўқ эди. Ислом келганда, барча халқлар жабр-зулмдан, оғир солиқлардан қочиб, Исломни ихтиёр қилдилар».
«Бошқа динлардаги каби, Исломнинг даъват билан шуғулланадиган махсус кишилари йўқ эди. Христиан подшоҳларидан бири Шарламон ўзи билан бирга доимо кўп сонли роҳиб ва диний ходимларни олиб юрар эди. Уруш қилиб, диёрларни босиб олганидан сўнг бу диний ходимлар кишиларга динни тушунтиришга ҳара- кат қилар эдилар. Исломда эса бу нарсанинг асари ҳам йўқ эди. Бирор киши Исломга қилич ёки тил кучи билан мажбуран киритилмаган, балки қалблар уни завқу шавқ билан қабул қилган. Қуръони Каримнинг ўзи одамларнинг ақлини асир қилиб олар эди».
Кўпгина тарихчилар: «Шарқий каниса христианлари орасида Исломнинг тарқалишига уларнинг динидаги турли сафсата ва тушуниб бўлмайдиган мазҳабпарастликлару Исломдаги аниқлик ва равшанлик сабаб бўлган», дейишади.
«Янги Ислом олами» номли китобда шундай дейилади:
«Араблар ўз юришларида ўлжа тўплашни мақсад қилиб қўйган эмас эдилар. Аксинча, улар фазилатли кишилар бўлиб, илмни ва илм ўрганишни яхши кўрар, аввалги маданий меросларни эъзозлар эдилар. Ғолиб ва мағлублар орасида қудачилик алоқалари мустаҳкамланди, уларнинг қалблари диний биродарлик руҳи билан тўлди. Бу икки тараф бир-бири билан қўшилиб, кишилар учун фойдали бўлган цивилизацияни яратди. Бу барча нарсадан устун турувчи Ислом Цивилизациясидир».
Мазкур сўзлар Ислом фатҳлари ҳақида баъзи бир тарихчи ва ёзувчиларнинг фикрларидир. Бунга ўхшаш ҳолат ҳеч бир халқ тарихида учрамайди. Мусулмонлар бу билан ҳар қанча фахрлансалар арзийди.
Ислом юришлари ҳақида шундай фикрда бўлган олимлар бу диннинг меҳр-мурувватини ҳам англамасликлари мумкин эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ 
Муҳаммад Юсуф

"ИЙМОН" китобидан