1441 йил 15 Зулқаъда | 2020 йил 05 июль, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:36
Sunrise
05:18
Dhuhr
12:42
Asr
17:51
Maghrib
20:05
Isha
21:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (38-ҚИСМ) КУЧ-ҚУВВАТ (7-ҚИСМ)

27-06-2020, 11:20 22 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (38-ҚИСМ)
КУЧ-ҚУВВАТ (7-ҚИСМ)

Жаннат эгаларини улугвор, саховатпеша ва қувват-бардошдан иборат фазилатлар билан, дўзах эгаларини эса хорлик ожизлик ва пасткашлик сифатлари билан қуйидагича таърифлаганлар:“Жаннат аҳли уч хилдир: мусулмонларга ва яқинларига юмшоқ кўнгил, раҳмдил одам; одил, меҳрибон ва муваффақиятли подшо оиласига иффатли бўлган одам.
Дўзах аҳли эса хоинлар, эрта-ю кеч алдаб юрувчилар, бахиллик, ёлғон гапириш ва сўкиниш фаҳшдир.  Аллоҳ буюради: “Камтар бўлинглар, токи ҳеч ким фахрланмасин ва ҳеч ким зулм қилмасин”.
Баъзи бир ишлар бор, у ишларни мусулмон кишига рўбару қилинса, у азоб чекади, баъзан эса унга парво ҳам қилмайди. Инсон мусибат тортиши ва хор бўлиши, уни анча саросимага солиб қўйиб, чуқур уй фикрларга кўмиб ташлайди ва кўп муваффақиятларни ҳам қўлдан бой беради. Мусулмон бундай ёмон ҳолатлардан сақланиб қолиши учун бор кучини сарф қилмоғи лозим. Расулуллоҳ ҳам бундай мусибатларга тушуб қолишдан  Аллоҳдан паноҳ сўрар эдилар. “Эй  Аллоҳ, ғаму-ташвишдан, ожизлигу- дангасаликдан, қўрқоқлигу- бахилликдан, қарздор бўлишдан ва одамлар қаҳридан сақлагин” ( Абу Довуд ривояти).
Сабр қилиш ва умидвор бўлиш бугун ва эртанинг қуролидир. Буларнинг соясида инсон ҳар қандай мусибатларга бардош бера олади. Чунки у инсон мўмин. Мўмин эса фақат  Аллоҳгагина таянади.
Таржимон:
 
  
РУСМОНОВ
 
    
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили