1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҚАДДАС ОИЛА (32-ҚИСМ) АКСА УРИШ ВА ЭСНАШ ОДОБИ

29-06-2020, 10:43 12 Ўқиш режими + -



МУҚАДДАС ОИЛА (32-ҚИСМ)

АКСА УРИШ ВА ЭСНАШ ОДОБИ

Ушбу одоб қоидаларини ўз ичига олган ҳадиси муборак билан батафсил танишамиз. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пай­ғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бирор киши акса урса, “Алҳамдулиллаҳ” десин, уни эшитган киши “Яр­ҳамукаллоҳу” десин. Агар акса урган кишига “Ярҳа­мукаллоҳу” деса, у “Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум” десин», дедилар (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадислардан акса урувчи “Алҳамдулиллаҳ” ёки “Ал­ҳамдулиллаҳи Раббил оламин” ёки “Алҳам­ду­лил­лаҳи ала кулли ҳол” дейиши лозим бўлади. Дўст унга “Ярҳаму­каллоҳ” дейиши керак. Унга аксирган биро­дари “Яҳ­ди­кумуллоҳу ва юслиҳ балакум” ёки “Яғ­фираллоҳу лан ва лакум” дейиши, мусулмон киши бу сўзларни ёдлаб олиши лозим. Акса урувчи ҳамд айтмаса, унга ташмит айтмаслик Абу Мусо (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирор киши акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса унга яхшиликни ти­ланглар. Агар Аллоҳга ҳамд айтмаса, бас, унга яхши­лик­ни дуо қил­манглар”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Ра­су­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки кишининг бирига яхшиликни дуо қилдилар ва иккин­чисига дуо қилмади­лар. Яхшилик дуо қилинмагани “Нега фа­лон­чига яхшиликни дуо қилдингиз, менга дуо қил­ма­дин­гиз?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У Аллоҳга ҳамд айтди ва сен айтмадинг”, дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Акса урувчига ҳамд айтишни эслатиш учун унинг ҳузурида ҳамд айтишнинг зарари йўқ. Қўл ёки рўмолча билан овозни пасай­тириш Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расу­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) агар акса урсалар, оғизларига қўлларини ёки кийимларининг бир учини қўярдилар ва овозларини пасайтирардилар ёки беркитардилар” (Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Уч марта ташмит тилаш Агар акса урувчи кетма-кет кўп акса урадиган бўлса, уч мартагача акса урганга яхшиликни дуо қилиш сун­натдир. Салама ибн Аква (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирор киши акса урса, ёнида ўтирган унга яхшилик тиласин. Агар у учтадан зиёд акса урса, бас, у шамоллагандир. Учтадан сўнг ташмит айтилмайди”, деганлар (Имом Муслим ва Абу Довуд ва Термизий ривояти). Кўп уламолар ёнида ўтирган биродари уч мартадан сўнг тинч­лик ва соғликни тилаб дуо қилишини мустаҳаб дедилар. Мусулмон бўлмаганга ташмит айтилмайди Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳу­зур­­ларида яҳудийлар акса урарди. Расулуллоҳ (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) “Ярҳамукаллоҳу” дейишни умид қилардилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга “Яҳди­кумуллоҳу ва юслиҳ балакум”, дердилар (Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Бегона аёлга ташмит айтилмайди Кўп аҳли илм ва мужтаҳидлар бегона ёш аёл ёки қиз бола акса урса, унга ташмит айтишни макруҳи таҳрима деганлар. Кекса аёлга айтиш макруҳ эмас. Қизга ай­тишнинг макруҳлиги фитнанинг олдини олиш учундир. Ибн Жавзий айтади: Имом Аҳмад ҳузурида бир обид киши бор эди. Имом Аҳмаднинг хотини акса ур­ди. Обид унга: “Ярҳамукаллоҳ” деди. Шунда Имом Аҳ­­мад: “Обид жоҳилдир”, деди ва бегона аёлга таш­мит айтиш макруҳлигини билмаганини назарда тутди. Қурби етса, эснашни қайтариш Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Пай­ғам­бар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар сиз­ларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қай­тарсин, чунки эснаса, шайтон кулади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Эснашда қўлини оғзига қўйиш Абу Саид Худрийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қили­нади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сиз­лар­­нинг биронтангиз эснаса, қўлини оғзига қўй­син (оғ­зини ёпсин), чунки шайтон (оғиздан) киради”, де­ди­лар (Имом Муслим ривояти). Кўп аҳли илм ва ижтиҳод аҳли намоз ичида ва намоздан ташқарида эснаганида қўли билан оғзини ёпишни мустаҳаб санашди. Эснаш вақтида овозни баланд чиқармаслик Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ал­батта, Аллоҳ акса уришни яхши кўради. Агар сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан, кулади”, дедилар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилади). Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ азза ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни ёмон кўради”, дедилар (Ибн Сунний ривояти). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлари давомида ҳеч қачон эснамаганлар. Аллоҳ изни билан эснаш у кишини тарк этган. Юқорида айтилганлар акса уриш ва эснаш одоб­ла­рининг Исломга оид энг муҳим қоидаларидир. Му­раб­бийлар юқоридаги одобларни фарзандларга, аҳлига таълим берсинлар, токи улар ҳаётларида ва ин­сон­лар билан ўзаро муомалада шуларни одат қил­синлар. Мусулмон киши овқатланиш, чанқоқ босиш, салом бе­риш, изн сўраш, табриклаш, таъзия билдириш, акса уриш, эснаш одобларини билиб, уларга амал қилган са­йин унинг хулқи камолга етиб боради. Булар Ислом дини барча мусулмонларга шарт қилган одоб­лар­дир. Мураббийлар бугунги кунда бутун куч-қувват­ла­ри­ни жамлаб, ўзларини, ғайрат ва қасдларини сафар­бар этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни шу одоблар асо­си­да тарбиялашлари шарт бўлади. Тарбия фарзандлар гў­даклигиданоқ бошланса, чиройли натижа ва афзал самара беради. Агар бу масъулиятни адо қилсалар, Ал­лоҳ уларга бу дунёда яхшиликлар ва охиратда савоб­лар беради. 


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Шайх Усмонхон Алимов нинг
 “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан