1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҲАДИС ШАРҲИ (10-ҲАДИС) ҲАЛОЛ ЛУҚМА

29-06-2020, 11:02 13 Ўқиш режими + -


БИР ҲАДИС ШАРҲИ (10-ҲАДИС)

ҲАЛОЛ ЛУҚМА

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят ҳиладилар: «Расулуллоҳ соллалаоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Шубҳасиз, Аллоҳ таоло гўзалдир ва фаҳат гўзал амални қабул қилади. Аллоҳ мўминларга пайғамбарларга буюрган нарсаларни буюрган. У (пайғамбарларга) шундай деган: «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!» (Мўминун, 51)
Ва яна Аллоҳ таоло шундай деган: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз ~ покиза нарсалардан енглар ва Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар, У Зотга шукр қилингиз!» (Бақара, 172). Кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочлари тўзғиган, оёқлари йиғилган ва қўлларини кўтариб: «Ё Раббий, ё Раббий!» деб дуо қилган бир одам ҳақида баҳс юритдилар: «Унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром. Унинг дуоси қандай қилиб қабул қилинсин?» (Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоятлари).
«Шубҳасиз, Аллоҳ таоло гўзалдир...» Ҳазрати Оиша ра- зийаллоҳу анҳодан шундай нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай дуо қилганларини эшитдим: «Аллоҳим! Сенинг пок ва покловчи, фақат ўзингга хос, муборак, ўзинг севган, у билан дуо қилинса, сен қабул этадиган, (у билан) марҳамат сўралса, сен марҳамат қиладиган, (у билан) ғамлардан қутилиш сўралганда қутқа- радиган исми жалилинг ҳурмати Сендан ёрдам сўрайман!» (Ибн Можа ривояти).
Аллоҳнинг исмларини билгувчиларнинг фикрича, энг завқли ва энг гўзал мақтов Унга хосдир. Аллоҳ таоло жаннатга киришлари учун қулларини солиҳ амаллар билан безаган.
«Фақат гўзал бўлганни қабул қилади». Банда ҳаром молдан садақа қилиш билан Аллоҳга яқинлаша олмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан эски ва ёмон бўлиб қолган, яроқсиз, ишончсиз молларни садақа қилиш макруҳ. Худди шундай шубҳали нарсаларни садақа қилиш ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Эҳсои қилиш учун улардан ўзингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган паст-нопокларини танламангиз!» (Бақара, 267)
Аллоҳ таоло молнинг ҳалолини қабул қилганидек, ибодатларнинг ҳам риёдан, ғурурдан, кўз-кўз қилишдан ҳоли бўлганларини қабул қилади.
«Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхпш амаллар қилинглар», «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб бер- ганимиз — покиза нарсалардан енглар ва Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар У Зотға шукр қилинглар!»
Ҳадиси шарифда инсоннинг ибодат қилиши учун қувват олиш ва ҳаётини давом эттириш мақсадида ҳалол нарсалардан ейишида савоб қозонишига далил бор. Ва бу вожиб ишлардандир. Нафсни қондириш ва қорин тўйдириш мақсад қилинса, бундан мустасно.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Бас, қачонки (у ердан) ўтишгач, (Мусо) йигитига: «Нонуштамизни (яъни, саватдаги балиқни) келтир, ҳақиқатан, бу сафаримнздан жуда чарчадик», деган эди» (Каҳф, 62).
«...Унинг дуоси қандай қилиб қабул қилинсии?!» Бу шарт киши дуосининг қабул қилинишининг қанчалик эҳгимолдан узоқ эканини билдириш учундир. Шунинг учун дуолар қабул бўлиши учун бандаларга ҳалол луқма шарт қилинган


Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан.