1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ИРОДА” СИФАТИ ҲАҚИДАГИ САВОЛ ЖАВОБЛАР (1-ҚИСМ)

29-06-2020, 11:21 17 Ўқиш режими + -
 

“Ирода” сифати ҳақидаги савол жавоблар (1-ҚИСМ)


    Савол: “Барча мавжудотлар Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келишига иймон келтирган банда сабабияти қонунлари ҳақида қандай эътиқодда бўлади?”
  Жавоб: “Сабабият қонундлари ҳақида қуйидагича эътиқод қилинади: мавжудотларнинг вужудга келишадаги сабаблар иккитадир:
  1. Аслий сабаб;
  2. Тайин қилиб ўрнатилган сабаб.
Аслий сабаб деганда Аллоҳ таолонинг иродаси тушунилади.
Яъни барча нарсалар аслида Аллоҳ таолонинг иродаси туфайли вужудга келади.
         Тайин қилиб ўрнатилган сабаблар деганда эса, нарсаларнинг пайдо бўлиши учун тайин қилиб ўрнатиб қўйилган сабаблар тушунилади. Масалан, ёмғир ўсимликлар ўсишига, олов куйдиришга, сув чанқоқ қондиришга сабаб қилиб қўйилган нарсалар ҳам юзага чиқишини Аллоҳ таоло тайин қилиб ўрнатиб қўйган. Яъни чанқоқ киши сув ичганда унинг чанқоғи қонишини сув яратмайди, балки Аллоҳ таоло яратади. Чунки сув ҳам, олов ҳам тайин қилиб ўрнатилагн сабаб. Аслий сабаб эса Аллоҳ таолонинг иродасидир. Фарзанд дунёга келишига эркак ва аёлнинг бирга бўлиши тайин қилиб ўрнатилган сабаб холос. Аслий сабаб эса Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунга кўра, фарзанд вужудга келиши ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси  билан бўлади, деб эътиқод қилинади. Ушбу ҳақиқатни англатиш учун Аллоҳ таоло гоҳида одатий сабабларни бекор қилиб қўяди. Масалан, Иброҳим алайҳисссалом оловга ташланганида куймаганлар. Оловнинг одатий ишини қила олмай қолиши, ичига ташланган инсонни куйдира олмаслиги оловнинг ўз-ўзидан куйдира олмаслигига, Аллоҳ хоҳласагина куййдиришга ёрқин далилдир”.


Абулқодир Абдур Раҳим
Эътиқод дурдоналари 
"Бадъул амолий" шарҳи